Мансуров Абдулазиз Акбаржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миграсиянинг мафкуралар ва маданиятлараро диалогини таъминлашдаги роли”
09.00.06 – Ғоялар тарихи ва методологияси (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fal1188
Илмий раҳбар: Шермухамедова Нигинахон Арслоновна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий оппонентлар: Очилова Бахти Мурадовна фалсафа фанлари доктори, профессор; Амонов Бахтиёр Ахтамович сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миграциянинг жамият иқтисодий, ижтимоий-сиёсий тараққиёти механизми ва маданиятлараро диалог воситаси сифатида фуқароларнинг маънавий қиёфасининг ўзгаришига таъсир этишининг мафкуравий аҳамиятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳар қандай давлат тизимидаги ички ва ташқи, мавсумий ва кўчма, узоқ муддатли ва қайтарилмас миграциянинг шахслараро ижтимоий муносабатлар трансформациясига таъсири жамиятнинг ночизиқли ўсиш омили сифатида иқтисодий, маданий, сиёсий жараёнларда ўз ифодасини топишининг мафкуравий аҳамияти очиб берилган;
мигрантлар оқими дунё мамлакатлари аҳолиси онгида мигрантофобияларнинг шаклланишига олиб келиши, шу боис уларнинг меҳнатга оид бурч ва масъулиятларининг аниқ белгиланиши барқарор тараққиёт ва маданиятлараро диалог омили сифатида фуқароларнинг ўзаро ҳурматини такомиллаштирувчи механизм эканлиги асосланган;
бир мамлакатда демографик йўқотиш сифатида баҳоланувчи интеллектуал элита миграциясининг иккинчи мамлакатда иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт, миллатлараро ҳамжиҳатлик омили сифатида баҳоланишининг ва шу боис фуқароларнинг ўз мамлакатларида меҳнат қилиш учун шароитларни такомиллаштиришнинг меҳнат миграциясининг нисбатан камайишига таъсир этишининг мафкуравий жиҳатлари очиб берилган;
миграцион жараённи тартибга солиш ва маданий ўзига хосликни сақлаб қолишнинг механизми сифатида аҳоли онгига миграциянинг норматив-ҳуқуқий асосларини билиш, тушуниш ва уларга амал қилиш зарурлигини сингдириш ўзаро ҳурмат, бағрикенглик, умуминсоний, гуманизм сақлаш омили сифатида муҳим аҳамият касб этиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миграциянинг мафкуралар ва маданиятлараро диалогини таъминлашдаги роли мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари:
ҳар қандай давлат тизимидаги ички ва ташқи, мавсумий ва кўчма, узоқ муддатли ва қайтарилмас миграциянинг шахслараро ижтимоий муносабатлар трансформациясига таъсири жамиятнинг ночизиқли ўсиш омили сифатида иқтисодий, маданий, сиёсий жараёнларда ўз ифодасини топишининг мафкуравий аҳамиятига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг вилоят ва туманларда хотин-қизларнинг меҳнат миграциясининг оқибатларини тушунтириш бўйича услубий қўлланмаларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2025-йил 5-майдаги 02-02/635-сонли маълумотномаси). Натижалар хориж давлатларига меҳнат миграциясига кетишни мўлжаллаган аёлларнинг хориж давлатларидаги меҳнатини Ўзбекистон Республикаси меҳнат миграцияси агентлиги орқали бошлашининг зарурлигини тушунишига хизмат қилган;
мигрантлар оқими дунё мамлакатлари аҳолиси онгида мигрантофобияларнинг шаклланишига олиб келиши, шу боис уларнинг меҳнатга оид бурч ва масъулиятларининг аниқ белгиланиши барқарор тараққиёт ва маданиятлараро диалог омили сифатида фуқароларнинг ўзаро ҳурматини такомиллаштирувчи механизм эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, Миграция ва фуқароликни рашмийлаштириш бошқармасининг меҳнат мигрантлари фаолиятини такомиллаштиришга оид туркум услубий кўрсатмаларни, видео роликларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, Миграция ва фуқароликни рашмийлаштириш бошқармасининг 2025-йил 02-май № 8/673-сонли маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистонда мигрант фуқароликни рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш, уларнинг бошқа давлатлардаги биологик хавфсизлигини таъминлашнинг дастурини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
бир мамлакатда демографик йўқотиш сифатида баҳоланувчи интеллектуал элита миграциясининг иккинчи мамлакатда иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт, миллатлараро ҳамжиҳатлик омили сифатида баҳоланишининг ва шу боис фуқароларнинг ўз мамлакатларида меҳнат қилиш учун шароитларни такомиллаштиришнинг меҳнат миграциясининг нисбатан камайишига таъсир этишининг мафкуравий жиҳатларига оид ғоялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг меҳнат миграциясига кетишни режалаштирган фуқаролар билан нолегал миграциянинг оқибатларини тушунтиришга оид тарғибот материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 27-мартдаги №02/148-сонли маълумотномаси). Натижалар жамиятда мигрантофобиядан воз кечишига, мигрантлар меҳнатини қадрлашга хизмат қилган;
миграцион жараённи тартибга солиш ва маданий ўзига хосликни сақлаб қолишнинг механизми сифатида аҳоли онгига миграциянинг норматив-ҳуқуқий асосларини билиш, тушуниш ва уларга амал қилиш зарурлигини сингдириш ўзаро ҳурмат, бағрикенглик, умуминсоний, гуманизм сақлаш омили сифатида муҳим аҳамият касб этишига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 28-март № 02-15-715-сонли маълумотномаси). Натижалар миграциянинг демографик муаммоларнинг ечимини топиш ва аҳоли ассимиляцияси омили сифатидаги аҳамиятини тушунишга хизмат қилган.