Камилова Мадина Хамиджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оилада ҳуқуқий саводхонлик шаклланишининг ижтимоий-психологик омиллари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Энтопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P498.
Илмий раҳбар: Баҳром Жураев, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Қодиров Обид Сафарович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилавий муносабатларда ҳуқуқий саводхонлик шаклланишининг ижтимоий-психологик омилларини аниқлаш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳуқуқий меъёрларни идрок қилиш ва ўзлаштиришга оилавий ҳаёт тажрибасининг таъсири натижасида ёш оилаларнинг ижтимоий роллар билан боғлиқ ахлоқий установкаларни англашга интилишини, етук ёшидаги оилаларда эса оилавий ҳамкорликдаги мажбуриятга нисбатан эмоционал муносабатни устуворлиги туфайли ҳуқуқий маданиятни ижтимоий-ахлоқий импринтинг орқали мустақил қарор қабул қилиш қобилиятига уйғун шаклланиши асосланган;
оилада ҳуқуқий саводхонликни шакллантиришда иродавий-регулятив ва эҳтиёжли-мотивацион жиҳатлар, когнитив, эмоционал хусусиятлар, ижтимоий етукликнинг ахлоқий ҳисларни намоён бўлишига таъсири туфайли шахснинг ҳуқуқий рефлекция ва қарор қабул қилиш компетенсияларини ижтимоий адаптив кўникмалар орқали ривожлантириш муҳимлиги аниқланган;
оилавий муносабатлардаги ҳуқуқий саводхонлик ҳуқуқий конформизм, реализм, когнитив ва ахлоқий эҳтиёжларнинг қуйилашгани сари оиладаги ижтимоий роллар билан боғлиқ мажбуриятларни англаш даражасини пасайиши туфайли ҳуқуқий онгни қадриятлар иерархияси орқали оиладаги симбиотик муносабатларга интегратив шаклланганлигига боғлиқ эканлиги исботланган;
оилавий муносабатларда ҳуқуқий саводхонлик шаклланишининг ижтимоий психологик хусусиятларига кўра, нуклеар оилаларга қараганда, кўп бўғинли оилаларда ҳуқуқий саводхонлик динамикаси реал ҳаётий муаммоларни ҳамда шахслараро муносабатлардаги конформликни (муросакорлик) юзага келишида етакчи омил эканлигига асосланиб оиладаги ҳуқуқий муносабатларнинг намоён бўлиши ижтимоий установкаларнинг когнитив, мотивацион-қадриятли жиҳатларига когнитив интуиция орқали боғлиқ эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Оилада ҳуқуқий саводхонлик шаклланишининг ижтимоий-психологик омиллари”ни ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ҳуқуқий меъёрларни идрок қилиш ва ўзлаштиришга оилавий ҳаёт тажрибасининг таъсири натижасида ёш оилаларнинг ижтимоий роллар билан боғлиқ ахлоқий установкаларни англашга интилишини, етук ёшидаги оилаларда эса оилавий ҳамкорликдаги мажбуриятга нисбатан эмоционал муносабатни устуворлиги туфайли ҳуқуқий маданиятни ижтимоий-ахлоқий импринтинг орқали мустақил қарор қабул қилиш қобилиятига уйғун шаклланиши асосланганлига оид натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-август ПМ-179-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179-а сон маълумотномаси). Натижада оилавий муносабатларда ҳуқуқий саводхонликни ўрганишга доир методологик ёндашувлар мазмуни таҳлил қилинган;
оилада ҳуқуқий саводхонликни шакллантиришда иродавий-регулятив ва эҳтиёжли-мотивацион жиҳатлар, когнитив, эмоционал хусусиятлар, ижтимоий етукликнинг ахлоқий ҳисларни намоён бўлишига таъсири туфайли шахснинг ҳуқуқий рефлекция ва қарор қабул қилиш компетенсияларини ижтимоий адаптив кўникмалар орқали ривожлантириш муҳимлиги аниқланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-август ПМ-179-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179-а сон маълумотномаси). Натижада оилавий муносабатларда ҳуқуқий саводхонликни такомиллаштирувчи психологик хусусиятлар аниқлаштирилган;
оилавий муносабатлардаги ҳуқуқий саводхонлик ҳуқуқий конформизм, реализм, когнитив ва ахлоқий эҳтиёжларнинг қуйилашгани сари оиладаги ижтимоий роллар билан боғлиқ мажбуриятларни англаш даражасини пасайиши туфайли ҳуқуқий онгни қадриятлар иерархияси орқали оиладаги симбиотик муносабатларга интегратив шаклланганлигига боғлиқ эканлиги исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-август ПМ-179-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179-а сон маълумотномаси). Натижада оилавий муносабатларда ҳуқуқий саводхонлик шаклланишини белгиловчи ижтимоий-психологик хусусиятлар таҳлил этилган;
оилавий муносабатларда ҳуқуқий саводхонлик шаклланишининг ижтимоий психологик хусусиятларига кўра нуклеар оилаларга қараганда, кўп бўғинли оилаларда ҳуқуқий саводхонлик динамикаси реал ҳаётий муаммоларни ҳамда шахслараро муносабатлардаги конформликни (муросакорлик) юзага келишида етакчи омил эканлигига асосланиб оиладаги ҳуқуқий муносабатларнинг намоён бўлиши ижтимоий установкаларнинг когнитив, мотивасион-қадриятли жиҳатларига когнитив интуисия орқали боғлиқ эканлиги далилланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-август ПМ-179-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179-а сон маълумотномаси). Натижада ҳуқуқий саводхонлик ва шахс ижтимоий сифатларининг алоқадорлик омиллари аниқлаштирилган.