Мустапаев Аҳрор Исломовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Тоъқимачилик саноати ходимлари компетентлигини бошқаришни такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менеджмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2025.2.PhD/Iqt5564.
Илмий раҳбари: Муминова Наргиза Мақсуджоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва энгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Исмаилов Акмал Максудович, , иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бозор рақобати шароитида тўқимачилик саноати ходимлари компетентлигини бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “компетентлик” тушунчаси мазмуни баркамол инсон сифатида кишининг шаклланиши жараёнига синергетик таъсирнинг ижобий ривожланишини ҳисобга олган ҳолда фаолиятини амалга ошириш муҳитида (ёки бошқа вазиятда) самарали қарорлар қабул қилишга йўналтирилган салоҳият, қобилият, мажбурият, билим ва кўникмалар умумий мажмуаси сифатида такомил-лаштирилган;
тўқимачилик саноати корхонаси ходимлари компетентлик даражасини баҳолашга ёндашув касбий малакага талаб этиладиган компетенсия ва вазифалар ўртасидаги мувофиқлик даражаси асосида ходимлар компетентлик даражасининг интеграл оралиқ натижалари [жуда паст (0-0,200), паст (0,201-0,500), қониқарли (0,501-0,600), юқори (0,601-0,900), жуда юқори (0,901-1,00)] асосида баҳолашга кўра такомиллаштирилган;
тўқимачилик саноати корхоналарини истиқболда ривожлантириш стратегиясига кўра касбий компетентлик даражасини оширишга йўналтирилган бизнес-жараён моделини танлашда “ходимлар компетентлиги салоҳияти” ва “менежмент самара-дорлиги” матрицаси асосланиб, унга мос қийматлари (“юқори”, “ўрта”) даражасида амалга ошириш таклиф этилган;
тўқимачилик саноати корхонаси самарадорлигини оширишда ходимларни рагʻбатлантиришнинг фаолиятни танлаб олинган мақсадли саккизта омил бўйича баҳолаш, лавозим иерархиясига кўра тоифалар жадвалини тузиш ва ҳар бири учун расмий иш ҳақини белгилаш кабилар бўйича беш босқичли тизими асосланган ҳолда улар компетентлигини баллар ёрдамида баҳолаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бозор рақобати шароитида тўқимачилик саноати ходимлари компетентлигини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “компетентлик” тушунчаси мазмуни баркамол инсон сифатида кишининг шаклланиши жараёнига синергетик таъсирнинг ижобий ривожланишини ҳисобга олган ҳолда фаолиятини амалга ошириш муҳитида (ёки бошқа вазиятда) самарали қарорлар қабул қилишга йўналтирилган салоҳият, қобилият, мажбурият, билим ва кўникмалар умумий мажмуаси сифатида такомиллаштириш олий таълим муассасалари учун мўлжалланган “Иқтисодиёт ва менежмент” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 6-октябрдаги 522-сонли буйругʻи). Таклиф бўлгʻуси мутахассисларнинг саноат корхоналари ходимларини бошқариш тизими борасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
тўқимачилик саноати корхонаси ходимлари компетентлик даражасини баҳолашга ёндашувининг касбий малакага талаб этиладиган компетенсия ва вазифалар ўртасидаги мувофиқлик даражаси асосида ходимлар компетентлик даражасининг интеграл оралиқ натижалари [жуда паст (0-0,200), паст (0,201-0,500), қониқарли (0,501-0,600), юқори (0,601-0,900), жуда юқори (0,901-1,00)] асосида баҳолаш бўйича таклифдан “Ўзтўқимачиликсаноат” томонидан “Ходимлар компетентлигини бошқариш” Низомини ишлаб чиқишда ва уюшма корхоналари ходимларини бошқариш фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат”нинг 2025-йил 5-июндаги 03/25-1185-сонли маълумотномаси), “АСАКАТЕКСТИЛ” МЧЖ тўқимачилик корхонасининг 2025-йил 14-майдаги далолатномаси). Мазкур таклиф “АСАКАТЕКСТИЛ” МЧЖ тўқимачилик корхонасида 2024-йилда 2023-йилга нисбатан ходимлари компетентлик даражасини 0,126 бандга ошишини таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
тўқимачилик саноати корхоналарини истиқболда ривожлантириш стратегиясига кўра касбий компетентлик даражасини оширишга йўналтирилган бизнес-жараён моделини танлашда “ходимлар компетентлиги салоҳияти” ва “менежмент самарадорлиги” матрицаси асосланиб, унга мос қийматлари даражасида амалга ошириш таклифидан “Ўзтўқимачиликсаноат” томонидан “Тармоқ корхоналари компетентлик даражасини оширишга йоъналтирилган бизнес-жараён модели”ни ишлаб чиқишда ва уюшма корхоналари, жумладан “АСАКАТЕКСТИЛ” МЧЖ бошқарув фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат”нинг 2025-йил 5-июндаги 03/25-1185-сонли маълумотномаси), “АСАКАТЕКСТИЛ” МЧЖ тўқимачилик корхонасининг 2025-йил 14-майдаги далолатномаси). Мазкур таклиф “АСАКАТЕКСТИЛ” МЧЖ бошқарув харажатларини 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 6,4 % га камайтириш имкони яратишга муайян даражада хизмат қилган);
тўқимачилик саноати корхонаси самарадорлигини оширишда ходимларни рагʻбатлантиришнинг фаолиятни танлаб олинган мақсадли саккизта омил бўйича баҳолаш, лавозим иерархиясига кўра тоифалар жадвалини тузиш ва ҳар бири учун расмий иш ҳақини белгилаш кабилар бўйича беш босқичли тизими асосланган ҳолда улар компетентлигини баллар ёрдамида баҳолаш таклифидан“Ўзтўқимачиликсаноат” томонидан “Тармоқ корхоналарида компетентлик даражасига коъра иш ҳақи тоълаш тартиби”ни ишлаб чиқишда ва уюшма корхоналари, жумладан “РЕКОРД ТЕХ” МЧЖ фаолиятига жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат”нинг 2025-йил 5-июндаги 03/25-1185-сонли маълумот-номаси), “РЕКОРД ТЕХ” МЧЖ тўқимачилик корхонасининг 2025-йил 15-майдаги далолатномаси). Таклиф “РЕКОРД ТЕХ” МЧЖ тўқимачилик корхонасида таққослама нархларда сотишдан тушган ялпи тушум кўрсаткичининг 16,7 фоизга ўсишига муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish