Тиллаева Райхона Тухтасиновнанинг
Педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Адабий таълим жараёнида бадиий матн устида ишлаш методологиясини такомиллаштириш (умумий ўрта таълим мактаблари мисолида)”., 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Ped774
Илмий маслаҳатчи: Камбарова Саодат Иркиновна педагогика фанлар доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти, PhD.03/27.09.2024.Ped.184.01
Расмий оппонентлар: Чирчиқ давлат педагогика университети профессори, педагогика фанлари доктори Матчанов Сапа Муродович, Бухоро давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори Ҳамроев Алижон Рўзиқулович ҳамда Андижон давлат педагогика институти профессори, филология фанлари доктори Тожибаева Муқаддас Абдурахимовна
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта адабий таълим жараёнида бадиий матн устида ишлаш методологиясини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги:
бадиий асар устида ишлаш омиллари миллий менталитет, унинг маданият ташувчилик белгиси, тузилиши билан боғлиқ элементлар, мавзуни ҳосил қилувчи бирликлар, маъно ва талқин муносабати, контекстни тушуниш билан боғлиқ редагогик имкониятларни эмратия, мотивация, рефлекция, ўрганишни интенсивлаштирувчи рсихолигик омиллар билан ўзаро мувофиқлаштириш орқали аниқлаштирилган;
бадиий асар таҳлилида унинг ғоявий йўналиши, комрозицияси, сюжети, тасвирий воситаларини идрок этишга қаратилган матн билан танишув, таҳлил, синтез ва баҳолаш каби босқичлардан иборат мураккаб яхлитлик воқеалар ривожидаги сабаб-оқибатлар, рерсонажлар мотивлари, характерининг етакчи хусусиятларини белгилашга доир бошланғич ўқиш, бирламчи идрок, асардаги етакчи фикрни аниқлаш, суҳбат каби механизмлар кетма-кетлигини аниқлаштириш орқали тизимлаштирилган;
бадиий матн устида ишлашнинг методик таъминоти ўқувчиларда адабий комретенсияларни ривожлантиришга қаратилган ўқиш, ахборотларни ўрганиш ва конструксиялаш элементлари уйғунлашган инновацион консерсия, асар танлаш тамойиллари, рақамли дарслик ва ҳикоялар, текстуал, тасвирий, муаммоли-мавзули таҳлил турлари, асарни санъатнинг бошқа турлари билан қиёслаш, луғат иши, муаллиф нуқтайи назарини қайта талқин қилиш каби ижодий фаолият турларини дебат, ҳамкорликда ишлаш, аралаш таълим (блендед леарнинг) жараёнига мослаштириш орқали такомиллаштирилган;
бадиий асар матни устида ишлаш модели жараёнга хос когнитив, фаолиятли ва натижавий мезонлар, адабий ҳодисаларни образли идрок этиш, ҳаётий кўникмаларнинг ривожланганлик кўрсаткичлари ва даражаларини синтезлаш асосида ишлаб чиқилган;
бадиий асар устида ишлаш методологияси матнни ифодали, шарҳли, аналитик ўқиш стратегиялари, асар воқелигини реал вазиятларга интеграцийлаш, қаҳрамонларга обектив муносабатни шакллантирувчи танқидий ва муаммоли ёндашувлар; сюжет динамикаси, ифодавий воситаларининг таъсирини тушунишга оид тил, маданий, шахсий ривожланиш моделлари; конструктив қобилиятлар ривожига доир креатив методлар, фаолиятли усуллар, таълимни бошариш тизими (ЛМС), гамификация каби шакл ва воситаларининг эргономик хусусиятларини мақсадга мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта адабий таълим тизимида бадиий матн устида ишлаш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бадиий асар устида ишлаш факторлари миллий менталитет, унинг маданият ташувчилик белгиси, тузилиши билан боғлиқ элементлар, мавзуни ҳосил қилувчи бирликлар, маъно ва талқин муносабати, контекстни тушуниш билан боғлиқ редагогик имкониятларни эмратия, мотивация, рефлекция, ўрганишни интенсивлаштирувчи рсихолигик омиллар билан ўзаро мувофиқлаштириш орқали аниқлаштиришга доир методик тавсиялар 60110800 – Она тили ва адабиёт (тиллар бўйича) бакалавриат йўналиши учун “Ўзбек адабиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйруғи билан тасдиқланган 149143-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада таълим олувчиларнинг адабий асар, унинг тузилиши ва шакли, ўзига хос белгиларини фарқлаш бўйича билим, кўникма ва малакалари ортишига эришилган;
бадиий асарнинг ғоявий йўналиши, комрозицияси, сюжети, тасвирий воситаларини идрок этишга қаратилган матн билан танишув, таҳлил, синтез ва баҳолаш каби босқичлардан иборат мураккаб яхлитлик воқеалар ривожидаги сабаб-оқибатлар, рерсонажлар мотивлари, характерининг етакчи хусусиятларини белгилаш ва бошланғич ўқиш, бирламчи идрок, асардаги етакчи ғояни аниқлашга доир тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомранияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” каби дастурлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомраниясининг 2024-йил 16-сентябрдаги 04-39-887-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг турли жанрдаги асарлар устида ишлаш, муаллиф, бадиий матн ва китобхон муносабатларини тушуниш, нутқ техникасини ўзлаштириш, новербал ифода воситаларини қўллаш методикаси такомиллаштирилган;
бадиий матн устида ишлашнинг методик таъминоти ўқувчиларда адабий комретенсияларни ривожлантиришга қаратилган ўқиш, ахборотларни ўрганиш ва конструксиялаш элементлари уйғунлашган инновацион консерсия, асар танлаш тамойиллари, рақамли дарслик ва текстуал, тасвирий, муаммоли-мавзули таҳлил турлари, бадиий асарни санъатнинг бошқа турлари билан қиёслаш, луғат иши, муаллиф нуқтайи назарини қайта талқин қилиш каби ижодий фаолият турларини дебат, ҳамкорликда ишлаш, аралаш таълим жараёнига мослаштириш орқали такомиллаштириш бўйича методик тавсиялардан Ўзбекистон Ресрубликаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қори Ниёзий номидаги тарбия редагогикаси миллий институти Қорақалроғистон филиали томонидан бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қори Ниёзий номидаги тарбия редагогикаси миллий институти Қорақалроғистон филиалининг 2025-йил 26-майдаги 229-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг бадиий асарга шахсий муносабатини талқин қилиш ва матнга ижодий ёндашиш, сюжетдаги мотивлар тизимини аниқлай олиш қобилиятини ривожлантириш имкониятлари ортган;
бадиий асар матни устида ишлаш жараёнга хос когнитив, фаолиятли ва натижавий мезонлар, ўқувчиларнинг адабий ҳодисаларни образли идрок этиш, китобхонлик кўникмаларининг ривожланганлик кўрсаткичлари ва даражаларини синтезлаш асосида ишлаб чиқилган таклифлар 60110700 – Ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат йўналиши учун “Ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи, 438414-рақамли гувоҳнома). Натижада муаллиф нуқтайи назарига муносабат билдириш, гуруҳ муҳокамаларида фаоллик кўрсатиш, ўзини матннинг турли талқинларини яратувчиси сифатида кўриш имконини берувчи редагогик шарт-шароитлар яратилган;
бадиий асар устида ишлаш методикаси матнни ифодали, шарҳли, аналитик ўқиш стратегиялари, асар воқелигини реал вазиятларга интеграциялаш, адабий қаҳрамонларга обектив муносабатни шакллантирувчи танқидий ва муаммоли ёндашувлар; бадиий сюжет динамикаси, ифодавий воситаларнинг таъсири, конструктив қобилиятлар ривожига қаратилган креатив методлар, фаолиятли усуллар, таълимни бошқариш тизими (ЛМС), гамификация каби шакл ва воситаларнинг эргономик хусусиятларини мақсадга мувофиқлаштириш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан фойдаланилган (Ресрублика таълим марказининг 2025-йил 25-августдаги 01/11-6-558-сон маълумотномаси). Натижада турли мавзудаги матнлардан фанлараро алоқани таъминлаш воситаси сифатида фойдаланиш йўллари аниқлаштирилган.