Кучкаров Баҳодир Ташмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларида умуммаданий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари 13.00.01 -Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2023.4.PhD/Ped6118
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Хайдаров Мамат Эшкулович, педагогика фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети (ЎР Қуролли Кучлар Академияси) ҳузуридаги, PhD.19.03.2021.P.71.02.
Расмий оппонентлар: Медетова Раушан Мамадияровна, педагогика фанлари доктори (DSc), к.и.х.; Зуфаров Шерзод Мирджалилович, педагогика фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларида умуммаданий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
курсантларда умуммаданий компетентликни ривожлантириш жараёни тузилмаси ҳиссий-мотивацион, қадриятли-йўналтирувчи, когнитив, хулқ-атворга таркибий асослар билан аксиологик, маданиятлараро мулоқот, ўз-ўзини англаш ва трансформация каби функсияларнинг квазикасбий фаолият билан интерналлашув даражасини қаттий белгилаш асосида аниқлаштирилган;
аксиологик ёндашув асосида курсантларда умуммаданий компетентликни ривожлантириш мазмуни тезкор-махсус топшириқларни бажариш жараёнида хизмат фаолияти билан боғлиқ вазиятлардаги ахлоқий коллизияларни танқидий идрок этиш, юксак ахлоқий талабларга асосланган хизмат этикетига доир меъёрларга мувофиқ кундалик фаолиятини ташкил этиш жараёнларини имитасиялашга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
курсантларда умуммаданий компетенликни ривожлантириш моделининг ташкилий-педагогик компоненти интегратив-адаптив ўқитиш стратегияларининг продуктивлик даражасини кенгайтириш бевосита таъсир этадиган ҳарбий таълимнинг гуманизацияси ва гуманитаризацияси билан алоқадорликка эга ички ва ташқи омиллар коррелясиясига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
курсантларда умуммаданий компетентликни ривожлантиришнинг ўқув материалларини микроўқитиш элементарига мувофиқ структуралаш, касбий-ёʻналтирилган ўқитиш технологияларини амалга оширишда босқичлилик ва кетма-кетлик, бўлажак офицерларнинг ўқув ва касбий фаолиятга мотивациясини ошириш билан боғлиқ педагогик шарт-шароитлар верификацияси ва валидациясидаги ўзгаришлар мантиқий структурасига таяниш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларида умуммаданий компетентликни ривожлантириш билан боғлиқ илмий тадқиқот натижалари асосида:
курсантларда умуммаданий компетентликни ривожлантириш жараёни тузилмасини ҳиссий-мотивацион, қадриятли-йўналтирувчи, когнитив, хулқ-атворга таркибий асослар билан аксиологик, маданиятлараро мулоқот, ўз-ўзини англаш ва трансформация каби функсияларнинг квазикасбий фаолият билан интерналлашув даражасини қаттий белгилаш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Мудофаа вазирлиги тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича 2024-йил учун мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 14/3273-сон маълумотномаси). Натижада, курсантларда умуммаданий компетентликни ривожлантиришга доир маънавий-маърифий ишлар мазкур жараён моҳиятини очиб беришга хизмат қилган;
аксиологик ёндашув асосида курсантларда умуммаданий компетентликни ривожлантириш мазмуни тезкор-махсус топшириқларни бажариш жараёнида хизмат фаолияти билан боғлиқ вазиятлардаги ахлоқий коллизияларни танқидий идрок этиш, юксак ахлоқий талабларга асосланган хизмат этикетига доир меъёрларга мувофиқ кундалик фаолиятини ташкил этиш жараёнларини имитасиялашга устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2024-йил 19-апрелдаги 314-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги қўшинларида тарбиявий ва мавкуравий ишларни ташкиллаштириш Низоми”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 14/3273-сон маълумотномаси). Натижада, курсантларда умуммаданий компетенликни ривожлантириш мазмунини ёритиб беришга хизмат қилган;
курсантларда умуммаданий компетенликни ривожлантириш моделининг ташкилий-педагогик компоненти интегратив-адаптив ўқитиш стратегияларининг продуктивлик даражасини кенгайтириш бевосита таъсир этадиган ҳарбий таълимнинг гуманизацияси ва гуманитаризацияси билан алоқадорликка эга ички ва ташқи омиллар коррелясиясига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган амалий таклиф ва тавсиялардан олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларида умуммаданий компетентликни ривожлантиришда “Ҳарбий педагогика” фанини самарали ўқитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 26-февралдаги 10/421-сон далолатномаси). Натижада, курсантларида умуммаданий компетенликни ривожлантиришга қаратилган модел ишлаб чиқилган;
курсантларда умуммаданий компетентликни ривожлантиришнинг ўқув материалларини микроўқитиш элементарига мувофиқ структуралаш, касбий-ёʻналтирилган ўқитиш технологияларини амалга оширишда босқичлилик ва кетма-кетлик, бўлажак офицерларнинг ўқув ва касбий фаолиятга мотивациясини ошириш билан боғлиқ педагогик шарт-шароитлар верификацияси ва валидациясидаги ўзгаришлар мантиқий структурасига таяниш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар субект-интерсубектлик, маданиятлилик, тушуниш каби диалогик фикрлаш принципларини герменевтик ёндашувга мувофиқ педагогик шарт-шароитларни бойитишга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 26-февралдаги 10/421-сон далолатномаси). Натижада, курсантларида умуммаданий компетенликни ривожлантиришга қаратилган шарт-шароитлари такомиллаштирилган.