Нурматов Бобур Абдусаттовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Сайфиддин Қутуз  саркардалик  фаолиятини ёшларда ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили”  
09.00.04-Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fal1606
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/28.08.2024.F.05.08. рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хужаев Муминжон Исахонович фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Азизбек  Абдумаликович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор. Омонов Баходир Нуруллаевич фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Этакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Сайфиддин Қутузнинг саркардалик фаолиятини ватанпарварлик, фуқаролик масъулияти ва миллий ғурурни шакллантирувчи тарбиявий идеал эканлигини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    Сайфиддин Қутуз шахсиятининг экзистенсиал ва аксиологик парадигмалар асосидаги янги фалсафий талқини унинг раҳбарлик фазилатлари “шахсий мавжудликнинг маънавий маъноси” сифатида талқин қилиниб, у ватанпарварликнинг аксиологик модели сифатида фалсафий жиҳатдан асослаб берилган;
    мамлуклар давридаги сиёсий жараёнларнинг ижтимоий-фалсафий реконструксияси орқали Қутуз фаолиятининг миллий ғурур ва ижтимоий бирдамлик қадриятларига таъсири очиб берилган;
    Ватанпарварлик тарбияси ва тарихий шахслар намунаси ўртасидаги узвий алоқадорлик маданий хотира ва ижтимоий онг назариялари асосида фалсафий таҳлил қилинган;
    Сайфиддин Қутуз образининг замонавий Ўзбекистон маънавий-маърифий жараёнларига интеграцияси ижтимоий трансформация парадигмаси асосида консептуал модел сифатида ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сайфиддин Қутуз шахсининг саркардалик фаолияти ва унинг ижтимоий-фалсафий таҳлили асосида ишлаб чиқилган илмий натижаларнинг амалий аҳамияти Ўзбекистон Республикасида ёшларда ватанпарварлик, маънавий баркамоллик ва фуқаролик онгини ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари билан узвий боғлиқдир:
    Сайфиддин Қутуз шахсиятининг экзистенсиал ва аксиологик парадигмалар асосидаги янги фалсафий талқини унинг раҳбарлик фазилатлари “шахсий мавжудликнинг маънавий маъноси” сифатида талқин қилиниб, у ватанпарварликнинг аксиологик модели сифатида фалсафий жиҳатдан асослаб берилган мазкур тадқиқот натижаларининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги илмий-маърифий йўналишларда, хусусан, 2024-2025 йиллар амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар давлат грантлари лойиҳаси доирасида АЛМ-202403110247 рақамли “Ёшларни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш ва ма'навий-ахлоқий тарбиялаш бўйича ўқув ва илмий-методик қўлланмалар, услубий тавсия, ма'рифий адабиёт ва медиа маҳсулотлар мажмуасини яратиш” мақсадли-амалий лойиҳасида мажмуасини яратиш” мавзусидаги мақсадли-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий маънавий тадқиқотлар институти  2025-йил 18-июндаги 10/350-сон Маълумотномаси) Натижада Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 4 январдаги 1/Ф буйруғининг биринчи иловаси билан тасдиқланган, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган Республика Маънавият ва ма'рифат кенгашининг 50-сон йиғилиш баёнида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси”да белгиланган вазифаларни амалга оширишда тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
    мамлуклар давридаги сиёсий жараёнларнинг ижтимоий-фалсафий реконструксияси орқали Қутуз фаолиятининг миллий ғурур ва ижтимоий бирдамлик қадриятларига таъсири очиб берилган илмий-назарий хулосалари ва амалий таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси “Ватанпарварлик тарбияси” фани бўйича маъруза ва семинар машғулотларни ўтказишда, шунингдек, “Ватанпарварлик тарбияси” фани доирасида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишларидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг 2025 йил 11-июндаги 38/5-187-сон Маълумотномаси). Натижада, Сайфиддин Қутузнинг Мамлуклар давридаги сиёсий-ижтимоий фаолияти, айниқса Монголлар хавфига қарши курашдаги жасорати, ёш авлод онгида миллий ғурур, фидойилик ва ватанпарварлик тушунчаларини шакллантиришдаги ролига фалсафий баҳо беришда хизмат қилган;
    ватанпарварлик тарбияси ва тарихий шахслар намунаси ўртасидаги узвий алоқадорлик маданий хотира ва ижтимоий онг назариялари асосида фалсафий таҳлил қилинган илмий-назарий таклиф ҳамда услубий ишланмаларида тадқиқот ишидан (Ўзбекистон Республикаси Миллий тикланиш демократик партияси Марказий Кенгашининг 2025 йил 16-июндаги 02-02-60-сон Маълумотномаси). Диссертасия ишида келтирилган таклиф ва тавсиялардан Миллий тикланиш демократик партияси Марказий Кенгаши тизими фаолиятида фойдаланилди;
    Сайфиддин Қутуз образининг замонавий Ўзбекистон маънавий-маърифий жараёнларига интеграцияси ижтимоий трансформация парадигмаси асосида консептуал модел сифатида ишлаб чиқилган тадқиқот натижалари “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони”, “Қисмат” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Маърифат ижодий бирлашмаси давлат муассасаси  2025-йил 23-июндаги 01-33/465 Маълумотномаси). Ушбу натижалар кенг жамоатчиликни ёшлар онгида ватанпарварлик, тарихий масъулият ва миллий қадриятларни мустаҳкамлаш зарурати билан таништиришга хизмат қилган. Натижада, тадқиқотда ишлаб чиқилган илмий ғоялар ёшлар тарбиясида тарихий шахслар меросидан фойдаланишнинг фалсафий асосларини аниқлаш, миллий идентитетни мустаҳкамлаш ва ижтимоий-фалсафий тафаккурни ривожлантиришга амалий ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish