Иброгимов Шерзодбек Халимжон ўғлининг
фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларнинг “Яшил иқтисодиёт” асосида хавфсиз ривожланишнинг стратегик устуворлигини ошириш”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Iqt945.
Илмий маслахатчи: илмий маслахатчисиз.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Кадиров Абдурашид Маджитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Явмутов Дилшод Шойимардонкулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудларни “Яшил иқтисодиёт” асосида хавфсиз ривожланишнинг стратегик устуворлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
атроф-муҳитни тартибга солиш, экологик технологияларни жорий этиш, иқтисодиётнинг барча соҳаларига кенг қамровли институсионал ислоҳотларни ўтказиш ва уларни тизимлаштириш бўйича “Яшил иқтисодиёт”нинг асосий тамойиллари таклиф этилган;
ҳудудларнинг Яшил иқтисодиёт асосида хавфсиз ривожлантиришда экологик ўзгартириш имкониятларини кластерли таҳлил қилишнинг таркибий моделлаштириш механизми таклиф этилган;
ҳудудларнинг Яшил иқтисодий фаолият турларининг потенсиал рентабеллигини аниқлаш, потенсиал хавфли ишлаб чиқариш жараёнларини ҳудудий ташкил этишни такомиллаштириш, барча даражадаги бюджет тизмининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш харажатларини аниқлаш учун техноген ва табиий фавқулодда вазиятлар оқибатларидан етказилган зарарлар йиғиндиси (БЗ=ПЗ+РЗ ) билан баҳолаш таклиф этилган;
Наманган вилояти бўйича табиий ва иқтисодий ҳудудий тизимларни иқтисодий ва экологик баҳолашда Пйтҳон дастури “Наманган Гис Мап” таҳлили ёрдамида (Қулай-1,00-1,30; Қониқарли- 1,31-1,60; Ноқулай - 1,61-1,90; Қониқарсиз-1,91-2,20; Хавфли >2,21) экологик вазиятнинг синтетик ҳисобланган коеффисиентлари асосида кластерланган;
атроф-муҳит ўзгаришлари шароитида Наманган вилояти ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг 2025-2030-йилларга мўлжалланган кўп омилли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларнинг “Яшил иқтисодиёт” асосида хавфсиз ривожланишнинг стратегик устуворлигини ошириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
атроф-муҳитни тартибга солиш, экологик технологияларни жорий этиш, иқтисодиётнинг барча соҳаларига кенг қамровли институсионал ислоҳотларни ўтказиш ва уларни тизимлаштириш бўйича “Яшил иқтисодиёт”нинг асосий тамойиллари Наманган вилояти ҳокимлиги таркибидаги корхона ва ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-апрелдаги 03/24-720-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида қайта тикланувчи энергия манбаларидан - қуёш, шамол ва биогаз технологияларидан фойдаланиш орқали вилоятда карбонат газлар чиқиндиси камайган, экологик барқарорликни таъминланиб, ҳаво сифатини яхшилаш имконини берган;
ҳудудларнинг Яшил иқтисодиёт асосида хавфсиз ривожлантиришда экологик ўзгартириш имкониятларини кластерли таҳлил қилишнинг таркибий моделлаштириш механизми бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимлиги таркибидаги корхона ва ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-апрелдаги 03/24-720-сон маълумотномаси). Ушбу баҳолаш тизимини жорий этиш натижасида Наманган вилоятида иқтисодий хавфсизликни мустаҳкамлаш, экологик мувозанатни сақлаш ва ижтимоий фаровонликни ошириш учун илмий асос яратилган;
ҳудудларнинг Яшил иқтисодий фаолият турларининг потенсиал рентабеллигини аниқлаш, потенсиал хавфли ишлаб чиқаришларни ҳудудий ташкил этишни такомиллаштириш, барча даражадаги бюджетларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш харажатлари даражасини аниқлаш учун техноген ва табиий фавқулодда вазиятлар оқибатларидан етказилган зарарлар йиғиндиси (БЗ=ПЗ+РЗ ) билан баҳолаш таклифи Наманган вилояти ҳокимлиги таркибидаги корхона ва ташкилотлар фаолиятига жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-апрелдаги 03/24-720-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида потентсиал зарар индекслари (ПЗ=2.31) ва реал зарар (РЗ=1.89) йиғиндисини ҳисоблаш орқали Наманган вилоятида экологик хавф даражаси аниқланган, бу ўз навбатида саноат обектларини жойлаштиришда хавфсизлик зоналарини белгилашга имкон берган;
Наманган вилояти бўйича табиий ва иқтисодий ҳудудий тизимларни иқтисодий ва экологик баҳолашда Пйтҳон дастури “Наманган Гис Мап” таҳлили ёрдамида (Қулай-1,00-1,30; Қониқарли- 1,31-1,60; Ноқулай - 1,61-1,90; Қониқарсиз-1,91-2,20; Хавфли >2,21) экологик вазиятнинг синтетик ҳисобланган коеффисиентлари бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимлиги таркибидаги корхона ва ташкилотлар фаолиятига жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-апрелдаги 03/24-720-сон маълумотномаси). Ушбу янгилик натижасидан Наманган вилояти ҳудудларнинг табиий ва иқтисодий ҳудудий тизимларни экологик баҳоси турли рангларда берилган бўлиб, қизил — жуда юқори антропоген босим (Наманган шаҳри, Чуст, Тўрақўрғон), сариқ-қизил — юқори (Янгиқўрғон, Поп, Уйчи), сариқ — ўрта (Косонсой, Норин, Учкурган) ва яшил — паст (Мингбулоқ, Чортоқ туманлари) ҳолатлар билан кластерлаш Наманган вилоятининг табиий ва иқтисодий тизимларини рақамли таҳлил қилиш, экологик хавф даражасини илмий баҳолаш ҳамда барқарор ривожланиш йўналишларини аниқлашга хизмат қилган;
атроф-муҳит ўзгаришлари шароитида Наманган вилояти ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг 2025-2030-йилларга мўлжалланган кўп омилли прогноз кўрсаткичлари Наманган вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-апрелдаги 03/24-720-сон маълумотномаси). Мазкур янгилик натижасидан келгуси истиқболда Наманган вилоятида иқтисодий ўсиш ва экологик барқарорлик ўртасидаги мувозанатни сақлашга ҳамда ҳудудларнинг 2030-йилгача рақобатбардош ривожланиш стратегиясини шакллантиришда фойдаланилган.