Мансуров Зокир Хусановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Меҳмонхона хизматлар бозорини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3666.2.PhD/Iqt1282
Илмий раҳбар: Наргиза Шамсидиновна Мансурова, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатулло Норбоʻтаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахроров Фарход Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадқиқотнинг мақсади меҳмонхона хизматлари бозорини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва туристик оқимни ошириш мақсадида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ҳар йили маблағлар ажратиш асосида меҳмонхоналар, умумий овқатланиш корхоналари ва ресторанларнинг ўз фаолиятини тарғиб қилишга қаратилган аудиовизуал маҳсулотлар (видеофилмлар, видеороликлар, клиплар ва анимацион роликлар) яратиш ва тарғиб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаб бериш “Реимбурцемент” усули бўйича таклифлар асосланган;
“Фаровон” миллий бренд меҳмонхоналарни хорижда ташкил этиш мақсадида маҳаллий тадбиркорлар томонидан ўзбек миллий таомларига ихтисослашган ресторанлар ташкил этиш харажатларини субсидиялаш ва давлат-хусусий шериклик асосида ушбу фаолиятни йўлга қўйиш учун рухсатнома олиш, ижарага олиш, дизайн, зарур жиҳозлар ва анжомларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини (аммо 25 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда) бир марталик субсидия шаклида қоплаб бериш моделидан фойдаланиш афзалликлари далилланган;
туризм соҳасидаги тадбиркорлик субектларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш мақсадида ҳудудларда тоифасидан қатъи назар янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан 3, 4 ва 5 юлдузли янги меҳмонхоналарга субсидия ажратишда дунёнинг таниқли ва нуфузли ТОП-50 меҳмонхона брендларидан ёки ТОП-5 меҳмонхона тармоқларидан францҳиза шартномаси асосида “Ҳотел франчисе агреемент” моделидан фойдаланиш бўйича таклифлар асосланган;
ҳудудларнинг меҳмонхоналаридаги киритилган ресурслар, соҳада яратилган ялпи қўшилган қиймат ва унга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг кўп омилли эконометрик модели асосида меҳмонхона хизматларидан олинган даромадлар ҳажмининг ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача ўрта муддатли прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Меҳмонхона хизматлари бозорини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва туристик оқимни ошириш мақсадида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ҳар йили маблағлар ажратиш асосида меҳмонхоналар, умумий овқатланиш корхоналари ва ресторанларнинг ўз фаолиятини тарғиб қилишга қаратилган аудиовизуал маҳсулотлар (видеофилмлар, видеороликлар, клиплар ва анимацион роликлар) яратиш ва тарғиб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаб бериш “Реимбурцемент” усули бўйича асосланган таклифлар 2025-йил 15-майдаги ПФ-87-сон “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтириш” бўйича “Йўл харитаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2025-йил 17-октябрдаги 03-10-17-10790-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизга хорижий туристлар сонини 12 % ошишига эришилган;
“Фаровон” миллий бренд меҳмонхоналарни хорижда ташкил этиш мақсадида маҳаллий тадбиркорлар томонидан ўзбек миллий таомларига ихтисослашган ресторанлар ташкил этиш харажатларини субсидиялаш ва давлат-хусусий шериклик асосида ушбу фаолиятни йўлга қўйиш учун рухсатнома олиш, ижарага олиш, дизайн, зарур жиҳозлар ва анжомларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини (аммо 25 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда) бир марталик субсидия шаклида қоплаб бериш моделидан фойдаланиш афзалликлари 2025-йил 15-майдаги ПФ-87-сон “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтириш” бўйича “Йўл харитаси”га киритилган(Туризм қўмитасининг 2025-йил 17-октябрдаги 03-10-17-10790-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маҳаллий тадбиркорлар томонидан ўзбек миллий таомларига ихтисослашган ресторанлар ташкил этиш сони 9 % ошишига эришилган;
туризм соҳасидаги тадбиркорлик субектларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш мақсадида ҳудудларда тоифасидан қатъи назар янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан 3, 4 ва 5 юлдузли янги меҳмонхоналарга субсидия ажратишда дунёнинг таниқли ва нуфузли ТОП-50 меҳмонхона брендларидан ёки ТОП-5 меҳмонхона тармоқларидан францҳиза шартномаси асосида “Ҳотел франчисе агреемент” моделидан фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар 2024-йил 7-сентябрдаги 550-сон “Инвесторлар учун янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни францҳиза тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисида”ги “Вақтинчалик низом”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 17-октябрдаги 03-10-17-10790-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда ТОП-50 меҳмонхона брендларидан ёки ТОП-5 меҳмонхона тармоқларининг сони 5 % ошишига эришилган;
ҳудудларнинг меҳмонхоналаридаги киритилган ресурслар, соҳада яратилган ялпи қўшилган қиймат ва унга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг кўп омилли эконометрик модели асосида меҳмонхона хизматларидан олинган даромадлар ҳажмининг ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача ўрта муддатли прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2025–2030 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл хариталари”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2025-йил 17-октябрдаги 03-10-17-10790-сон маълумотномаси). Натижада тегишли параметрларни қўллаш ҳисобига 2030-йилга қадар меҳмонхона ресурслардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари асосида меҳмонхона хизматларидан олинган даромадлар ҳажмининг 12 фоизга ошириш имкониниятлари далилланган.