Абдувалиев Бохадир Абдулҳаевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Aқлли шаҳарлар: фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оилавий ҳуқуқ. Халқаро хусусий ҳуқуқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Yu1286
Илмий раҳбар: Гулямов Саид Саидахрорович, юридик фанлар доктори, прοфессοр.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Юлдашев Жахонгир Иномович, юридик фанлари доктори, профессор Топилдиев Воҳиджон Раҳимжонович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Ўзбекистон Республикасида “ақлли шаҳар”лардаги муносабатларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича назарий-ҳуқуқий асослар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатимизда “ақлли шаҳар”ларни лойиҳалаштириш ва ривожлантиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари белгиланган меъёрларга мувофиқ телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун бинолар ёки алоҳида хоналар қурилиши, шунингдек, мазкур мақсадлар учун ер (жой) ажратилиши зарурлиги асослантирилган;
давлат харидлари тизимини рақамлаштириш, электрон баённомалар юритиш ва электрон рақамли имзолардан фойдаланишни кенгайтириш бўйича таклифлари асослантирилган;
шаҳарларда креатив иқтисодиётни ривожлантириш, рақамли ресурслар, рақамли дастурлар ва платформаларни яратиш ҳамда фуқароларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш зарурлиги асослантирилган;
иш қидираётган шахсларга оид маълумотларни рақамлаштириш, тегишли ташкилотлар томонидан шахсларнинг иш стажи ва маълумотига оид маълумотларни “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олиш имкониятини яратиш бўйича таклифлари асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
мамлакатимизда “Ақлли шаҳар”ларни лойиҳалаштириш ва ривожлантириш жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари белгиланган меъёрларга мувофиқ телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун бинолар ёки алоҳида хоналар қурилиши ҳамда ушбу мақсадлар учун ер (жой) ажратилиши зарурлиги ҳақидаги илмий таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 декабрдаги “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги ЎРҚ–1015-сон Қонунининг 21-моддаси олтинчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 20 июнь, №3/dn–127-сонли далолатномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилинганлиги шаҳар инфратузилмасини барпо этишда рақамли муҳитни яратиш ва телекоммуникация тармоқларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланишига хизмат қилган;
давлат харидлари тизимини рақамлаштириш, электрон баённомалар юритиш ҳамда электрон рақамли имзолардан фойдаланишни кенгайтиришга оид илмий таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 декабрдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–1005-сон Қонуннинг 1-моддаси 28-банди тўққизинчи–ўнинчи хатбошилари (“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 69-моддаси ўн еттинчи қисмига киритилган ўзгартиш)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 20 июнь, №3/dn–127-сонли далолатномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши “ақлли шаҳар”ларда иқтисодий жараёнларнинг очиқлиги ва рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилган;
шахарларда креатив иқтисодиётни ривожлантириш, рақамли ресурслар, дастурлар ва платформаларни такомиллаштириш ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлашга оид илмий таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 3 октябрдаги “Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги ЎРҚ–970-сон Қонунининг 22-моддасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 20 июнь, №3/dn–127-сонли далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши “ақлли шаҳарлар”да рақамли инновациялар экотизимини яратиш ва креатив соҳани ҳуқуқий қўллаб-қувватлашга хизмат қилган;
иш қидираётган шахсларга оид маълумотларни рақамлаштириш, шахсларнинг иш стажи ва таълимга оид маълумотларини “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олиш имкониятини яратиш ҳақидаги илмий таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 сентябрдаги “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–967-сон Қонунининг 1-моддаси 17-банди тўртинчи хатбошиси (“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси учинчи қисми)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 20 июнь, №3/dn–127-сонли далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий қилиниши аҳолининг рақамли фаоллигини ошириш, фуқароларнинг меҳнат муносабатларида шаффофликни таъминлаш ва “ақлли шаҳар”ларда инсон капитали ривожига хизмат қилган.