Эранов Алишер Абдурасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи) “Давлат фуқаролик хизматида раҳбарлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини шакллантириш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2021.4.PhD/Yu629.
Илмий раҳбар: Асадов Шавкат Ғайбуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/10.01.2024.Yu.24.04.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, доцент Туляганов Абдуманноп Абдужабборович, юридик фанлар доктори, доцент Йўлдошев Азизжон Эргашович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институт.
II.Тадқиқотнинг мақсади давлат фуқаролик хизмати натижадорлигини ошириш бўйича раҳбар кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини комплекс ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари аниқ, ўлчанадиган бўлиши, эришиш мумкинлиги, вақт чегарасининг мавжудлиги, компетентлиги ва мақсадлилиги каби талабларга жавоб бериши кераклилиги асослантирилган; 
давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш имконини берадиган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ – кей перформанcе индиcаторс) асосида баҳолаш тизимини жорий этиш зарурлиги ҳамда бу борада давлат хизмати соҳасидаги ваколатли орган томонидан услубият ишлаб чиқилиши лозимлиги асослаб берилган;  
давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини баҳолаш натижаларидан манфаатдорлигини ошириш мақсадида уларга шахсий устамалар тўлаш, лавозимда ўстириш, малака даражасини навбатдан ташқари бериш, номоддий тусдаги рағбатлантириш, малака ошириш, ротация, берилган интизомий жазо чорасини олиб ташлаш каби чораларни қўллаш мумкинлиги асослаб берилган;   
давлат олдида турган стратегик вазифаларни амалга ошириш бўйича энг юқоридаги мансабдор шахслардан энг қуйидаги давлат фуқаролик хизматчисигача эришилиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичларни ўзаро уйғунлигини таъминлашни назарда тутувчи занжир услуби жорий этиш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси давлат фуқаролик хизматида раҳбарлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари аниқ, ўлчанадиган бўлиши, эришиш мумкинлиги, вақт чегарасининг мавжудлиги, компетентлиги ва мақсадлилиги каби талабларга жавоб бериши кераклилигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-июлда қабул қилинган “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 463-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 9-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 27-июндаги 09-09-34-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф раҳбар кадрлар фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини аниқ ва мақсадли белгилашга хизмат қилган;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш имконини берадиган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ – кей перформанcе индиcаторс) асосида баҳолаш тизимини жорий этиш зарурлиги ҳамда бу борада давлат хизмати соҳасидаги ваколатли орган томонидан услубият ишлаб чиқилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифлар  “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сонли Қонуннинг 36-моддаси биринчи қисмида, шунингдек, хизматчини рағбатлантириш ҳамда холисона ва адолатли мезонлар асосида лавозим бўйича ўсишини таъминлаш учун унинг фаолиятини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш зарурлиги тўғрисидаги таклиф 33-модданинг иккинчи қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023-йил 22-апрелдаги 04/10-10-30-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши илк бор давлат хизматчисининг давлат фуқаролик хизматини ўташ меҳнат шартномасида унинг фаолият самарадорлигини баҳолаш тартиби ва тизими қонун даражасида мустаҳкамланишига хизмат қилган;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини баҳолаш натижаларидан манфаатдорлигини ошириш мақсадида уларга шахсий устамалар тўлаш, лавозимда ўстириш, малака даражасини навбатдан ташқари бериш, номоддий тусдаги рағбатлантириш, малака ошириш, ротация, берилган интизомий жазо чорасини олиб ташлаш, эгаллаб турган лавозимига муносиблиги юзасидан аттестация ва интизомий жазо каби чораларни қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги таклиф-мулоҳазалар “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сонли Қонуннинг 21-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023-йил 22-апрелдаги 04/10-10-30-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар давлат фуқаролик хизматчисини хизматига муносиб равишда рағбатлантириш ва хизматда лавозим бўйича кўтариш, унинг касбий компетенсияларини ҳамда алоҳида хизматларини холисона ва адолатли баҳолаш асосида таъминланишига оид юридик нормани шакллантиришга хизмат қилган; 
давлат олдида турган стратегик вазифаларни амалга ошириш бўйича энг юқоридаги мансабдор шахслардан энг қуйидаги давлат фуқаролик хизматчисигача эришилиши лозим бўлган индикатор ва вазифаларни белгилашни назарда тутувчи занжир услубини жорий этиш тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2022-йил 28-декабрдаги 2-2022-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубияти” 2-банди тўртинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2023-йил 25-майдаги 02-01/1-694-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши давлат олдида турган стратегик мақсадларга барча даражадаги давлат фуқаролик хизматчиларининг ягона куч сифатида уйғунликда ҳаракат қилиш, уларнинг мас'улияти ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш механизмларини жорий этишга хизмат қилган.
Мазкур диссертация хулосалари асосида ишлаб чиқилган давлат фуқаролик хизматида раҳбарлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялари қабул қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish