Оразимбетова Айшолпан Муратбай қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоқ халқ жирови Қурбанбай Тажибаев репертуари ва бадиий маҳорати (анъанавийлик, ижодкорлик, бадиҳагўйлик, бадиий маҳорат)”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil.4765.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Отениязов Полат Жуманиязович, филология фанлари фанлари бойича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентлар: Турдимов Шомирза Ганиевич, филология фанлари доктори, профессор; 
Бекчанова Сайяра Базарбаевна, филология фанлари бойича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Қурбанбай Тажибаев репертуарини жаҳон фолклористикаси контекстида монографик аспектда ўрганиш, шунингдек, жировнинг ижрочилик ва бадиий маҳорати, бадиҳагўйлиги, фантазияси ижро қилган достонларининг бадиий-эстетик хусусиятлари, образлар тизими ҳамда уларнинг қорақалпоқ фолклорида тутган ўрни ва аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қорақалпоқ жировчилиги тараққиёти тарихий тадрижида Қурбанбай Тажибаев ижодининг ўрни ва аҳамияти, жараёнда ижодий таъсир ва ҳамкорлик, устоз-шогирд анъаналари, ижодий маҳорати ва унда ўзига хос услуб масалалари асослаб берилган;
жиров ижодига хос достонларнинг композицион қурилишида ифода усуллари, бадиий тасвир воситаларидан фойдаланиш маҳорати, шунингдек, якка муаллифлик достонларининг ижтимоий-психологик асослари халқ руҳияти билан мутаносибликда далилланган;
Қурбанбай Тажибаев ижод намуналарининг халқ оммасига тақдим этилиш жараёни ва унинг ўрганилиши, шунингдек, жировчилик санъатини ривожлантиришда амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан асосли илмий хулосаларга келинган; 
жиров репертуаридаги достонларда бадиҳагўйлик, ижро маҳорати, санъаткор индивидуал услубида халқ руҳиятининг намоён бўлиши аниқ мисоллар таҳлили орқали асосланган;
Қурбанбай жиров репертуарининг ёзиб олиниши билан боғлиқ мавжуд материаллар асосида санъаткорнинг қорақалпоқ жировчилик санъати тараққиётидаги ўрни, бугунги глобаллашув даврида ёшлар тарбиясига таъсири каби муаммоларга ойдинлик киритилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ халқ жирови Қурбанбай Тажибаев репертуари, ижодий ва бадиий маҳорати масалалари тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ жировчилиги тараққиёти тарихий тадрижида Қурбанбай Тажибаев ижодининг ўрни ва аҳамияти, жараёнда ижодий таъсир ва ҳамкорлик, устоз-шогирд анъаналари, ижодий маҳорати ва унда ўзига хос услуб масалаларига доир хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021-2023-йилларда “Қорақалпоқ оғзаки прозаси (жанрлар тизими, генезиси, образлар, сюжет ва мотивлар ҳамда поетикаси)” мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 26-мартдаги №163/1-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг қорақалпоқ фолклори тарихий тарққиётида бахшичилик ва жировчилик санъати ўрни ҳамда унда алоҳида ижодкорлар фаолиятининг аҳамияти билан боғлиқ назарий таҳлиллари янги материаллар билан бойитилган;
жиров ижодига хос достонларнинг композицион қурилишида ифода усуллари, бадиий тасвир воситаларидан фойдаланиш маҳорати, шунингдек, якка муаллифлик достонларининг ижтимоий-психологик асослари халқ руҳияти билан мутаносиблиги билан боғлиқ таҳлил натижаларидан Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиоканалининг “Ассалаwма алейкум, Қарақалпақстан”, “Жаслар wақтı” каби кўрсатув ва эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиоканалининг 2025-йил 20-февралдаги 05-22/107-сонли маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган, янги маълмот ва илмий таҳлиллар оммалаштирилган, шунингдек, жировнинг ижодий маҳорати илмий жиҳатдан ёритилиб, аҳоли орасида миллий маънавий қадриятларга бўлган қизиқишни янада оширишга эришилган;
Қурбанбай Тажибаев ижод намуналарининг халқ оммасига тақдим этилиш жараёни ва унинг ўрганилиши, шунингдек, жировчилик санъатини ривожлантиришда амалга оширилиши лозим бўлган масалалар ва жиров репертуаридаги достонларда бадиҳагўйлик, ижро маҳорати, санъаткор индивидуал услубида халқ руҳиятининг намоён бўлиши юзасидан келинган илмий хулосалардан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2024-2025-йилларга белгиланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ устувор йўналишлардаги маънавий-маърифий тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2025-йил 26-мартдаги №04-02/534-сонли маълумотномаси). Натижада, аҳоли ва ёшлар орасида жировчилик санъати кенг тарғиб қилинган ҳолда унга бўлган иштиёқ, миллий маданият ва бадиий-санъат намуналарига нисбатан қизиқишнинг ривожлантирилишига эришилган;
Қурбанбай жиров репертуарининг ёзиб олиниши билан боғлиқ мавжуд материаллар асосида санъаткорнинг қорақалпоқ жировчилик санъати тараққиётидаги ўрни, бугунги глобаллашув даврида ёшлар тарбиясига таъсири каби муаммоларга берилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан 2024-йил давомида ташкил этилган тарғибот-ташвиқот ишлари, ёшлар орасида ўтказилган семинар-тренингларда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар ишлари бошқармасининг 2025-йил 3-мартдаги 0208/112-сонли маълумотномаси). Натижада, кенг аҳоли ва ёшлар орасида қорақалпоқ фолклорининг шаклланиш босиқичларида жировчилик санъатининг аҳамияти ҳамда мазкур жараёнда Қурбанбай жиров репертуари билан боғлиқ билимлар такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish