Бокиев Комилхон Умархоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳувайдонинг “Роҳати дил” асари матний тадқиқи”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2025.3.PhD/Fil2685.
Илмий раҳбар: Раҳмонов Насимхон Аскарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор; Болтабоева Озода Юлдашалиевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Хожаназар Ҳувайдо асарлари, хусусан, “Роҳати дил” достони қўлёзма ва тошбосма нусхаларини тадқиқ этиш орқали унинг ўзбек адабиётида тутган ўрнини илмий асослашдан иборат.
III. Тадиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳувайдо биографияси ва ижодига оид манбалар текширилиб, унинг ҳаётига оид мавжуд маълумотларга аниқлик киритилган, “Роҳати дил” асарининг аслият ва нашр вариантлари қиёси натижасида хато ўқилган 100 дан ортиқ сўзлар ҳамда ўзгартирилган мисралар қўлёзма нусхалар асосида тикланган;
Хожаназар Ҳувайдо “Девон”ининг 2005-йилдаги Тошкентда нашр этилган версияси ҳамда 2017-йилда қайта чоп этилиб, тўлдирилган нашри билан шоир ижоди бўйича маълумот берувчи бирламчи манбалар: қўлёзма ва тошбосмалар қиёсий таққосланиши натижасида нашрларда мавжуд бўлмаган бир муножот-ғазал ва 48 мисрадан иборат шеър аниқланган;
“Роҳати дил” достонининг ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фондида сақланаётган 14 та қўлёзма ҳамда ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейидаги 2 та қўлёзма ва 1та тошбосма нусхаларнинг ҳар бири батафсил монографик тасниф қилиниб, илмий асосланган;
“Роҳати дил” асарининг тошбосма нусхалари ва нашр вариантлари ўзаро қиёсланиши натижасида ҳали нашрда мавжуд бўлмаган асар моҳиятини янада теран ёритишга хизмат қилувчи бир қанча байтлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳувайдонинг “Роҳати дил” асари матний тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ҳувайдо биографияси ва ижодига оид манбалар текширилиб, унинг ҳаётига оид мавжуд маълумотларга аниқлик киритилган, “Роҳати дил” асарининг аслият ва нашр вариантлари қиёси натижасида хато ўқилган 100 дан ортиқ сўзлар ҳамда ўзгартирилган мисралар қўлёзма нусхалар асосида тикланганига, “Роҳати дил” асари орқали ХИИИ асргача бўлган манбаларнинг кейинги асрларда вужудга келган мумтоз асарларга таъсири масалаларига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021 – 2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли давлат гранти асосидаги илмий-амалий лойиҳада самарали фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 13-сентябрги 04/1-2405 -сон маълумотномаси). Натижада, ижодкорнинг бадиий санъатлардан ва образлардан фойдаланиш маҳорати, бадиий тасвирий воситаларда шоир руҳиятининг мутаносиблиги масаласига оид хулосалар электрон платформа материалларини бойитишга хизмат қилган;
Хожаназар Ҳувайдо “Девон”ининг 2005-йилдаги Тошкентда нашр этилган версияси ҳамда 2017-йилда қайта чоп этилган тўлдирилган нашри билан шоир ижоди бўйича маълумот берувчи бирламчи манбалар: қўлёзма ва тошбосмалар қиёсий таққосланиши натижасида нашрларда мавжуд бўлмаган бир муножот-ғазал ва 48 мисрадан иборат шеър аниқланганига, Ҳувайдо лирикасида образ ва рамзлар тизими аниқланиб, шоирнинг образ яратиш маҳорати асослангани, образларда ижодкор руҳийати уйғунлиги ва оъзбек халқи адабий-эстетик тафаккури ривожига қоъшган ҳиссасига оид илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 21-июндаги 01/4-2655-сон маълумотномаси). Натижада, Хўжамназар Ҳувайдо ижоди мумтоз адабиётимизнинг исломий сарчашмалари ва ўзигача бўлган барча диний қўлёзма манбалар, хусусан, ВИИ-ВИИИ асрлардан бошлаб то ХИИИ асргача яратилган мўтабар манбалардан самарали фойдалана олганлиги, қолаверса, ХИИИ асргача бўлган манбаларнинг кейинги асрларда вужудга келган мумтоз асарларга таъсири масалаларига оид илмий материаллардан электрон платформа материалларини тайёрлашда фойдаланилган;
“Роҳати дил” достонининг ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фондида сақланаётган 14 та қўлёзма ҳамда ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейидаги 2 та қўлёзма ва 1та тошбосма нусхаларининг монографик таснифига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021 – 2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли давлат гранти асосидаги илмий-амалий лойиҳада самарали фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 13-сентябрги 04/1-2405 -сон маълумотномаси). Натижада, “Роҳати дил” достонининг ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фондида сақланаётган 14 та қўлёзмаси ва ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейидаги 2 та қўлёзма ва 1та тошбосма нусхаларининг монографик таснифига оид хулосалар электрон платформа материалларини қўлёзма манбалар ҳақидаги маълумотлар билан бойитишга асос бўлган;
“Роҳати дил” асарининг тошбосма нусхалари ва нашр вариантлари ўзаро қиёсланиши натижасида ҳали нашрда мавжуд бўлмаган асар моҳиятини янада теран ёритишга хизмат қилувчи бир қанча байтлар таҳлилига оид чиқарилган илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 21-июндаги 01/4-2655-сон маълумотномаси). Натижада, “Роҳати дил” асарининг тошбосма нусхалари ва нашр вариантлари қиёси натижасида мавжуд нашрларда уcрамайдиган бир қанча байтлар таҳлили масалаларига оид илмий материаллардан электрон платформа материалларини тайёрлашда фойдаланилган.