Насиров Абдулазиз Ахматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гемодиализ билан даволанадиган сурункали буйрак етишмовичлиги бор беморларнинг клиник-психологик хусусиятлари ва копинг-стратегиялари», 19.00.04 – Тиббий психология; 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1845.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Васила Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Даминов Ботир Турғунпулатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, PhD.10/30.12. 2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаева Назира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали буйрак касаллигининг диализ босқичларида клиник ва психологик тавсифидан келиб чиқиб беморларнинг психологик тавсифи ва копинг-стратегияни баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак касаллигининг турли босқичларида буйрак фаолияти кўрсаткичлари, яъни қонда мочевина, креатинин ва улар асосида хисобланган коптокчалар фильтрациясии тезлиги каби лаборатор, шунингдек, беморларнинг руҳий ҳолати ва ҳаёт сифати кўрсаткичларни баҳолаш каби субъектив мезонлар билан таққосланиб улар орасида узвий боғлиқлик борлиги исботланган;
гемодиализ даволанишини олаётган, сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларнинг клиник - психологик тавсифи таҳлили натижасида касалликнинг турли босқичларида даволашнинг буйрак фаолиятига, ҳамда индивидуал психологик ёндошувнинг беморларнинг руҳий ҳолати ва ҳаёт сифати кўрсаткичларига ижобий таъсири исботланган;
сурункали буйрак касаллиги мавжуд беморларни диализ олди даврларида беморларнинг шахсий характерига хос хусусиятлари, асосий хулқи стратегиясини аниқлаш руҳий ҳолати ҳамда ҳаёт сифати кўрсаткичларни баҳолаш натижасида беморларни диализгача бўлган даврини узайтиришга, яъни диализга муҳтож беморлар сони камайиши исботланган;
гемодиализ билан даволанаётган, сурункали буйрак касаллигининг турли босқичларида ҳаёт сифатини таққослама кузатув асосида даволашнинг самарадорлигини, беморларнинг руҳий ҳолати ва ҳаёт сифатига таъсирини баҳолаш каби бир қатор объектив ва субъектив асосларни номутаносиблигини мувофиқлаштирган ҳолда беморларнинг руҳий мослашиш ва ижтимоий реабилитациясини яхшилаш бўйича алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали буйрак етишмовчилигида гемодиализ олиб даволанган беморларда клиник-психологик хусусиятлари ва копинг-стратегияси бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллигининг турли босқичларида буйрак фаолияти кўрсаткичлари, яъни қонда мочевина, креатинин ва улар асосида хисобланган коптокчалар фильтрациясии тезлиги каби лаборатор, шунингдек, беморларнинг руҳий ҳолати ва ҳаёт сифати кўрсаткичларни баҳолаш каби субъектив мезонлар билан таққосланиб улар орасида узвий боғлиқлик борлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 8н-р/888-сон хулосаси билан тасдиқланган “Гемодиализ оладиган, сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар ҳаёт сифатини баҳолашнинг мослаштирилган сўровномаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 21 ноябрдаги №166-сон буйруғи, Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиалининг 2022 йил 12 декабрдаги №132-сон буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги №10/14-сон хулосаси) Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар СБКларида беморларда клиник лаборатор кўрсаткичларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда беморларнинг руҳий ҳолати ва ҳаёт сифатини ўрганиб бориш даволаш ва профилактик чора-тадбирлар сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: клиник – психологик ҳолатни тўғри баҳолаш натижасида беморларнинг аксариятини жамиятдаги эгаллаб турган позициясига қайтиши иқтисодий фойдали бўлади. Хулоса: Сурункали буйрак касалликлар билан оғриган беморларда эрта диагностика қилиш ҳамда даволашда психологик ёндошувлар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: гемодиализ даволанишини олаётган, сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларнинг клиник - психологик тавсифи таҳлили натижасида касалликнинг турли босқичларида даволашнинг буйрак фаолиятига, ҳамда индивидуал психологик ёндошувнинг беморларнинг руҳий ҳолати ва ҳаёт сифати кўрсаткичларига ижобий таъсири исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 8н-р/888-сон хулосаси билан тасдиқланган “Гемодиализ оладиган, сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар ҳаёт сифатини баҳолашнинг мослаштирилган сўровномаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 21 ноябрдаги №166-сон буйруғи, Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиалининг 2022 йил 12 декабрдаги №132-сон буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги №10/14-сон хулосаси) Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар СБКларида беморларда клиник лаборатор кўрсаткичларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда беморларнинг руҳий ҳолати ва ҳаёт сифатини ўрганиб бориш даволаш ва профилактик чора-тадбирлар сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: клиник – психологик ҳолатни тўғри баҳолаш натижасида беморларнинг аксариятини жамиятдаги эгаллаб турган позициясига қайтиши иқтисодий фойдали бўлади. Хулоса: Сурункали буйрак касалликлар билан оғриган беморларда эрта диагностика қилиш ҳамда даволашда психологик ёндошувлар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги мавжуд беморларни диализ олди даврларида беморларнинг шахсий характерига хос хусусиятлари, асосий хулқи стратегиясини аниқлаш руҳий ҳолати ҳамда ҳаёт сифати кўрсаткичларни баҳолаш натижасида беморларни диализгача бўлган даврини узайтиришга, яъни диализга муҳтож беморлар сони камайиши исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 8н-р/888-сон хулосаси билан тасдиқланган “Гемодиализ оладиган, сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар ҳаёт сифатини баҳолашнинг мослаштирилган сўровномаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 21 ноябрдаги №166-сон буйруғи, Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиалининг 2022 йил 12 декабрдаги №132-сон буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги №10/14-сон хулосаси) Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар СБКларида беморларда клиник лаборатор кўрсаткичларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда беморларнинг руҳий ҳолати ва ҳаёт сифатини ўрганиб бориш даволаш ва профилактик чора-тадбирлар сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: клиник – психологик ҳолатни тўғри баҳолаш натижасида беморларнинг аксариятини жамиятдаги эгаллаб турган позициясига қайтиши иқтисодий фойдали бўлади. Хулоса: Сурункали буйрак касалликлар билан оғриган беморларда эрта диагностика қилиш ҳамда даволашда психологик ёндошувлар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: гемодиализ билан даволанаётган, сурункали буйрак касаллигининг турли босқичларида ҳаёт сифатини таққослама кузатув асосида даволашнинг самарадорлигини, беморларнинг руҳий ҳолати ва ҳаёт сифатига таъсирини баҳолаш каби бир қатор объектив ва субъектив асосларни номутаносиблигини мувофиқлаштирган ҳолда беморларнинг руҳий мослашиш ва ижтимоий реабилитациясини яхшилаш бўйича алгоритм ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ қилинганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 8н-р/888-сон хулосаси билан тасдиқланган “Гемодиализ оладиган, сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар ҳаёт сифатини баҳолашнинг мослаштирилган сўровномаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 21 ноябрдаги №166-сон буйруғи, Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиалининг 2022 йил 12 декабрдаги №132-сон буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги №10/14-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: алгоритмни қўллаш СБКларида беморларда клиник лаборатор кўрсаткичларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда беморларнинг руҳий ҳолати ва ҳаёт сифатини ўрганиб бориш даволаш ва профилактик чора-тадбирлар сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: клиник – психологик ҳолатни тўғри баҳолаш натижасида беморларнинг аксариятини жамиятдаги эгаллаб турган позициясига қайтиши иқтисодий фойдали бўлади. Хулоса: Сурункали буйрак касалликлар билан оғриган беморларда эрта диагностика қилиш ҳамда даволашда психологик ёндошувлар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган.