Рафикова Рената Анатолевнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Методика повышения успеваемости учащихся 6 классов на основе образовательной технологии СТЕАМ (на примере Естественных наук)”, 13.00.02 − Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.2.PhD/Ped5349
Илмий раҳбар: Асранбаева Муножатхон Халимжоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат педагогика институти, PhD.03/27.09.2024.Ped.184.01
Расмий оппонентлар: Азимова Зиёдахон Эргашевна Педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаева Озода Сафибуллаевна, Педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Табиий фанлар бўйича 6-синф ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлигини оширишда СТЕАМ таълим технологиясини қўллаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
табиий фанлар бўйича 6-синф ўқувчиларининг ўзлаштириш самадорлигига таъсир қилувчи ўзига хос психологик (мотивация, ўсмирлик даври) ва педагогик (такомиллашган ўқитиш методикаси, дидактик маълумотлар ҳажми, мустақил ўзлаштириш механизми) омиллар, ҳамда уларга СТЕАМ технологияларининг когнитив, шахсий, қадриятли-мотивацион ва ижтимоий даражаларда таъсири аниқлаштирилган;
табиий фанлар бўйича 6-синф ўқувчиларининг ўзлаштириш самарадорлигини оширишда СТЕАМ технологияларининг методик имкониятларини босқичма-босқич кенгайтиришга асосланган, синф ҳамда синфдан ташқари фаолиятни ҳисобга олган ҳолда “Табиий фанлар бўйича ўзлаштириш самарадорлигини оширишнинг тизимли-жараёнли” модели такомиллаштирилган;
муаммоли-лойиҳавий таълим доирасида СТЕАМ технологияларини интеграция қилиш асосида, жамоа ва гуруҳли шаклларда анимацион фаолиятда фойдаланиб, 6-синф ўқувчиларининг Табиий фанлар бўйича ўзлаштириш самарадорлгини ошириш методикаси такомиллаштирилган ва мослаштирилган;
табиий фанлар бўйича 6-синфлар ўқувчиларида ўзлаштириш самадорлигини ошириш мақсадида СТЕАМ технологияси контекстида Стоп-мотион анимациясидан фойдаланиш усуллари ва методлари мослаштирилган ва ушбу жараёнда санъат-технологик ҳамда табиий-фан компонентларини интеграция қилиш орқали анимацион фаолиятнинг педагогик шарт-шароитлари ва дидактик функсиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. СТЕАМ таълим технологияси асосида 6-синф ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлигини ошириш методикаси (Табиий фанлар мисолида) асосида:
табиий фанлар бўйича 6-синф ўқувчиларининг ўзлаштириш самадорлигига таъсир қилувчи ўзига хос психологик (мотивация, ўсмирлик даври) ва педагогик (такомиллашган ўқитиш методикаси, дидактик маълумотлар ҳажми, мустақил ўзлаштириш механизми) омиллар, ҳамда уларга СТЕАМ – технологияларининг когнитив, шахсий, қадриятли-мотивацион ва ижтимоий даражаларда таъсири аниқлаштирилганлиги юзасидан берилган тавсия ва таклифлар «Арт-педагогика» номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи асосида, нашрга рухсат № 429-368). Натижада, СТЕАМ таълим технологияси ўқувчиларнинг когнитив, шахсий, қадрият-мотивацион ҳамда ижтимоий ривожланиш жараёнининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
табиий фанлар бўйича 6-синф ўқувчиларининг ўзлаштириш самадорлигини оширишда СТЕАМ – технологияларининг методик имкониятларини босқичма-босқич кенгайтиришга асосланган, синф, ҳамда синфдан ташқари фаолиятни ҳисобга олган холда “Табиий фанлар бўйича ўзлаштириш самарадорлигини оширишнинг тизимли-жараёнли” моделини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва таклифлар ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини оширишга қаратилган бўлиб, улар муаммоли-лойиҳа асосидаги таълим жараёнида анимацион фаолиятда фойдалани, жамоавий ва гуруҳий шаклларда қўлланилиши «Мактабгача таълимда СТЕАМ-технологиялар» номли ўқув қўлланм мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи асосида нашрга № 244077 рухсатномаси). Натижада, Табиий фанлар бўйича 6-синф ўқувчиларининг ўзлаштириш самарадорлигини оширишда СТЕАМ технологияларининг методик имкониятларини босқичма-босқич кенгайтиришга асосланган, синф ва синфдан ташқари фаолиятни қамраб олувчи “Табиий фанлар бўйича ўзлаштириш самарадорлигини оширишнинг тизимли-жараёнли” модели такомиллаштирилган.
муаммоли-лойиҳавий таълим доирасида СТЕАМ-технологияларини интеграция қилиш асосида, жамоа ва гуруҳли шаклларда анимацион фаолиятда фойдаланиб, 6-синф ўқувчиларининг Табиий фанлар бўйича ўзлаштириш самарадорлигини ошириш методикасини такомиллаштириш ва мослаштириш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар ва таклифлар 01/11-652-сонли 29-сентябр 2025-йил Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази маълумотномаси билан тасдиқланган. Натижада, ўртача баҳоларнинг ошиши, ўзлаштирувчи ўқувчилар фоизининг ортиши, умумий ўзлаштиришнинг яхшиланиши, метафан компетенсияларининг ривожланиши ҳамда СТЕАМ технологияларидан фойдаланган экспериментал гуруҳда лойиҳа ишларининг юқори сифатга эгалиги кузатилган;.
табиий фанлар бўйича 6-синфлар ўқувчиларида ўзлаштириш самадорлигини ошириш мақсадида СТЕАМ-технологияси контекстида Стоп-мотион анимациясидан фойдаланиш усуллари ва методлари мослаштирилган ва ушбу жараёнда санъат-технологик ҳамда табиий-фан компонентларини интеграция қилиш орқали анимацион фаолиятнинг педагогик шарт-шароитлари ва дидактик функсияларига оид ишлаб  чиқилган тавсиялар  ва  таклифлар  2025-йил  феврал  ва май  ойларида 

Yangiliklarga obuna bo‘lish