Турсунбоев Фарруҳ Абдусалим ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори ҳароратли шароитда базалт толали босиб зичланадиган бетон қоришмаларини автомобил йўлларининг асос қатламида қўллаш”, 05.09.02 —“Геотехника” (ЙЎллар, йўлларни рақамлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги. ЙЎл телематикаси йўналишлари бўйича) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5767
Илмий раҳбар: Садиқов Ибрагим Салиҳович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.15/31.08.2022.Т.73.05
Расмий оппонентлар: Юнусов Абдувохид Гофурович – Тошкент Кимё халқаро университети “ЙЎл ҳаракати муҳандислиги ва бошқаруви” кафедраси мудири, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Доцент; Хотамов Асадулло Темирович – Тошкент архитектура-қурилиш университети профессори, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника унверситети.
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Дам олиш минтақаларига олиб борувчи автомобил йўлларининг функсионал аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда автомобил йўлида ҳаракат қулайлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автомобил йўлларида ҳаракат жадаллиги, ҳаракат таркиби ва оқим зичлигини тадқиқ қилиш натижасида тезлик ўзгаришларининг юкланганлик даражасига боғлиқлик қонуниятлари, автомобил йўлининг функсионал хусусиятлари, хоҳиш ҳаракат тезлигининг қулайлиги аниқланган;
автомобил йўлларида транспорт оқими ҳолатини ва ҳаракат ўзгаришини аниқлаш ҳамда тезланиш шовқинининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда йўл бўйлаб ҳаракатланиш қулайлигини баҳолаш услуби таклиф этилган;
дам олиш минтақаларига олиб борувчи автомобил йўлларида хоҳиш тезлигини ва ҳаракатланиш қулайлигини таъминлаш орқали тежамкор ёқилғи сарфи аниқланган;
дам олиш минтақаларига олиб борувчи автомобил йўлларида ўтказилган тадқиқотлар натижасида йўл бўйи хизмат кўрсатиш обектларидаги кўрсатиладиган хизматлар сифатини белгилайдиган омиллар таснифи ҳамда хизмат кўрсатиш сифати баҳолаш мезони ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Дам олиш минтақаларига олиб борувчи автомобил йўлларида ҳаракат қулайлигини баҳолаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
автомобил йўлларида ҳаракат жадаллиги, ҳаракат таркиби ва оқим зичлигини тадқиқ қилиш натижасида тезлик ўзгаришларининг юкланганлик даражасига боғлиқлик қонуниятлари, автомобил йўлининг функсиянал хусусиятлари, хоҳиш ҳаракат тезлиги аниқланган ва Автомобил йўллари қўмитасига қарашли Зомин туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2025-йил 07-октябрдаги, 02-4427-сонли маълумотномаси). Натижада автомобил йўлларида ҳаракат қулайлигини яхшилашга ва вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларни 25-30 % камайтиришга эришилган;
автомобил йўлларида транспорт оқими ҳолатини ва ҳаракат ўзгаришини аниқлаш ҳамда тезланиш шовқинини ўлчаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда йўл бўйлаб ҳаракатланиш қулайлигини баҳолаш услуби ишлаб чиқилган ва Автомобил йўллари қўмитасига қарашли Зомин туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2025-йил 07-октябрдаги, 02-4427-сонли маълумотномаси). Натижада автомобил йўлларида мавжуд транспорт оқими ҳолатидан келиб чиқиб ҳаракат қулайлигини аниқлаш ва баҳолаш имкониятига ҳамда манзилга етиб олиш имконияти 10 % га ошишига эришилган.
дам олиш минтақаларига олиб борувчи автомобил йўлларида тежамкор ёқилғи сарфини, ҳайдовчининг хоҳиш тезлигини ва ҳаракатланиш қулайлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда қулай ҳаракатланиш тезликлари аниқланган ва Автомобил йўллари қўмитасига қарашли Барданкўл туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2025-йил 07-октябрдаги, 02-4427-сонли маълумотномаси). Натижада, автомобил йўлларида хоҳишдаги ҳаракат тезлиги ва қулай ҳаракат тезликларини таъминлаш орқали транспорт воситалари ёқилғи сарфи қисқаришидан йиллик 21 827 750 сўм самарадорликга эришилган.
дам олиш минтақаларига олиб борувчи автомобил йўлларида ўтказилган тадқиқотлар натижасида йўл бўйи хизмат кўрсатиш обиектларидаги кўрсатиладиган хизматлар сифатини белгилайдиган омиллар таснифи ишлаб чиқилган ҳамда хизмат кўрсатиш сифати баҳоланган ва Автомобил йўллари қўмитасига қарашли Барданкўл туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2025-йил 07-октябрдаги, 02-4427-сонли маълумотномаси). Натижада йўл бўйи кўрсатиладиган хизмат турларини ошириш фойдаланувчилар, дам олувчилар эҳтиёжларини инобатга олиб хизмат кўрсатиш обектларини жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар асосида хизмат кўрсатиш сифати 30 % га ошишига эришилган.