Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошпулатова Шахло Очиловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш (физика дарслари мисолида)», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ped40.

Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибраимович, педагогика фанлари  доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.

Расмий оппонентлар: Шодиев Нарзиқул, педагогика фанлари доктори, профессор; Қаххоров Сиддиқ Қаххорович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: физикафанини ўқитишда ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

мантиқий фикрлашни шакллантиришга таъсир этувчи омиллар таркиби  (физиологик, психологик ва педагогик) муайян ақлий операциялар (анализ, синтез, қиёслаш, умумлаштириш, хулоса ва ҳукм чиқариш) кетма-кетлиги ва моҳиятини очиб бериш асосида аниқлаштирилган;

ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш босқичлари педагогик ёндашувларнинг (муаммоли таълим методлари, интерфаол технологиялар, дидактик ўйин, халқ педагогикаси) когнитив, креатив, мотивацион фаоллаштириш имкониятлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва таъсирлашув асосида такомиллаштирилган;

ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятлари даражасини (тафаккур мустақиллиги, ўзлаштириш мустаҳкамлиги, фикрлашнинг тезлиги, мазмунни идрок этиш, танқидийлик) аниқлаш жараёнлари физика ўқитишда қўлланилаётган интерфаол методларнинг амалий хусусиятларига (интуитив, мантиқий, гнесеологик) устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

физика фанидан ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш фаоллигини оширишга қаратилган илмий-методик таъминот ижодий машғулотлар ва тўгаракларда сифат масалаларига оид интегратив функционаллик (ўқитиш, хотира, идрок, мақсад,англаш) киритиш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини физика дарсларида ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:

физика таълимида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш босқичлари, муаммоли таълим методлари, интерфаол технологиялар, дидактик ўйин, халқ педагогикасидан фойдаланиш  имкониятларини интеграциялашга оид таклифлари асосида «Физикани ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш» номли ўқув қўлланма тайёрланган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Халқ таълим вазирлигининг 2017 йил 6 ноябрдаги 01-02/1-7-469-сон маълумотномаси). Ушбу ўқув қўлланма физика таълими самарадорлигини ошириш, олий, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ўқитувчилари учун методик таъминотни бойитиш, ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган физика дарсларини ташкил этиш имконини берган;

ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятлари даражаси, физика ўқитишда инновацион методлар, интуитив, мантиқий, гнесеологик ва амалий хусусиятларга оид таклифларидан 5110200-Физика ва астрономия ўқитиш методикаси бакалаврият таълим йўналиши, Педагогика таълим соҳаси магистратура таълим йўналишлари учун малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018  йил 3 декабрдаги 89-03-4171-сон маълумотномаси). Мазкур малака талаблари физика ва астрономия ўқитиш методикаси бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган ўқув дастури ва услубий таъминотини мантиқий фикрлаш компетенциясини ривожлантириш асосида такомиллаштиришга хизмат қилган;

мантиқий фикрлашни шакллантиришга таъсир этувчи омиллар, мантиқий фикрлаш фаоллигини оширишга йуналтирилган илмий-методик таъминот, сифат масалалари ва ижодий тўгаракларга оид таклифлар  ПЗМВ-2014-0902125611 рақамли «Мактаб педагогик жамоасини ўзини ўзи ривожлантириши учун маданий-ижодий муҳитни яратиш ва лойиҳалаш методидан фойдаланиш» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018  йил 3 декабрдаги 89-03-4171-сон маълумотномаси). Натижада мантиқий фикрлашни шакллантириш ва ривожлантиришда назария ва амалиёт бирлигини таъминлаш, ушбу жараёнларнинг фундаментал асосларини тавсифлаш имконияти юзага келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish