Орипова Нурафшон Олимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Назар Эшонқул насрида аёллар образи талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3351
Илмий раҳбар: Улуғов Абдулла Ўзбекович, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Ёқубов Исломжон Ахмеджонович, филология фанлари доктори, профессор; Бурхонова Феруза Абдураззоқовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Назар Эшонқулнинг насрий асарлари мисолида ижодкорнинг образ яратиш маҳорати, аёл руҳиятини акс эттиришда ёзувчи бадиий услубининг намоён бўлиши, адибнинг ҳикоя ва қиссаларида ҳаёт ҳодисалари ифодаланишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Назар Эшонқул ҳикоя ва қиссаларидаги аёллар образига оид итоаткорлик, дард-изтиробга кўнувчанлик, мутелик, кайвонилик каби жиҳатлар текширилиб, адибнинг аёл руҳиятини тасвирлашда ички монолог, портрет, диалог, пейзаж, ранг ва бошқа деталларга алоҳида эътибор қилиниб, образлар характерига хос бўлган хусусиятлар: вафодорлик, ўз-ўзини тафтиш ва тергов этиш, бир сўзлилик, садоқат очиб берилган;
адибнинг “Шамолни тутиб бўлмайди”, “Қултой”, “Бепоён осмон” ҳикоялари мисолида аёллар образининг ташқи қиёфаси: юриш-туриши, кийиниши, хатти-ҳаракат, имо-ишоралари орқали онгли ва онгости туйғулар дунёси ўзининг ва ровийнинг ҳамда турли персонажларнинг нигоҳи, шунингдек, ички монологлар орқали аниқланган;
адабий қаҳрамонлар нутқидаги хусусиятлар аниқланиб, хусусан, киноявийлик, олқиш ва қарғишлардаги ореал белгилардаги маҳаллий колорит ифодаси далилланган ва асарлардаги аёллар образининг улар яшовчи ҳудуд билан шева лексикаси жиҳатидан мутаносиблиги текширилган ва асарларда фолклор анъаналарининг ёритилиши мисоллар асосида исботланган;
аёл руҳиятини теран очиб бериш мақсадида яратилган онахонлар, кайвони момо образлари акс этган реалистик қиссалардаги тасвирийлик, киноявий ва сатирик баён усули ёзувчи ижоди мисолида илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Назар Эшонқул насрида аёллар образи талқини масаласини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Назар Эшонқул ҳикоя ва қиссаларидаги аёллар образига оид итоаткорлик, дард-изтиробга кўнувчанлик, мутелик, кайвонилик каби жиҳатлар текширилиб, адибнинг аёл руҳиятини тасвирлашда ички монолог, портрет, диалог, пейзаж, ранг ва бошқа деталларга алоҳида эътибор қилиниб, образлар характерига хос бўлган хусусиятлар: вафодорлик, ўз-ўзини тафтиш ва тергов этиш, бир сўзлилик, садоқат очиб берилгани ҳақидаги назарий хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474-рақамли “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 5-апрелдаги Н01/04-1256-сонли маълумотномаси). Натижада ижодкорнинг аёллар образини яратишдаги маҳорати, уларни гавдалантиришда фойдаланган бадиий воситалар қаҳрамонлар руҳияти билан мутаносиб эканлиги, асарларида фолклор стилизацияси ёритилиши масаласига оид хулосалар электрон платформа материалларини бойитишга хизмат қилган;
адибнинг “Шамолни тутиб бўлмайди”, “Қултой”, “Бепоён осмон” ҳикоялари мисолида аёллар образининг ташқи қиёфаси: юриш-туриши, кийиниши, хатти-ҳаракат, имо-ишоралари орқали онгли ва онгости туйғулар дунёси ўзининг ва ровийнинг ҳамда турли персонажларнинг нигоҳи, шунингдек, ички монологлар орқали аниқланганига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 9-апрелдаги Н01/04-1318-сонли маълумотномаси). Натижада адиб ижодида мумтоз адабиёт вакиллари асарларидан фойдаланиш, иқтибос ва фикрлар олиш асосида унинг ижоди замонавий ўзбек адабиётидаги ўзига хос адабий ҳодиса эканлигини асослайдиган илмий хулосалар лойиҳа материалларини бойитган;
адабий қаҳрамонлар нутқидаги хусусиятлар аниқланиб, хусусан, киноявийлик, олқиш ва қарғишлардаги ореал белгилардаги маҳаллий колорит ифодаси далилланган ва асарлардаги аёллар образининг улар яшовчи ҳудуд билан шева лексикаси жиҳатидан мутаносиблиги текширилган ва асарларда фолклор анъаналарининг ёритилиши мисоллар асосида исботланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 9-апрелдаги Н01/04-1317-сон маълумотномаси). Натижада адиб асарларидаги аёллар образи табиати, прототип масаласи, ёзувчининг портрет яратиш маҳорати, персонажлар нутқидаги индивидуаллик ўзбек аёлини гавдалантиришдаги ўзига хосликларини кўрсатишга оид илмий материаллардан электрон платформа материалини тайёрлашда фойдаланилган;
аёл руҳиятини теран очиб бериш мақсадида яратилган онахонлар, кайвони момо образлари акс этган реалистик қиссалардаги тасвирийлик, киноявий ва сатирик баён усули ёзувчи ижоди мисолида илмий асосланганига оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида Назар Эшонқул ҳаёти ва ижодига бағишланган кўрсатувларда “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” радиоешиттириш ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 7-апрелдаги Н05-09-436-сон маълумотномаси). Натижада Назар Эшонқулнинг аёллар образини ёритишдаги изланишлари, уларнинг характерини тасвирлашдаги ўзига хосликларга баҳо берилган. Тадқиқотда баён қилинган мулоҳазалар, унда тақдим қилинган маълумотлар телекўрсатув ва радио эшиттиришларнинг сифати, мазмуни ва самарадорлигини оширган ҳамда эшиттириш ва кўрсатувлар материаллари бойитилган.