Якубов Абдулазиз Абдужаббаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Генетик, иммунобиокимёвий ва морфологик тадқиқотлар асосида розацеани даволаш усулини ишлаб чиқиш”, 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2021.2.DSc/Tib562.
Илмий маслаҳатчи: Сабиров Улугбек Юсупханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/28.02.2023.Тib.158.01.
Расмий оппонентлар: Пакирдинов Адхам Бегишевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Азизов Баходир Садикович, тиббиёт фанлари доктори; Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: организмнинг генетик ва клиник-биокимёвий, микробиологик ва морфологик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда розацеанинг ривожланиши ва клиник кечишини прогнозлаш ва патогенетик даволаш усулини ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
GSTM1 ва GSTT1 генларининг аллел ва генотипик вариантлари частотасининг полиморфизми оксидловчи стресс, организмнинг детоксикацион функциясининг ошиши ва розацеа шаклланишининг патогенетик механизмларига таъсир қилиши исботланган;
Demodex folliculorum каналари аниқланган гуруҳда Demodex folliculorum аниқланмаган беморларга нисбатан IL-17A генининг салбий А/А генотипининг кўпайиш даражаси сезиларли ва статистик жиҳатдан аҳамиятли эканлиги (χ2=6.0; р=0.03) ва ушбу генотипида розацеанинг оғирроқ кечиш исботланган;
MDR1 гени бир нуклеотидли C3435T полиморфизми мустақил равишда Demodex folliculorum канасига мойилликнинг шаклланишида муҳим роль ўйнамаслиги ва ушбу кана билан розацеа ассоциациясининг генетик хавф омили ҳисобланмаслиги исботланган;
розацеа билан оғриган беморларнинг қон зардобида кателицидин LL-37 нинг миқдори назорат гуруҳи кўрсаткичларига нисбатан сезиларли даражада ошиши (р<0,001) ва олинган маълумотлар касалликнинг оғирлик даражаси билан боғлиқ бўлганлиги исботланган;
ўрганилаётган генларнинг полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда комплекс даволаш усули ишлаб чиқилди, бу анъанавий даволашга қараганда 1,8 баравар кўпроқ клиник соғайиш, клиник ремиссия давомийлигини ошириш ва биокимёвий, морфологик кўрсаткичларни камайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Организмнинг клиник-биокимёвий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда розацеа касаллигини янги даволаш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган:
биринчи илмий янгилик: GSTM1 ва GSTT1 генларининг аллел ва генотипик вариантлари частотасининг полиморфизми оксидловчи стресс, организмнинг детоксикацион функциясининг ошиши ва розацеа шаклланишининг патогенетик механизмларига таъсир қилиши исботланганлиги 2024 йил декабр ойидан 2025 йил май ойигача Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд фиилиали (26.12.2024 52-сонли буйруқ), Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали (27.12.2024 36-сонли буйруқ), Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилоят филиали (27.12.2024 100 сонли буйруқ), хамда “Natural hair clinic” хусусий клиникасида (28.12.2024 8 сонли буйруқ) амалиётга жорий этиш асос бўлди. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида GSTM1 и GSTT1 ген полиморфизмлари гаплотиплари ва розацеа ривожланиши хавфи ўртасида сезиларли синергизм мавжудлигини аниқлаш имконини беради, бу эса касалликнинг дастлабки босқичларида касалликнинг оғир даражалари ривожланишини эрта прогнозлаш ва даво усуларини такомиллаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида касалланишни камайтиришга қаратилган аниқ тадбирларни амалга ошириш учун илмий асос яратилган бўлиб, розацеани даволашнинг комплекс усуллари ҳисобига қайталаниш даражаси ҳамда даволаш сарф-харажатларини камайтиришга эришилди ва ҳар бир бемор учун 426520 сўмни ташкил этди.
иккинчи илмий янгилик: Demodex folliculorum каналари аниқланган гуруҳда Demodex folliculorum аниқланмаган беморларга нисбатан IL-17A генининг салбий А/А генотипининг кўпайиш даражаси сезиларли ва статистик жиҳатдан аҳамиятли эканлиги (χ2=6.0; р=0.03) ва ушбу генотипида розацеанинг оғирроқ кечиш исботланганлиги 2024 йил декабр ойидан 2025 йил май ойигача Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд фиилиали (26.12.2024 52-сонли буйруқ), Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали (27.12.2024 36-сонли буйруқ), Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилоят филиали (27.12.2024 100 сонли буйруқ), хамда “Natural hair clinic” хусусий клиникасида (28.12.2024 8 сонли буйруқ) амалиётга жорий этиш асос бўлди. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида розацеанинг оғир даражалари ривожланишини хавфини эрта аниқлаш, қасалликнинг қайталанишини олдини олиш ва даволаш чора тадбирларига шахсий ёндошувни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: касалликнинг оғир даражаларида даволаниш қиймати 8000000 сўмни ташкил этади, касалликнинг енгил даражасида ушбу сарф харажат 5000000 ни ташкил этади. Шуни хисобга олган холда касалликнинг оғир даражаларини эрта прогнозлаш орқали даволаниш учун сарф харажатлар битта бемор учун 2000000 сўмгача тежаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: MDR1 гени бир нуклеотидли C3435T полиморфизми мустақил равишда Demodex folliculorum канасига мойилликнинг шаклланишида муҳим роль ўйнамаслиги ва ушбу кана билан розацеа ассоциациясининг генетик хавф омили ҳисобланмаслиги исботланганлиги 2024 йил декабр ойидан 2025 йил май ойигача Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд фиилиали (26.12.2024 52-сонли буйруқ), Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали (27.12.2024 36-сонли буйруқ), Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилоят филиали (27.12.2024 100 сонли буйруқ), хамда “Natural hair clinic” хусусий клиникасида (28.12.2024 8 сонли буйруқ) амалиётга жорий этиш асос бўлди. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу тадқиқотлар демодекоз билан боғлиқ розатсеа билан оғриган беморларни даволашни шахсийлаштиришга ёрдам берадиган терапияни танлашга табақалаштирилган ёндашув учун асос яратади. Иқтисодий самарадорлиги: Demodex folliculorum канаси билан зарарланишга мойилликка мустақил таъсир кўрсатмасдан, МДР1 генининг C3435T бир нуклеотидли полиморфизмини ушбу паразит билан боғлиқ розатсеа ривожланишининг генетик хавф белгиси сифатида кўриб чиқиш мумкин эмаслиги аниқланган. Бу розацеа кечишини ташхислаш ва башоратлашда клиник амалиётда ушбу полиморфизмга мунтазам генетик тест ўтказиш заруратини истисно қилиш имконини беради, бу эса бир беморни даволашнинг бир курси учун 531500 бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: розацеа билан оғриган беморларнинг қон зардобида кателицидин LL-37 нинг миқдори назорат гуруҳи кўрсаткичларига нисбатан сезиларли даражада ошиши (р<0,001) ва олинган маълумотлар касалликнинг оғирлик даражаси билан боғлиқ бўлганлиги исботланганлиги 2024 йил декабр ойидан 2025 йил май ойигача Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд фиилиали (26.12.2024 52-сонли буйруқ), Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали (27.12.2024 36-сонли буйруқ), Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилоят филиали (27.12.2024 100 сонли буйруқ), хамда “Natural hair clinic” хусусий клиникасида (28.12.2024 8 сонли буйруқ) амалиётга жорий этиш асос бўлди. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида розацеа билан оғриган беморларда кателицидин LL-37 миқдорининг ошганлигини, бундан ташқари ушбу антимикробли пептиднинг касалликнинг папула-пустулёз босқичида энг юқори даражада бўлиши аниқланди, бу касалликни даволаш бўйича тавсиялар ва даволаш усулларига шахсий ёндошувни ишлаб чиқишга асос бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида розацеа ривожланишида кателицидин LL-37 қондаги миқдори ошиши аниқланганлиги даволаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва даволаш тадбирларига шахсий ёндашувни ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилади, касалликда яллиғланиш жараёнларини эрта йўқолишига ва даволаш сарф-харажатларини камайтиришга эришилди ва ҳар бир бемор учун 475256 сўмни ташкил этди.
бешинчи илмий янгилик: ўрганилаётган генларнинг полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда комплекс даволаш усули ишлаб чиқилди, бу анъанавий даволашга қараганда 1,8 баравар кўпроқ клиник соғайиш, клиник ремиссия давомийлигини ошириш ва биокимёвий, морфологик кўрсаткичларни камайтириши исботланганлиги 2024 йил декабр ойидан 2025 йил май ойигача Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд фиилиали (26.12.2024 52-сонли буйруқ), Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали (27.12.2024 36-сонли буйруқ), Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилоят филиали (27.12.2024 100 сонли буйруқ), хамда “Natural hair clinic” хусусий клиникасида (28.12.2024 8 сонли буйруқ) амалиётга жорий этиш асос бўлди. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида розацеа ривожалинишидаги ген полиморфизмларини ҳисобга олган ҳолда касалликнинг патогенетик механизмларида иштирок этувчи иммунологик, биокимёвий ва морфологик кўрсаткичларни коррекция қилишга қаратилган комплекс даволаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида розацеа ривожланиши ва унинг оғир даражаларини олдини олиш, касалликда яллиғланиш жараёнларини эрта бартараф этиш ва хаёт сифатини яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилган даволаш усули натижасида даволаш сарф-харажатларини камайтиришга эришилди ва хар бир бемор учун 897165 сўмни ташкил қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish