Сувонов Бекниёз Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат кўрсаткичлари таҳлилини такомиллаштириш», 08.00.08 -Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt3045.
Илмий раҳбар: Тўраев Абдураҳим Нортожиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат кўрсаткичлари таҳлилини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат самарадорлигини ифодаловчи иш ҳақи, меҳнат унумдорлиги ва маҳсулот қиймати ўртасидаги боғлиқликнинг “самарадорлик мувозанати жадвали” усули асосида кўп ўлчовли комплекс кўрсаткичларни баҳолаш такомиллаштирилган;
бухгалтерия ҳисобида ишчи кучининг иқтисодий қийматини инсон капитали элементи сифатида ҳисобга олишни таъминловчи интеграциялашган ҳисоб моделини ишлаб чиқиш асосида меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари ва ҳисоб регистрлари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш орқали меҳнат самарадорлигини аниқлаш такомиллаштирилган;
хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат кўрсаткичлари таҳлили жараёнида бухгалтерия маълумотлари бўйича меҳнат самарадорлиги прогнозини шакллантириш “Меҳнат самарадорлиги кўрсаткичлари баҳолаш бўйича дастурий маҳсулот”ни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
“Ўзмахсусмонтажқурилиш” АЖнинг меҳнат самарадорлиги, иш соатлари ва ойлик иш ҳақи динамикаси, инновация даражаси бўйича узоқ муддатли тенденциялари асосида иқтисодий-математик усуллардан фойдаланган ҳолда меҳнат самарадорлиги кўрсаткичларининг 2030 йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат кўрсаткичларини таҳлилини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат самарадорлигини ифодаловчи иш ҳақи, меҳнат унумдорлиги ва маҳсулот қиймати ўртасидаги боғлиқликнинг “самарадорлик мувозанати жадвали” усули асосида кўп ўлчовли комплекс кўрсаткичларни баҳолаш бўйича таклифи «КВАРЦ» АЖ ва «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АЖ амалиётига жорий этилган («КВАРЦ» АЖнинг 2024 йил 17 октябрдаги 01-17/902-сонли, «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АЖнинг 2025 йил 29 майдаги 01-87/01 сонли маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат кўрсаткичларининг ходимлари томонидан яратилган маҳсулот ва иш хизматлар ҳажми, қиймати ҳамда сифатини аниқлаш имкони яратилган;
бухгалтерия ҳисобида ишчи кучининг иқтисодий қийматини инсон капитали элементи сифатида ҳисобга олишни таъминловчи интеграциялашган ҳисоб моделини ишлаб чиқиш асосида меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари ва ҳисоб регистрлари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш орқали меҳнат самарадорлигини аниқлаш таклифи «КВАРЦ» АЖ ва «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АЖ амалиётига жорий этилган («КВАРЦ» АЖнинг 2024 йил 17 октябрдаги 01-17/902-сонли, «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АЖнинг 2025 йил 29 майдаги 01-87/01 сонли маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга қўлланилиши меҳнат самарадорлигини оширишнинг ички ва ташқи имкониятларини аниқлаш ва улардан тўғри фойдаланиш йўлларини ҳисобга олиш имконини берган;
хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат кўрсаткичлари таҳлили жараёнида бухгалтерия маълумотлари бўйича меҳнат самарадорлиги прогнозини шакллантириш “Меҳнат самарадорлиги кўрсаткичлари баҳолаш бўйича дастурий маҳсулот”ни қўллаш асосида такомиллаштириш таклифи «КВАРЦ» АЖ ва «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АЖ амалиётига жорий этилган «КВАРЦ» АЖнинг 2024 йил 17 октябрдаги 01-17/902-сонли, «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АЖнинг 2025 йил 29 майдаги 01-87/01 сонли маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга қўлланилиши натижасида меҳнат кўрсаткичларини тезкор аниқлаш, меҳнат унумдорлигини, меҳнат салоҳияти рентабиллиги кўрсаткичларини аниқлаш имконини берган;
“Ўзмахсусмонтажқурилиш” АЖнинг меҳнат самарадорлиги, иш соатлари ва ойлик иш ҳақи динамикаси, инновация даражаси бўйича узоқ муддатли тенденциялари асосида иқтисодий-математик усуллардан фойдаланган ҳолда меҳнат самарадорлиги кўрсаткичларининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматлари «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АЖ амалиётига жорий этилган («Ўзмахсусмонтажқурилиш» АЖнинг 2025 йил 29 майдаги 01-87/01 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат кўрсаткичларида меҳнат самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларининг ишончлилигини тўлақонлилигини оширишга эришилган.