Ахмедов Шерзодбек Орибжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.02 - “Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва Божхона ҳуқуқи” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu1026
Илмий раҳбар: Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Сардорбек Баҳодирович, юридик фанлар доктори, профессор; Аллаяров Нурманбет Уразимбетович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл ҳаракати соҳасидаги йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш ёки олиб ташлаш юзасидан йўл эгаларига кўрсатмалар киритиш, уларни бажариш муддатлари ва сифати устидан назоратни амалга ошириши каби ваколатларини белгилаш лозимлиги асослантирилган;
вояга етмаганлар томонидан ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмасдан туриб транспорт воситаларини бошқарганда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун кейинчалик уларга ҳайдовчилик гувоҳномасини беришни вақтинча чеклашни белгилаш зарурати асослантирилган;
йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида мунтазам қоидабузарлик содир этадиган ҳайдовчиларга нисбатан ҳайдовчилик ҳуқуқини вақтинча чеклаш тартибини қонунчиликда белгилаш лозимлиги асослантирилган;
тегишли ваколатга эга бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга йўл қопламасини бузиш, ўзгартириш ёки унга зарар етказиш, ифлослантириш, йўл белгиларини, светофорларни, ўзбошимчалик билан олиб ташлаш, ўрнатиш, тўсиб қўйиш, шикастлантириш, йўлларда ҳаракатланишга тўсқинлик қилувчи қурилма ва нарсаларни қолдириш, тегишли рухсациз йўлнинг қатнов қисмига тўсиқлар ўрнатиш ёки уларни тўсиб қўйиш, “сунъий нотекислик” қурилмаларини ўрнатиш тақиқланишини қонунчиликда белгилаш лозимлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколати сифатида йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш ёки олиб ташлаш юзасидан йўл эгаларига кўрсатмалар киритиш, уларни бажариш муддатлари ва сифати устидан назоратни амалга оширишини белгилашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 19-январдаги “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги ЎРҚ-900-сон Қонунининг 10-моддаси биринчи қисми ўн иккинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 28-мартдаги №3/дн-64-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ташкилий муаммоларини бартараф қилишда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг вазифалари аниқ белгиланишига хизмат қилган;
вояга етмаганлар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини чеклаш масаласини тартибга солишга қаратилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти томонидан қонунлар лойиҳалари бўйича экспертлик таклифларини ишлаб чиқиш, хорижий тажрибани ўрганиш, қонунлар лойиҳаларини муҳокама қилиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 24-июндаги №3/дн-131-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф вояга етмаганлар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиб транспорт воситаларини ноқонуний бошқарувчиларга нисбатан қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади;
ҳайдовчилилк ҳуқуқини вақтича чеклаш масаласини тартибга солишга қаратилган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти томонидан қонунлар лойиҳалари бўйича экспертлик таклифларини ишлаб чиқиш, хорижий тажрибани ўрганиш, қонунлар лойиҳаларини муҳокама қилиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 24-июндаги №3/дн-131-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф ҳайдовчилик гувоҳномасига эга шахслар томонидан йўл ҳаракати қоидалари мунтазам бузилганда жарима жазосидан ташқари ҳайдовчилик ҳуқуқини бир ойдан бир йилгача муддатга вақтинча чеклаш орқали уларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш маданиятини оширишга ва йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади;
тегишли ваколатга эга бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга йўл қопламасини бузиш, ўзгартириш ёки унга зарар етказиш, ифлослантириш, йўл белгиларини, светофорларни, шунингдек, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг бошқа техник воситаларини ўзбошимчалик билан олиб ташлаш, ўрнатиш, тўсиб қўйиш, шикастлантириш, йўлларда ҳаракатланишга тўсқинлик қилувчи қурилма ва нарсаларни қолдириш, тегишли рухсациз йўлнинг қатнов қисмига тўсиқлар ўрнатиш ёки уларни тўсиб қўйиш, “сунъий нотекислик” қурилмаларини ўрнатиш тақиқланишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30-ноябрдаги “Йўл ҳаракати соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 806-сон қарори иловасининг 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 22-августдаги №12-18-9-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасини тартибга солишга ҳамда йўлларда ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилган.