Абдулазизов Шуҳрат Абдулазизовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Бозор конъюнктураси ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш таркибини такомиллаштириш”.
08.00.04– Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В.4-3.158.
Диссертация бажарилган муассаса номи:
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари” миллий тадқиқот университети.
Илмий раҳбар: Чариев Қурбон Амирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи 
PhD.03/30.07.2024.I.78.06 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тошкент давлат аграр университети “Агро бизнесни бошқариш ва логистика” кафедраси профессори, иқтисодиёт фанлари доктори, Султонов Баҳодир Файзуллаевич ва Термиз иқтисодиёт ва сервис университети ректори иқтисодиёт фанлар номзоди, доцент Абсаматов Анвар Эргашевичлар тавсия этилади.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Бозор конъюнктураси ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш таркибини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хўжалик юритиш субектлари ва маъмурий ҳудудлар кесимида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши таркибининг бозор конъюнктураси ва глобал иқлим ўзгаришларига мослик даражасини индекс усулида баҳолашнинг “қониқарли” (0 < МД ≤ 0,25), “ўртача” (0,26 < МД ≤ 0,50), “юқори” (0,75 < МД ≤ 1,0) миқдорий чегаралари асосланган;
ишлаб чиқаришни диверсификасиялаш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини этиштиришда ички бозор барқарорлигини таъминлаш, экспортни рағбатлантириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш таркибининг тез мослашувчан йўналишларни давлат томонидан иқтисодий қўллаб-қувватлаш йўллари асосланган;
Сурхондарё вилоятининг табиий шароитлари, ресурслар билан таъминлаш имкониятлари, ижобий иқлим самараси ва географик жойлашувига кўра чегара ҳудудларида солиқ ва божхона имтиёзлари орқали қўллаб-қувватланувчи “агро-экспорт индустриал зоналари”ни ташкил этиш таклифи асосланган;
Сурхондарё вилоятида  хизмат кўрсатиш тизимини инновацион ривожлантириш ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш таркибини такомиллаштиришга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик моделлари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг 2029 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш таркибини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида: 
хўжалик юритиш субектлари ва маъмурий ҳудудлар кесимида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши таркибининг бозор конъюнктураси ва глобал иқлим ўзгаришларига мослик даражасини индекс усулида баҳолашнинг “қониқарли” (0 < МД ≤ 0,25), “ўртача” (0,26 < МД ≤ 0,50), “юқори” (0,75 < МД ≤ 1,0) миқдорий чегаралари асослаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2025 йил 3 июлдаги 05/04-04-343-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлар ва маҳсулот етиштирувчи хўжаликлар фаолиятида амалдаги мавжуд қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш таркибининг бозор конъюнктураси ва иқлим ўзгаришига мослигини табақали баҳолаш асосида унинг мақбул таркибини танлаш ва шунга мувофиқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, самарали жорий этиш имкони яратилган; 
ишлаб чиқаришни диверсификасиялаш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини этиштиришда ички бозор барқарорлигини таъминлаш, экспортни рағбатлантириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш таркибининг тез мослашувчан йўналишларни давлат томонидан иқтисодий қўллаб-қувватлаш йўллари бўйича таклифи (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар маркази томонидан 2025 йил 3 июл 05/04-04-343-сонли далолатномаси) амалиётда қўллаш учун қабул қилинган. Мазкур таклиф асосида Ўзбекистоннинг жанубий  минтақалари шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши таркибининг тез мослашувчан йўналишларни ривожлантириш бозорларга маҳсулот этказиб беришдаги мавсумий танқисликларни юмшатади ва экспорт фаолиятида юқори адаптация имконияти яратилган. Мослашувчан диверсификасия - яʼни маҳсулот йўналишини экспортдан ички бозорга ва аксинча, талабга қараб қайта йўналтириш қобилияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар учун стратегик аҳамиятга эга бўлади;   
Сурхондарё вилоятининг табиий шароитлари, ресурслар билан таъминлаш имкониятлари, ижобий иқлим самараси ва географик жойлашувига кўра чегара ҳудудларида солиқ ва божхона имтиёзлари орқали қўллаб-қувватланувчи “агро-экспорт индустриал зоналари”ни ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2025 йил 3 июлдаги 05/04-04-343-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни маҳсулот ишлаб чиқаришини рағбатлантирувчи тизим жорий этилиб, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришни самарали ташкил этиш, ресурслар, уруғлик, моддий-техник ресурслар етказиб бериш, маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш, сотиш жараёниларида иқтисодий  қўллаб-қувватлашни тизимли йўлга қўйиш орқали иқтисодий манфаатдорликни ошириш имкони яратилган;
Сурхондарё вилоятида  хизмат кўрсатиш тизимини инновацион ривожлантириш ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш таркибини такомиллаштиришга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик моделлари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг 2029 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2025 йил 3 июлдаги 05/04-04-343-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Сурхондарё вилоятида 2029 йилга бориб 2023 йилга нисбатан ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми қарийб 2 мартага ошиши  асослаб берилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish