Хайдаров Қамбарали Имомалиевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда периоперацион асоратларни прогнозлаш ва ташхислашни такомиллаштириш», 14.00.25 – Клиник-лаборатор ва функционал диагностика; 14.00.25 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2155.
Илмий маслахатчилар: Усманова Дурдона Джурабаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хамраева Гулчехра Шахабовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Неъматжон Комилжонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Усманова Шоира Равшанбековна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ахмедова Нилуфар Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қон ультрафильтрацияси усули ёрдамида сунъий қон айланиш жараёнида перфузион таъминотни такомиллаштириш, шунингдек, туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда операция пайтидаги асоратларни прогнозлаш ва ташҳислаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кардиожарроҳлик аралашувининг асосий даврларида турли шаклдаги туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда мия натрий-уретик гормонининг N-терминал прогармони (NT-proBNP) ва эрувчан ўсма ҳосил бўлишини ингибирловчи оқсилнинг 2 шакли (sST2) биомаркерлари динамикасининг қиёсий таҳлили ўтказилиб, sST2 даражаси NT-proBNP билан биргаликда, сунъий қон айланиш шароитида миокарднинг яллиғланиш ва функционал стресс даражасини акс эттириши ва миокард шикастланишининг эрта лаборатор белгиси эканлиги исботланган; 
IL-33, NT-proBNP ва sST2 даражаларининг биргаликда ортиши бу гемодинамик стресс, миокард шикастланиши ва тизимли яллиғланиш ўртасидаги мураккаб ўзаро таъсирни акс эттириб, клиник ҳолатни аниқроқ баҳолаш ва асоратларни башоратлаши асосланган;
модификацияланган ультрафильтрациянинг тизимли яллиғланиш жавобини ва миокарднинг шикастланиш биомаркерларининг даражасини камайтиришга ёрдам берадиган усул сифатида табақалаштирилган роли асосланган;
туғма юрак нуқсонларининг оғир шакллари бўлган беморларда NT-proBNP ва sST2 концентрациясини камайтиришда анъанавий ультрафильтрацияга нисбатан модификацияланган турининг афзаллиги исботланган ва аъзони ҳимоя қилиш баённомаларининг элементи сифатида самарадорлиги асосланган;
кардиожарроҳлик амалиётида туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда операция пайтидаги асоратларни аниқлашнинг диагностик ва прогностик  мезонларини ишлаб чиқишда модификацияланган ультрафилтрация усулини самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда периоперацион асоратларни прогнозлаш ва ташхислашни такомиллаштиришдан олинган илмий натижалар асосида: 
биринчи илмий янгилик: биринчи марта кардиожарроҳлик аралашувининг асосий даврларида турли шаклдаги туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда мия натрий-уретик гормонининг N-терминал прогармони (NT-proBNP) ва эрувчан ўсма ҳосил бўлишини ингибирловчи оқсилнинг 2 шакли (sST2) биомаркерлари динамикасининг қиёсий таҳлили ўтказилиб, sST2 даражаси NT-proBNP билан биргаликда, сунъий қон айланиш шароитида миокарднинг яллиғланиш ва функционал стресс даражасини акс эттириши ва миокард шикастланишининг эрта лаборатор белгиси эканлиги исботланганлиги Фарғона вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази болалар кардиохирургияси бўлимида 29 ноябрь 2024 йилдаги №75  сонли буйруғи  ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази болалар кардиохирургияси бўлимида 18 декабрь 2024 йилдаги №188u  сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги №22/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кардиожарроҳлик аралашувининг асосий босқичларида  турли шакллардаги туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда NT-proBNP ва sST2 биомаркерлари диагностикасини оптималлаштириш  бўйича тадқиқот ушбу гуруҳ беморлари учун диагностика сифатини  яхшилади, бу периоператив асоратларнинг ўз вақтида ва мақсадли олдини олишга, шунингдек, ушбу тоифадаги беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилашга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: периоператив асоратлар ривожланишининг эрта ва тўғри ташҳиси операцияларнинг турли даврларида эрта ва кечки асоратларнинг олдини олишга  имкон берди, шунингдек, уларни даволаш учун қўшимча лаборатор ва инструментал текширувлар ўтказиш харажатларини, шунингдек, даволаниш харажатларини  камайтириш ҳисобига тежаб қолиш имконини берди Хулоса: туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда мумкин бўлган периоператив асоратларни эрта аниқлаш ўлим ва ногиронликнинг олдини олиш ва камайтириш имконини беради, шунингдек, танланган усул самарадорлигини оширади ва шу билан юракдаги операциянинг ижобий натижасини прогноз қилади;
иккинчи илмий янгилик: IL-33, NT-proBNP ва sST2 даражаларининг биргаликда ортиши бу гемодинамик стресс, миокард шикастланиши ва тизимли яллиғланиш ўртасидаги мураккаб ўзаро таъсирни акс эттириб, клиник ҳолатни аниқроқ баҳолаш ва асоратларни башоратлаши асосланганлиги Фарғона вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази болалар кардиохирургияси бўлимида 29 ноябрь 2024 йилдаги №75  сонли буйруғи  ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази болалар кардиохирургияси бўлимида 18 декабрь 2024 йилдаги №188u  сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги №22/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кардиожарроҳлик аралашувининг асосий даврларида турли шаклдаги туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда NT-proBNP, sST2 ва IL-33 биомаркерлари динамикасини комплекс таҳлил қилиш орқали уларнинг миокард шикастланиши  ва тизимли яллиғланиш патогенезидаги ролини аниқлаш, шунингдек, сунъий қон айланиш шароитида миокарднинг функционал ҳолатини баҳолаш учун интеграл лаборатория белгилари сифатида аҳамиятини аниқлаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: кардиожарроҳлик аралашувининг асосий даврларида турли ша00кллардаги туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда NT-proBNP, sST2 ва IL-33 биомаркерларининг динамикасини ўрганиш касалликнинг тўғри ташҳиси ва унинг клиник кечишини прогноз қилиш учун янада малакали  ва ишончли ёндашувни таъминлайди. Бу даволаш ва профилактика чоралари самарадорлигини ошириш имконини беради. Хулоса: NT-proBNP, sST2 ва IL-33 биомаркерларининг таҳлилини қўллаш кардиожарроҳлик аралашувининг асосий даврларида турли шаклдаги туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда периоператив асоратларни пайдо бўлишидан олдин аниқлаш имконини беради. 
учинчи илмий янгилик: туғма юрак нуқсонларининг оғир шакллари бўлган беморларда NT-proBNP ва sST2 концентрациясини камайтиришда анъанавий ультрафильтрацияга нисбатан модификацияланган турининг афзаллиги исботланган ва аъзони ҳимоя қилиш баённомаларининг элементи сифатида самарадорлиги асосланганлиги Фарғона вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази болалар кардиохирургияси бўлимида 29 ноябрь 2024 йилдаги №75  сонли буйруғи  ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази болалар кардиохирургияси бўлимида 18 декабрь 2024 йилдаги №188u  сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги №22/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: модификацияланган ультрафильтрацияни жорий этиш тизимли яллиғланиш реакциясини ва миокарднинг биомаркёрларининг шикастланиш даражасини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда сунъий қон айланиш шароитида модификацияланган ультрафильтрациядан фойдаланиш периоператив асоратларни даволашга сарфланган маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: олинган натижалар периоператив асоратларнинг ривожланишини камайтиришга имкон берди. Ўз навбатида, периоператив асоратларни эрта аниқлаш ва олдини олиш беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва  албатта, моддий ҳаражатларни тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: туғма юрак нуқсонларининг оғир шакллари бўлган беморларда NT-proBNP ва sST2 концентрациясини камайтиришда анъанавий ультрафильтрацияга нисбатан модификацияланган турининг афзаллиги исботланган ва аъзони ҳимоя қилиш баённомаларининг элементи сифатида самарадорлиги асосланганлиги Фарғона вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази болалар кардиохирургияси бўлимида 29 ноябрь 2024 йилдаги №75  сонли буйруғи ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази болалар кардиохирургияси бўлимида 18 декабрь 2024 йилдаги №188u сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги №22/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: модификацияланган ультрафильтрацияни жорий этиш миокард биомаркерларининг шикастланиш даражасини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда сунъий қон айланиш шароитида модификацияланган ультрафильтрациядан фойдаланиш периоператив асоратларни даволашга сарфланган маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: периоперацион асоратларни эрта ташхислашни лаборатор маркерларининг ўрни ва модификацияланган ултрафилтрация усулларини қўллаш орқали периоперацион асоратларни олдини олиш холатнинг оғирлигини прогнозлаш имконини беради, шу билан маълум асоратларни ривожланишининг олдини олади ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди
бешинчи илмий янгилик: кардиожарроҳлик амалиётида туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда операция пайтидаги асоратларни аниқлашнинг диагностик ва прогностик  мезонларини ишлаб чиқишда модификацияланган ультрафилтрация усулини самарадорлиги аниқланганлиги Фарғона вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази болалар кардиохирургияси бўлимида 29 ноябрь 2024 йилдаги №75  сонли буйруғи  ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази болалар кардиохирургияси бўлимида 18 декабрь 2024 йилдаги №188u  сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги №22/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: периоператив асоратлар ривожланишининг эрта скрининг диагностикаси ушбу асоратларни даволаш учун катта молиявий харажатларнинг олдини олиш, шунингдек, мақсадли даволаш ва профилактика чораларини ўтказиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилаётган мезонлар кетма-кетлигидан фойдаланиш ҳар бир беморга диагностик жиҳатдан умумий тежаш имконини берди. Хулоса: Диагностик ва прогностик мезонларнинг ушбу алгоритмидан фойдаланиш, кардиожарроҳлик операциялари пайтида ТЮН бўлган болаларда периоператив асоратларни ривожланиш хавфини эрта прогноз қилиш асоратларни ихтисослаштирилган муассасаларда ташҳислаш, кузатиш ва даволаш харажатларини сезиларли даражада камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish