Ходжиев Бахриддин Фарходжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эрта ёшдаги болалар кардиожарроҳлигида миокарднинг интраоперацион ҳимоясини оптималлаштириш”, 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4763.
Илмий раҳбарлар: Сатвалдиева Элмира Абдусаматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Болалар миллий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт марказида, DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Атаханов Шухрат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Нематжон Комилжонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Россия узлуксиз касбий таълим тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эрта ёшдаги болаларда туғма юрак нуқсонларини жарроҳлик йўли билан даволашда сунъий қон айланиши шароитида "Del Nido" модификацияланган эритмаси билан қонли кардиоплегия эритмасини қўллаш орқали миокарднинг интраоперацион ҳимоясини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 11 ойдан 36 ойгача бўлган болаларда сунъий қон айланиши шароитида туғма септал юрак нуқсонларини жарроҳлик йўли билан даволашда Дел Нидо модификацияланган оксигенатсияланган эритмаси билан қон кардиоплегиясини қўллаш классик кристаллоид кардиоплегияга нисбатан миокардни янада самарали ҳимоя қилишини таъминлаши аниқланган;
илк бор 11 ойдан 36 ойгача бўлган болаларда сунъий қон айланиши билан юрак операциялари пайтида миокарднинг интраоператив ҳимоясини таъминлашда Дел Нидо модификацияланган эритмаси ва унинг алоҳида таркибий қисмларининг дозаларини ҳисоблаш учун оригинал электрон-ҳисоблаш дастури илмий асосланган ва ишлаб чиқилган;
клиник, биокимёвий ва функционал-диагностик тадқиқот усулларини ўз ичига олган миокардни интраоперацион ҳимоя қилиш самарадорлигини кўп омилли таҳлил қилишнинг таклиф этилган усули 11 ойдан 36 ойгача бўлган болаларда туғма септал юрак нуқсонларини (ҚАТН ва БАТН) жарроҳлик йўли билан тузатишда кардиоплегия ўтказиш сифати ва хавфсизлигини энг тўлиқ ва объектив баҳолаш имконини бериши исботланган;
Дел Нидо эритмасининг оксигенланган модификацияси миокард метаболизмига ижобий таъсир кўрсатиши, операциядан кейинги эрта асоратлар частотасини камайтириши ва кристаллоид кардиоплегияга нисбатан самарали кардиопротекцияни таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туғма юрак нуқсонлари бўлган эрта ёшдаги болаларда миокардни интраоперацион ҳимоя қилиш усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор сунъий қон айланиш шароитида туғма септал юрак нуқсонларини жарроҳлик йўли билан коррекциялашда 11 ойдан 36 ойгача бўлган болаларда Дел Нидо модификацияланган оксигенацияланган эритмаси билан қонли кардиоплегиясини қўллаш классик кристаллоид кардиоплегияга нисбатан миокардни янада самарали ҳимоя қилишини таъминлаши аниқланган Ижтимоий самарадорлиги: қон кардиоплегиясини модификацияланган Дел Нидо эритмаси болалар кардиохирургияси амалиётига жорий этилиши унинг миокард метаболик фаоллигини сақлаб қолишдаги афзалликларини кўрсатди, бу операциядан кейинги даврда қонда лактат ва креатинкиназа даражасининг пастлиги билан тасдиқланади. Аниқланишича, 94% ҳолларда реперфузия даврида юрак функциясининг мустақил тикланиши кузатилади, бу эса асоратлар ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради, беморларнинг эрта реабилитациясини тезлаштиради ва туғма септал юрак нуқсонларини жарроҳлик йўли билан тузатгандан сўнг болаларни эрта шифохонадан чиқаришни таъминлайди; иқтисодий самарадорлиги: эрта ёшдаги болаларда туғма септал юрак нуқсонларини жарроҳлик йўли билан тузатишда модификацияланган эритма Дел Nido билан қон кардиоплегиясини қўллаш беморларнинг реанимация ва интенсив терапия бўлимида бўлиш муддатини сезиларли даражада қисқартиришга, шунингдек, даволаш муассасасида ётоқ кунларининг умумий сонини классик кристаллоид кардиоплегия билан солиштирганда 1,8 бараварга сезиларли даражада камайтиришга имкон беради. Хулоса. Илк бор уч ёшгача бўлган болаларда туғма септал юрак нуқсонларини (ҚАТН ва БАТН) тузатиш учун сунъий қон айланиши ва кардиоплегия билан боғлиқ операцияларда миокардни ҳимоя қилиш учун Миллий болалар тиббиёт марказининг асл рецепти бўйича модификацияланган Дел Nido эритмаси билан қон кардиоплегиясини қўллаш тавсифи етарли клиник материалда тақдим этилган. Усулнинг юқори самарадорлиги ва хавфсизлиги исботланган бўлиб, бу уни болалар кардиожарроҳлиги амалиётига кенг жорий этиш учун тавсия этиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: илк бор 11 ойдан 36 ойгача бўлган болаларда сунъий қон айланиши бўлган юрак операциялари пайтида миокарднинг интраоперацион ҳимоясини таъминлаш учун Дел Нидо модификацияланган эритмаси ва унинг алоҳида таркибий қисмларининг дозаларини ҳисоблаш учун оригинал электрон-ҳисоблаш дастури илмий асосланган ва ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: дастурнинг жорий этилиши боланинг тана вазни, ёши ва физиологик параметрларини ҳисобга олган ҳолда Дел Нидо эритмаси дозасини ҳисоблаш аниқлигини ошириш, дозалашдаги хатолар хавфини камайтириш имконини берди, бу эса жарроҳлик аралашувининг хавфсизлигини таъминлайди, жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилайди ва эрта ёшдаги болаларда операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтиришга ёрдам беради; иқтисодий самарадорлиги: дастурни қўллаш кардиоплегик эритма ва унинг таркибий қисмларининг оқилона сарфини таъминлайди, дори воситаларининг ортиқча ишлатилишини олдини олади ва асоратларни даволаш харажатларини камайтиради, натижада туғма юрак нуқсонлари бўлган беморларни даволаш учун умумий харажатларни камайтиришга имкон беради. Хулоса. Илк бор клиник материалда уч ёшгача бўлган болаларда сунъий қон айланиши ва кардиоплегия билан боғлиқ операцияларда Дел Нидо эритмаси дозасини ҳисоблаш учун шахсий электрон-ҳисоблаш дастурини қўллаш тавсифи келтирилган. Унинг юқори клиник самарадорлиги, хавфсизлиги ва ҳисоб-китобларни стандартлаштириш учун аҳамияти исботланган бўлиб, бу ушбу ишланмани болалар кардиохирургияси амалиётига кенг жорий этиш учун тавсия этиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: клиник, биокимёвий ва функционал-диагностик тадқиқот усулларини ўз ичига олган миокардни интраоперацион ҳимоя қилиш самарадорлигини кўп омилли таҳлил қилишнинг таклиф этилган усули 11 ойдан 36 ойгача бўлган болаларда туғма септал юрак нуқсонларини (ҚАТН ва БАТН) жарроҳлик йўли билан даволашда кардиоплегияни ўтказиш сифати ва хавфсизлигини энг тўлиқ ва объектив баҳолаш имконини бериши исботланган; Ижтимоий самарадорлиги: кўп омилли таҳлил усулини жорий этиш миокард ҳолатини комплекс ва ўз вақтида баҳолашни таъминлайди, бу эса ҳимоя усулини танлашни индивидуаллаштириш, салбий оқибатлар хавфини камайтириш, туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларни жарроҳлик йўли билан даволаш сифатини ошириш ва операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш имконини беради; иқтисодий самарадорлиги: миокардни ҳимоя қилиш самарадорлигининг кўп омилли таҳлилидан фойдаланиш ресурсларни оқилона тақсимлаш имконини беради, асоратларни даволаш ва беморларни реабилитация қилиш харажатларини камайтиради, шунингдек, касалхонада ётишнинг ўртача давомийлигини қисқартиришга ёрдам беради; Хулоса. Илк бор ҚАТН ва БАТН билан касалланган эрта ёшдаги болаларда миокардни ҳимоя қилиш самарадорлигини кўп омилли таҳлил қилиш методикасининг тавсифи келтирилган. Унинг клиник аҳамияти, объективлиги ва такрорланувчанлиги исботланган бўлиб, бу усулни болалар кардиохирургияси амалиётига интраоперацион кардиопротеция сифатини мониторинг қилишнинг самарали воситаси сифатида кенг жорий этиш учун тавсия этиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: Дел Нидо эритмасининг оксигенацияланган модификацияси миокард метаболизмига ижобий таъсир кўрсатиши, операциядан кейинги эрта асоратлар частотасини камайтириши ва кристаллоид кардиоплегияга нисбатан самарали кардиопротекцияни таъминлаши исботланган. Аниқланишича, 94,5% беморларда аортадан қисқич олингандан сўнг юрак фаолиятининг мустақил тикланиши кузатилди, бу эса Дел Нидо қон эритмаси қўлланилганда миокарднинг юқори даражадаги ҳимоясини тасдиқлайди. Бундан ташқари, ушбу гуруҳда кардиоплегик эритмани киритиш карралиги классик кристаллоид кардиоплегия гуруҳига нисбатан 1,3 баравар кам бўлган.; Ижтимоий самарадорлиги: модификацияланган Дел Нидо оксигенацияланган қонли эритмаси (1:4 нисбатдаги аутокон таркиби билан) энергия тежовчи таъсир кўрсатади, сунъий қон айланишидан кейин гемоглобин даражасини тезроқ тиклашга ёрдам беради, операциядан кейинги эрта даврда ўткир юрак етишмовчилиги ва асоратлар ривожланиш эҳтимолини камайтиради; иқтисодий самарадорлиги: Дел Нидо эритмаси билан қонли кардиоплегиядан фойдаланиш операциядан кейинги биринчи куннинг охиридаёқ юрак биомеханикаси ва юрак қон отиб бериш кўрсаткичларининг дастлабки қийматларга тезроқ тикланишини таъминлайди. Бу кристаллоид кардиоплегия билан солиштирганда асоратларни 1,8 баравар камайтиришга ва қўшимча терапевтик ресурсларга бўлган эҳтиёжни камайтиришга ёрдам беради. Хулоса. Илк бор маҳаллий болалар кардиоанестезиологиясида сунъий қон айланиши шароитида эрта ёшдаги болаларда туғма септал юрак нуқсонларини (ҚАТН ва БАТН) жарроҳлик йўли билан даволашда Дел Нидо модификацияланган оксигенатсияланган эритмаси билан қон кардиоплегияси миокардни ҳимоя қилишнинг янада ишончли усули эканлиги исботланган.
Олиб борилган тадқиқотлар асосида "Болаларда юракнинг "очиқ" операцияларида миокардни ҳимоя қилиш" услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Болалар миллий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2025 йил 18 февралдаги 25-м/017-сон хулосаси билан тасдиқланган). Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (07.05.2025 йилдаги 45-сон) ва Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (12.05.2025 йилдаги 82-сон) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 4 сентябрдаги 24/18-сон хулосаси билан тасдиқланган