Жўраев Дилмурод Холмўминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамиятларида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3813.
Илмий раҳбар: Тўраев Абдураҳим Нортожиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тoшкент Кимё хaлқaрo университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкент Кимё хaлқaрo университети, DSc.03/08.05.2025.I.133.01
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ташназаров Самиддин Низамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги қуйидaгилaрдaн ибoрaт:
акциядорлик жамиятларида менежер ходимларга иш фаолияти натижаларига кўра акциялар шаклида ҳақ тўлаш орқали жамият фаолияти самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқарувда мотивация тизимини кучайтириш мақсадида уларнинг ҳисоб сиёсатига 8340–«Менежер ва раҳбар ходимларни рағбатлантириш учун ажратилган акциялар» номли ишчи счётини жорий этиш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятларида хусусий капитал таркибини такомиллаштиришда 8911-«Ходимларга меҳнат таътили бўйича резервлар» номли ишчи счётини, ҳамда дивидендлар ҳисобини аниқ ва тизимли тарзда юритишда 6611-«Хорижий инвесторларга тўланадиган дивидендлар» ишчи счётини жорий этиш таклиф этилган;
аудит жараёнининг тайёргарлик, асосий ва якунловчи босқичларини қамраб олган ҳамда ҳар бир босқичдаги таҳлилий амаллар ва усулларни аниқ белгилаган такомиллаштирилган ташкилий-услубий аудит дастури ишлаб чиқилган;
молиявий ҳисоботларни тузиш жараёнини тўлиқ автоматлаштириш, маълумотлар аниқлиги ва ишончлилигини ошириш, иш ҳажмини оптималлаштириш ҳамда ҳисобот тайёрлашда вақт ва ресурсларни тежаш мақсадида халқаро стандартлар асосида молиявий маълумотларни трансформация қилишнинг инновацион платформаси таклиф этилган.
IV. Тaдқиқoт нaтижaлaрининг жoрий қилиниши. Акциядорлик жамиятларида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
акциядорлик жамиятларида менежер ходимларга иш фаолияти натижаларига кўра акциялар шаклида ҳақ тўлаш орқали жамият фаолияти самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқарувда мотивация тизимини кучайтириш мақсадида уларнинг ҳисоб сиёсатига 8340–«Менежер ва раҳбар ходимларни рағбатлантириш учун ажратилган акциялар» номли ишчи счётини жорий этишга доир таклифи “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ва “Foton” АЖ амалиётига жорий этилган (“Uzbek Leasing International A.O” АЖнинг 2024 йил 24 июлдаги 1572/001-сонли, “Foton” АЖнинг 2024 йил 20 июндаги 121-сонли маълумотномалари). Натижада, акциядорлик жамиятлари менежер ходимларига иш фаолияти бўйича тўланадиган ҳақ эвазига жамият фаолияти самарадорлиги ошишига ҳамда менежер ходимларининг қўнимсизлигини камайтириш орқали акциядорлик жамиятлари бошқарувини халқаро корпоратив стандартлар асосида такомиллаштирилган;
акциядорлик жамиятларида хусусий капитал таркибини такомиллаштириш ва ходимларга тўланадиган меҳнат таътили резервини ташкил этиш мақсадида 8911-«Ходимларга меҳнат таътили бўйича резервлар» номли ишчи счётини жорий этишга доир таклифи “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ва “Foton” АЖ амалиётига жорий этилган (“Uzbek Leasing International A.O” АЖнинг 2024 йил 24 июлдаги 1572/001-сонли, “Foton” АЖнинг 2024 йил 20 июндаги 121-сонли маълумотномалари). Натижада, ходимларнинг даромадларига тўланадиган меҳнат ҳақи бўйича жамғарилган суммаларни ва хорижий инвесторларга дивидендларни тўлашни ҳисобга олиш учун қулайликларга эришиш орқали акциядорлик жамиятларида молиявий бошқарув самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
аудит жараёнининг тайёргарлик, асосий ва якунловчи босқичларини қамраб олган ҳамда ҳар бир босқичдаги таҳлилий амаллар ва усулларни аниқ белгилаган такомиллаштирилган ташкилий-услубий аудит дастури бўйича таклифи “Perfect Audit” АТ МЧЖ аудиторлик ташкилоти амалиётида фойдаланиш учун қабул қилинган (“Perfect Audit” АТ МЧЖ аудиторлик ташкилоти 2024 йил 16 июлдаги 4 – сонли маълумотномаси). Натижада, акциядорлик жамиятларида аудит жараёнини самарали режалаштириш, ишчи ҳужжатлардан тизимли фойдаланиш орқали аудиторлик рискини камайтириш, далиллар ишончлилигини ошириш, аудиторлик текшируви учун сарфланадиган вақт ва ресурсларни тежаш ҳамда халқаро аудит стандартларига тўлиқ мувофиқликни таъминлаш имконини берган;
молиявий ҳисоботларни тузиш жараёнини тўлиқ автоматлаштириш, маълумотлар аниқлиги ва ишончлилигини ошириш, иш ҳажмини оптималлаштириш ҳамда ҳисобот тайёрлашда вақт ва ресурсларни тежаш мақсадида халқаро стандартлар асосида молиявий маълумотларни трансформация қилишнинг инновацион платформасини ишлаб чиқиш бўйича таклифи «Gidroproekt» AЖ амалиётига жорий этилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида 2024 йилнинг 22 майида DGU 38477-сон билан рўйхатга олинган. («Gidroproekt» AЖ нинг 2025 йил 26 февралдаги 03-31/0328-сон маълумотномаси). Натижада, инновацион ёндашув сифатида «Молиявий ҳисоботни халқаро стандартлар асосида трансформация қилиш дастурий маҳсулоти» ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур дастур молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш жараёнини автоматлаштириш, иш ҳажмини оптималлаштириш ва вақтни тежашга имконият яратган ҳолда молиявий ҳисоботни халқаро стандартлар асосида трансформация қилишга олиб келган.