Нематжонова Нафисахон Боходиржон қизнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилладиган фан тармоғи номи): «Нурали Қобул ва Фозил Искандар ҳикояларидаги бадиийят муаммоси» («Проблемы художественности в рассказах Нурали Кабула и Фазиля Искандера») 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil6244
Илмий раҳбар: Қосимов Абдуғафур Абдукаримович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, доцент Қ.Йўлчиев, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Н.Мадиёрова.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Ⅱ. Тадқиқотнинг мақсади – Нурали Қобул ва Фозил Искандар ҳикояларининг бадиий хусусиятларини қиёсий планда тадқиқ этишдан иборат.
Ⅲ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Нурали Қобул ва Фозил Искандар бадиий маҳоратининг ўзига хослиги бадиий нутқ, пейзаж тасвири, деталлар, психологик таҳлил ва рамз сингари воситаларни қўллашда намоён бўлиши далилланган; – Нурали Қобулнинг «Кечаги кун», «Дўстмурод бобо», «Каптарлар қайтмаган тун», «Азоб», «Ҳужжат», «Оқ каптарлар» ва Фозил Искандарнинг «Шоир», «Чегемлик Сандро», «Ёзувчи куни», «Чириган зиёлилар ва фирибгарлар», «Юрак», «Қарздорлар» ҳикояларидаги қаҳрамонларнинг бадиий-эстетик вазифалари аниқланган;
Ёзувчилар индивидуал услубининг ўзига хослиги бадиий воситалардан кенг фойдаланиш орқали намоён бўлиши, бу нафақат муаллифларнинг шахсий дунёқарашини акс эттириши, балки уларнинг кўп қиррали миллий бадиий образларни яратишга бўлган интилишидан далолат бериши исботланган;
Нурали Қобул ва Фозил Искандар асарларининг ижтимоий, сиёсий ва маданий мавзулари таҳлил қилиниб, уларда акс эттирилган миллий ғурур туйғуси, дунёқараш, этнографик ва минтақавий хусусиятлар каби асосий жиҳатлар асарларнинг бадиий қимматини ошириши билан бирга ёшлар аудиториясига муҳим тарбиявий таъсир кўрсатиши асосланган.
Ⅳ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Нурали Қобул ва Фозил Искандар ҳикояларида бадиийат муаммоси» мавзусидаги ушбу тадқиқот натижалари асосида:
Нурали Қобул ва Фозил Искандар бадиий маҳоратининг ўзига хослиги бадиий нутқ, пейзаж тасвири, деталлар, психологик таҳлил ва рамз сингари воситаларни қўллашда намоён бўлиши ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида олиб борилган FA-F1-005 рақамли «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025 йил 17 апрелдаги 222/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг ҳам назарий, ҳам илмий-амалий аҳамияти сезиларли даражада ошган;
Халқлар адабиётидаги кичик эпик шаклларга бағишланган янги тадқиқотлар асосида ёзувчилар услубининг ўзига хослиги, ҳикоя жанрининг ёзувчилар ижодида тутган ўрни бўйича олинган маълумотлардан Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг «Фарғона» телеканалида 2025 йилда эфирга узатилган «Хайрли кун», «Жараён» кўрсатувлари ва «Кун мавзуси» радиоэшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда манба сифатида фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2025 йил 19 мартдаги 54-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг ёш авлодни бадиий адабиётга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги аҳамияти ошган;
Нурали Қобул ва Фозил Искандар ижодини ўрганиш натижаларини ёритувчи диссертацион тадқиқотнинг илмий хулосаларидан Артвин Чорух университети Фан ва адабиёт факультетининг Турк тили ва адабиёти кафедраси ҳамда Замонавий турк шевалари ва адабиёти кафедрасида 2018 йилда «Пиримқул Қодиров асарлари» амалий лойиҳаси вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Туркиядаги Артвин Чорух университетининг 03.04.2025 йилдаги 12.BAP 2018-сон маълумотномаси). Лойиҳа доирасидаги тадқиқот натижалари муаммони қиёсий-типологик жиҳатдан чуқурроқ ўрганиш ва илмий-назарий нуқтаи назардан тизимли хулосалар чиқаришга ёрдам берган.