Каримов Акбарнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи) Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётида ёшларнинг ўрни (1991-2021-йилларда Сурхондарё вилояти мисолида)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tar951.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Турсунов Анвар Сайфуллаевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Қабулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Рашидов Ойбек Расулович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мустақиллик йилларида (1991-2021-йиллар) Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётида ёшларнинг ўрнини Сурхондарё вилояти мисолида ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мустақилликнинг дастлабки йилларида вилоятнинг чегара ҳудудларида яшовчи ёшларни терроризм ва экстремизм оқимига тортиш билан боғлиқ ҳаракатлар бўлганлиги, бироқ, ушбу бузғунчи ғояларга қарши курашда кенг жамоатчилик ташкилотлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаолияти бирламчи манбалар доирасида асосланган;
ёшлар ташкилотининг фаолиятини йўлга қўйишдаги дастлабки давр қийинчиликлари, ташкилотнинг моддий-техник таъминотини йўлга қўйиш жараёнларидаги ночорликлар, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшлар онгида миллий ватанпарварлик, дахлдорлик туйғуларини шакллантириш билан боғлиқ ҳолатлар ва унинг натижалари илк бор илмий жиҳатдан очиқланган;
ёшларнинг шаклланиб келаётган қизиқиш ва орзу-истакларини йўлга қўйиш билан боғлиқ жараёнларда кўпинча маъсулияцизликка йўл қўйилганлиги, ўтказилаётган тадбирларнинг кўпинча баландпарвоз шиорлар даражасида ўтказилганлиги боис ёшлар ҳаётида муҳим из қолдирмаганлиги, аксинча ёшлар орасида ишсизлик, хорижга иш излаб чиқиб кетиш, жиноятчилик, оилавий низолар каби салбий ҳолатлар авж олганлиги, айниқса мактаб, коллеж ва иш берувчи ташкилотлар ўртасида амалий алоқа ўрнатилмаганлиги далилланган;
Янги Ўзбекистон шароитида ёшларни ўқитиш, уларга касб-ҳунар ўргатиш, ёшлар бизнесини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, китобхонлик маданиятини шакллантириш, ёшларнинг беш ташаббус доирасидаги фаолияти ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ёшлар масаласида кенг қамровли дастурлар ишлаб чиқилганлиги ва мазкур дастурларнинг ҳаётга татбиқ этилганлиги билан боғлиқ маълумотлар далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида вилоятнинг чегара ҳудудларида яшовчи ёшларни терроризм ва экстремизм оқимига тортиш билан боғлиқ ҳаракатлар бўлганлиги, бироқ, ушбу бузғунчи ғояларга қарши курашда кенг жамоатчилик ташкилотлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаолияти бирламчи манбалар доирасида асосланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Термиз давлат университети Тарих факултети 2-курсларида ўтиладиган “Сурхондарё тарихи” фанининг мустақиллик йиллари 4-бобида фойдаланилган ва “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатиладиган “Тақдимот” кўрсатувларини намойиш этишда фойдаланган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали ДУКнинг 2023-йил 14-мартдаги 06-31-415-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши телетомошабинларни шу жумладан, ёшларни фаоллаштириб, уларнинг сифати ва сонини ортиши, ёш тадбиркорлик фаолияти, уюшган ва уюшмаган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ҳамда амалга оширилган ислоҳотларни самараси ҳақидаги маълумотлар кенг жамоатчликка етказишга хизмат қилган;
Ёшлар ташкилотининг фаолиятини йўлга қўйишдаги дастлабки давр қийинчиликлари, ташкилотнинг моддий-техник таъминотини йўлга қўйиш жараёнларидаги ночорликлар, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшлар онгида миллий ватанпарварлик, дахлдорлик туйғуларини шакллантириш билан боғлиқ ҳолатлар ва унинг натижалари илк бор илмий жиҳатдан очиқланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Сурхондарё вилояти маънавият ва маърифат марказида ташкил этилган “Ўзбекистон ёшлари жаҳон маънавият кўзгусида” танлов тарғиботда кенг фойдаланган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 23-мартдаги 110-сон маълумотномаси). Якунда, ёшларда миллий қадриятларга ҳурмат, тарихий онг ва миллий ғурур шаклланишини ошириш борасида амалга оширилган ислоҳотларнинг самараси, шу билан бирга қўшни давлатлар, вилоятлар билан алоқаси хусусидаги маълумотлар ҳақида билим ва кўникмалар ривожланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish