Эргашева Раъно Ахадовнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped 5112
Илмий раҳбар: Худойқулова Марҳабо Аҳадовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.09
Расмий оппонентлар: Расулов Зубайдулло Изомович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ҳамроев Алижон Рўзиқулович педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетентлигини МФП техникаси ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг инглиз тилини ўзлаштиришга асосланган инновацион таълим жараёни уларда грамматик, лексик, фонетик ва прагматик кўникмаларни бир вақтнинг ўзида ривожлантирувчи фаол-ижодий методлар интеграцияси (ИЛC=(ГМ+ЛМ+ ПМ+ФМ×ИМТ×CЛТ) нинг дидактик имкониятларини белгилаш асосида аниқлаштирилган;
юқори синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетенцияларини ривожлантириш мазмуни ўқув машғулотларида педагогик ёндашувлар (таълим стратегиялари), психологик ҳолатлар (мотивация, ижтимоий-эмоционал омиллар), дидактик метод ва воситалар (CЛИЛ, МФП, ТБЛ) нинг ўзаро интеграцион таъсирини белгиловчи индивидуал ёндашувларни татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
юқори синф ўқувчиларининг лингвистик компетенсиясини баҳолаш мезонлари фаол ва интерактив методлар (CЛТ, Таск-басед леарнинг), ўқув муҳитини мотивацион тарзда ташкил этиш орқали уларда рефлексив тафаккур, ижтимоий мақом, ички мотивациясини когнитив ривожланишга мос топшириқлар (анализ, таққослаш, хулоса чиқариш), ўз-ўзини селф-ассессмент, пеер ассессмент, эмосионал муҳит (ишонч, қўллаб-қувватлаш, стрессиз ўрганиш) нинг таъсирини белгилаш орқали такомиллаштирилган;
инглиз тили дарсларида ўқувчиларининг янги тил маҳоратини ривожлантиришга йўналтирилган таълим модели МФП техникасидаги грамматик (индуcтиве/дедуcтиве граммар таскс, трансформатион дриллс), лексик (cонтехт-басед воcабуларй, лехиcал сец, cоллоcатион траининг), прагматик (роле-плай, спееч аcц, соcиолингуистиc таскс), фонетик (пҳонеме дисcриминатион, минимал паирс, интонатион траининг) кўникмаларни ривожлантирувчи методлар тизимини киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларнинг инглиз тилини ўзлаштиришга асосланган инновацион таълим жараёни уларда грамматик, лексик, фонетик ва прагматик кўникмаларни бир вақтнинг ўзида ривожлантирувчи фаол -ижодий методлар интеграцияси (ИЛC=(ГМ+ЛМ+ ПМ+ФМ×ИМТ×CЛТ)нинг дидактик имкониятларини белгилаш асосида аниқлаштирилган тавсиялар “Умумий ўрта та'лим муассасаларининг юқори синф ўқувчилари учун инглиз тилини ўргатиш методикаси фани ўқув дастури” мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 28-июлдаги №1205/02-сонли маълумотномаси). Натижада, дастур мавзуларига мос тарзда ўқувчиларнинг инглиз тилидан лингвистик компетенсияларга эгалик даражасини аниқлашга йўналтирилган машқ ва топшириқлар мазмуни халқаро баҳолаш дастурига интеграциялашган МФП техникасидан фойдаланган ҳолда тадбиқ этилган ва ўқувчиларининг инглиз тилидан лингвистик компентенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий таълим ёндашувларидан фойдаланиш имконияти ошган;
юқори синф ўқувчиларининг лингвистик компетенсиясини баҳолаш мезонлари фаол ва интерактив методлар (CЛТ, таск-басед леарнинг), ўқув муҳитини мотивацион тарзда ташкил этиш орқали уларда рефлексив тафаккур, ижтимоий мақом, ички мотивациясини когнитив ривожланишга мос топшириқлар (анализ, таққослаш, хулоса чиқариш), селф-ассессмент, пеер ассессмент, эмосионал муҳит (ишонч, қўллаб-қувватлаш, стресссиз ўрганиш)нинг таъсирини белгилаш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Робокит” МЧЖ да бажарилган “СТЕМ йўналишида ардуино базасига асосланган дий (до ит ёурселф) конструкторларини яратиш ҳамда уларни ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш” стартап лойиҳасида фойдаланилган (“Робокит” МЧЖнинг 2025-йил 26-июлдаги маълумотномаси №7). Натижада, стартап лойиҳаси мақсадини таъминлашга қаратилган йўналишлар мазмуни инглиз тилини ўзлаштиришга қаратилган тил кўникмаларини ривожлантириш имкониятларни кенгайтиришга хизмат қилган.
Инглиз тили дарсларида ўқувчиларининг янги тил маҳоратини ривожлантиришга йўналтирилган таълим модели МФП техникасидаги грамматик (индуcтиве/дедуcтиве граммар таскс, трансформатион дриллс), лексик (cонтехт-басед воcабуларй, лехиcал сец, cоллоcатион траининг), прагматик (роле-плай, спееч аcц, соcиолингуистиc таскс), фонетик (пҳонеме дисcриминатион, минимал паирс, интонатион траининг) кўникмаларни ривожлантирувчи методлар тизимини киритиш орқали такомиллаштирилган илмий - методик тавсиялардан “Инглиз тили дарсларида интерфаол методлардан фойдаланиш” номли услубий қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 28-июлдаги 01/15-09/83-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу лойиҳада инглиз тили дарсларида МФП технологиясидан фойдаланиб ўқувчиларнинг инглиз тили саводхонлиги кўникмаси ҳамда лингвистик компетенсиясини ривожлантириш ҳамда дарс ва дарсдан ташқари жараёнларда инглиз тилида эркин мулоқотга кириша олиш қобилиятларини таркиб топтириш самарадорлигини оширишга эришилган.