Навруз-зода Зебинисо Бахтиёровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда туризм соҳасини кластер усулида ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Iqt289.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаев Аслиддин Жунайдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.72.05
Расмий оппонентлар: Хидирова Гавҳар Рустамовна, иқтиcодиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Сафаров Баҳодиржон Шаҳриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc); Бобокалонов Сухробжон Рамазонович, иқтиcодиёт фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда туризм соҳасини кластер усулида ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм соҳаси умумий иқтисодий самарадорлигини “Aviation ↔ Tourproduct ↔ Digitalization ↔ Human Capital ↔ Governance ↔ Sustainability” муаллифлик занжири орқали мунтазам баҳолаш ҳисобига (виза / қўним барқарорлиги, авиақамров / нарх, мехмонхона фонди / сифати, диверсификациялашув, давлат бошқаруви, кадарлар таъминоти сифати, рақамлаштириш, барқарорлик (экостандартлар), мавсумийликни бошқариш, бренд ва контент қуввати) омилларини самарасиз, қуйи, қониқарли, ўрта ва юқори даражадаги самарадорлик гуруҳига ажратиш таклифи асосланган;
туризм соҳасида географик ва маҳсулот кластерлаштириш усулларини қўллаш орқали ҳудудларда маданий, зиёрат, эко, агро, планеризм, шаҳар, бизнес туризм каби йўналишларни ривожлантириш ҳамда ҳунармандчилик, миллий хизматлар, комплекс туристик объектларда ривожланиш бўйича мега лойиҳаларни амалга ошириш таклифи асосланган;
мамлакатда давлат-хусусий шерикликнинг концессия, хизмат кўрсатиш шартномаси, қуриш-бошқариш-топшириш (ҚБТ), лизинг, инвестицион келишув каби шакллари асосида туризм соҳасини кластер стратегияси, туристик инфратузилма, маданий мерос, рақамли туризм, ташкилий мувофиқлаштириш, кадрлар тайёрлаш, меъёрий-ҳуқуқий база, молиявий қўллаб-қувватлаш, халқаро ҳамкорлик ва маҳаллий туристик маҳсулотлар каби йўналишлари асосланган;
мамлакатда туристик кластерларни ривожлантиришнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли босқичларга кўра “Short → Medium → Long Term” (SMLT) стратегияси ва уни амалга оширишнинг маркетинг ва брендинг, кадрлар тайёрлаш, инфратузилмани ривожлантириш, рақамлаштириш ва инновацион фаоллик, маҳаллий аҳоли иштироки, туризмнинг барқарорлиги, илмий ва таълимий кластерлар каби устуворликлари асосланган;
мамлакатда туристик хизматлар истеъмоли билан туристик инфратузилманинг таркибий кўрсаткичлари ўртасидаги регрессив-коореляцион таҳлиллар орқали 2025-2030 йилларда туристик кластерлар фаолиятини ривожлантириш самарадорлиги бўйича базавий, инерцион ва мобилизацион сценарияларга асосланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбекистонда туризм соҳасини кластер усулида ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
туризм соҳаси умумий иқтисодий самарадорлигини “Aviation ↔ Tourproduct ↔ Digitalization ↔ Human Capital ↔ Governance ↔ Sustainability” муаллифлик занжири орқали мунтазам баҳолаш ҳисобига (виза / қўним барқарорлиги, авиақамров / нарх, мехмонхона фонди / сифати, диверсификациялашув, давлат бошқаруви, кадарлар таъминоти сифати, рақамлаштириш, барқарорлик (экостандартлар), мавсумийликни бошқариш, бренд ва контент қуввати) омилларини самарасиз, қуйи, қониқарли, ўрта ва юқори даражадаги самарадорлик гуруҳига ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-иловаси, 3-боб, 1-параграфи 11-а-1 бандининг 9-хатбошида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 28 ноябр 03-10-17-12155-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш орқали мавжуд туризм салоҳияти, туризм хизматлари бозорининг ҳамда туризм соҳасидаги инфратузилмалар ҳолатини тизимли асосда таҳлил қилиш асосида 2022-2026 йилларда Бухоро вилоятидаги оилавий мехмон уйлари сонини 30,7 фоизга, ҳостеллар сонини 38,2 фоизга, жойлаштириш воситаларидаги ўринлар сонини 44,2 фоизга, меҳмонхоналар сонини 44,9 фоизга, интернет қамров даражасини эса 57,1 фоизга ошириш имконияти мавжудлиги аниқланган;
туризм соҳасида географик ва маҳсулот кластерлаштириш усулларини қўллаш орқали ҳудудларда маданий, зиёрат, эко, агро, планеризм, шаҳар, бизнес туризм каби йўналишларни ривожлантириш ҳамда ҳунармандчилик, миллий хизматлар, комплекс туристик объектларда ривожланиш бўйича мега лойиҳаларни амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-иловаси, 3-боб, 1-параграфи 11-а-2 бандининг 3-хатбошида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 28 ноябр 03-10-17-12155-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш орқали мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида хорижий туристлар нимани афзал кўришини ўрганиш ва талаб юқори бўлган туризм маҳсулотларини аниқлаш орқали Бухоро вилоятида кирувчи туристлар сонини чиқувчи туристларга нисбатан 2024 йилда 66,4 фоизга оширишга эришилган;
мамлакатда давлат-хусусий шерикликнинг концессия, хизмат кўрсатиш шартномаси, қуриш-бошқариш-топшириш (ҚБТ), лизинг, инвестицион келишув каби шакллари асосида туризм соҳасини кластер стратегияси, туристик инфратузилма, маданий мерос, рақамли туризм, ташкилий мувофиқлаштириш, кадрлар тайёрлаш, меъёрий-ҳуқуқий база, молиявий қўллаб-қувватлаш, халқаро ҳамкорлик ва маҳаллий туристик маҳсулотлар каби илмий асосланган йўналишлари бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 582-сон “Туризмнинг янги турларини жорий қилиш ҳамда мамлакатимизнинг туристик салоҳиятидан самаралии фойдаланишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 9-бандининг 4-хатбошида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 28 ноябр 03-10-17-12155-сонли маълумотномаси).Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш асосида давлат-хусусий шериклик ва кластер ёндашувига асосланган комплекс инфратузилма лойиҳаларини амалга оширилиши ҳисобига 2019 йилдаги, яъни пандемиядан аввалги мамлакатдаги хорижий туристлар сони бўйича кўрсаткични 2024 йилда 17,9 фоизга юқори бўлишига эришилган;
мамлакатда туристик кластерларни ривожлантиришнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли босқичларга кўра “Short → Medium → Long Term” (SMLT) стратегияси ва уни амалга оширишнинг маркетинг ва брендинг, кадрлар тайёрлаш, инфратузилмани ривожлантириш, рақамлаштириш ва инновацион фаоллик, маҳаллий аҳоли иштироки, туризмнинг барқарорлиги, илмий ва таълимий кластерлар каби устуворликлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сон “2025-2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 6-иловасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 28 ноябр 03-10-17-12155-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш асосида мамлакатда ички ва ташқи туристик оқим ҳажмини ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтиришга қаратилган “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга эришилиб, 2030 йилга қадар бўлган муддатда мамлакатда 30 та йирик туризм кластерларини ташкил этиш орқали туристик хизматлар экспорти ҳажмини 5,0 млрд долл.га етказиш имконияти мавжудлиги аниқланган;
мамлакатда туристик хизматлар истеъмоли билан туристик инфратузилманинг таркибий кўрсаткичлари ўртасидаги регрессив-корреляцион таҳлиллар орқали 2025-2030 йилларда туристик кластерлар фаолиятини ривожлантириш самарадорлиги бўйича базавий, инерцион ва мобилизацион сценарияларга асосланган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони 1-иловасининг 58-тартиб рақамли мақсади самарадорлиги кўрсаткичларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 28 ноябр 03-10-17-12155-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш асосида туристик кластерлар фаолиятини ривожлантириш ҳисобига бу турдаги хизмтлар истеъмолчилари сонини 2025-2030 йилларда 43,1 фоизга ошириш имконияти мавжудлиги аниқланган.