Шарипова Эльвина Мидатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экспериментал ўпка фиброзида регионар лимфа тугунларининг структур ўзгаришлари” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib4021.
Илмий раҳбар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Академик Вагнер номидаги Пермь давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: каламушларда турли ёш гуруҳларида экспериментал ўпка фиброзида регионар лимфа тугунлари структур ўзгаришларни ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қўлтиқ ости ва бўйин лимфа тугунларининг ёшга боғлиқ гистологик хусусиятлари постнатал онтогенезнинг кеч даврида кортикал ва мия сохалар қайта тузилишини, лимфоид компонентлар нисбатидаги ўзгаришлардан ёш ўсиши билан лимфоид фаоллигининг аста-секин пасайиши аниқланган;
илк бор ўпка фиброзида қўлтиқ ости ва бўйин лимфа тугунларининг морфологик хусусиятлари ўрганилиб, бу тугун архитектурасининг бузилиши, лимфоид фолликулаларнинг қисқариши, кортикал соха юпқалашиши, липоматоз ва фиброматоз жараёнларнинг ривожланиши аниқланган;
илк бор ўпка фиброзида қўлтиқ ости ва бўйин лимфа тугунларида Bcl-2 маркери иммуногистокимёвий жиҳатдан сурункали яллиғланиш ва фиброгенез шароитида иммунитетни қайта қуриш механизмлари Bcl-2 экспрессиянинг юқори даражаси билан ифодаланиши асосланган;
илк бор анор данаги ёғи билан коррекциядан кейин экспериментал ўпка фиброзида қўлтиқ ости ва бўйин лимфа тугунларининг морфологик ҳолатига ижобий таъсири склеротик ва атрофик ўзгаришларнинг камайиши ва унинг функционал фаоллиги қисман тикланиши билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Олинган илмий натижаларга асосланиб, каламушларда регионар лимфа тугунларининг морфофункционал хусусиятлари нормада, ўпка фибрози билан ва анор данаги ёғи билан коррекцияси “Экспериментал ўпка фиброзида регионар лимфа тугунларининг структур ўзгаришларини баҳолаш методикаси” услубий тавсияномада тасдиқланди (БухДТИ Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 1 июлдаги 24-м/021-сонли хулосасига асосан):
биринчи илмий янгилик: илк бор қўлтиқ ости ва бўйин лимфа тугунларининг ёшга боғлиқ гистологик хусусиятлари постнатал онтогенезнинг кеч даврида кортикал ва мия сохалар қайта тузилишини, лимфоид компонентлар нисбатидаги ўзгаришлардан ёш ўсиши билан лимфоид фаоллигининг аста-секин пасайиши аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: ўпка фиброзида регионар лимфа тугунларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлар натижасидаги патологик жараёнлар инобатга олиниб, даволаш натижаларини яхшилашга, кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтириш, шифо жараёнини тезлаштириш имкониятини берган. Иқтисодий самарадорлик: ўпка фиброзида регионар лимфа тугунларидаги морфометрик ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатларни эрта инобатга олиниши, даволаш самарадорлигини ошишига ва бюджет маблағлари иқтисод қилишга имкон берди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор ўпка фиброзида қўлтиқ ости ва бўйин лимфа тугунларининг морфологик хусусиятлари ўрганилиб, бу тугун архитектурасининг бузилиши, лимфоид фолликулаларнинг қисқариши, кортикал соха юпқалашиши, липоматоз ва фиброматоз жараёнларнинг ривожланиши аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: лимфа тугунлари капсуласи ва паракортикал зона қалинлигининг морфологик кўрсаткичлари бўйича олинган тадқиқот маълумотларини амалиётга жорий этиш, кортикал ва мия зоналарнинг қалинлиги, чекка ва мия синусларнинг умумий майдони, шунингдек, бирламчи ва иккиламчи фолликуляр лимфа ўлчамининг ўзгариши билан уларнинг эрта назорат қилишига, ташхислаш, даволаш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва асоратлар сонининг камайишига имкон берди. Иқтисодий самарадорлик: касалликнинг эрта босқичларида аниқланиши ва даволашнинг самарали ташкил этилиши натижасида беморлар учун зарур бўлган даво муолажалари ҳажми оптималлаштирилди, бу эса ҳар бир стационар бемор учун иқтисодий жиҳатдан тежамкор даволаниш имконини яратади.
учинчи илмий янгилик: илк бор ўпка фиброзида қўлтиқ ости ва бўйин лимфа тугунларида Bcl-2 маркери иммуногистокимёвий жиҳатдан сурункали яллиғланиш ва фиброгенез шароитида иммунитетни қайта қуриш механизмлари Bcl-2 экспрессиянинг юқори даражаси билан ифодаланиши асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: экспериментал ҳайвонларнинг (оқ каламушлар) лимфа тугунларининг морфологик жиҳатларига ўпка фиброзининг таъсирини аниқлаш усулини ишлаб чиқиш азот диоксиди таъсирида ушбу органларни баҳолашни оптималлаштиришга олиб келади. Бундан ташқари, ушбу усул лаборатория ҳайвонларининг лимфа тугунларига фиброз таъсир даражасини гистологик даражада самарали баҳолаш имконини беради. Ўпка фиброзида лимфа тугунларида морфологик ўзгаришларни аниқлаш, ўз вақтида даволаш ва асоратларни олдини олиш тартибини тизимли равишда ташкил этиш имконини беради Иқтисодий самарадорлик: таклиф этилган текширув усулларидан фойдаланиш ва дифференциал ёндашув асосида даволаш натижасида беморларнинг шифохонада қолиш муддати қисқаришига, ҳар бир бемор учун бюджет маблағини иқтисод қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор анор данаги ёғи билан коррекциядан кейин экспериментал ўпка фиброзида қўлтиқ ости ва бўйин лимфа тугунларининг морфологик ҳолатига ижобий таъсири склеротик ва атрофик ўзгаришларнинг камайиши ва унинг функционал фаоллиги қисман тикланиши билан исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотлар асосида тажрибада ўпка фиброзининг лаборатория ҳайвонларининг лимфа тугунларига таъсирини морфологик ўрганиш ва баҳолаш методологияси ишлаб чиқилди ва оптималлаштирилди. Ўпка фиброзининг бутун организмга таъсир қилиш даражасини баҳолаш эрта босқичларда ўпка фиброзини аниқлашни ўрганиш сифатини яхшилашга олиб келади. Бундан ташқари, ўпка фиброзининг лимфа тугунларига таъсирининг аниқланганлиги даволаш ва олдини олишни яхшилашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлик: ўпка фиброзининг лаборатория ҳайвонлари лимфа тугунларининг морфологик жиҳатларига таъсирини аниқлаш усулини амалиётда қўллашда иқтисодий самарадорлик таҳлили шуни кўрсатдики, керакли натижа билан фойдаланиш нархи 200000 сўмни ташкил қилади.
Хулоса: шундай қилиб, ўпка фиброзининг лаборатория ҳайвонларининг регионар лимфа тугунларининг морфологик жиҳатларига таъсирини аниқлаш усули бўйича экспериментал тадқиқотлар ўтказишда, ўз вақтида даволаш ва эрта олдини олишни баҳолашда катта имкон беради. Ўпка фиброзида регионар лимфа тугунларининг морфофунксионал хусусиятлари ва морфометрик ўзгаришларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (05.09.2024 йилдаги 04/7422-сонли буйруғи билан) ва Бухоро вилоят патологик анатомия бюроси (31.10.2024 йилдаги 04/10421-сон буйруғи билан) амалиётига жорий этилди.