Шерниязов Рахим Хабибназаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сўнгги ўрта асрларда Қуйи Амударё ҳудудида юз берган этносиёсий жараёнлар тарихи»,  07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tar776
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Бобоёров Ғайбулла Боллиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Маткаримова Садоқат Мақсудовна, тарих фанлари доктори профессор.
Рахмонов Фахриддин Шаймардонович, тарих фанлари доктори профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти 
II. Тадқиқотнинг мақсади:  Сўнгги ўрта асрларда Қуйи Амударё ҳудудида юз берган этносиёсий жараёнлар тарихини таҳлил қилиш орқали минтақада кечган ижтимоий-сиёсий ва этномаданий жараёнлар бўйича тарихий тасаввурлар ҳосил қилишдан иборат... 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: - - Қуйи Амударё ўзининг географик жойлашуви ва табиий иқлими туфайли қадим ва илк ўрта асрларда бўлгани каби сўнгги ўрта асрларда ҳам Марказий Осиёнинг муҳим ҳудудларидан бири сифатида минтақадаги этномаданий жараёнлар учун фаол “географик макон” вазифасини бажаргани аниқланиб, ҳудуддаги ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ ва туркман уруғлари иштирок этгани, уларнинг уруғ тизимига хос атамалар – “уруғ” (урıw, ру), “тўп” (тармоқ уруғ), ўхшаш этнонимлар учраши мисолида далилланган;
-Сўнгги ўрта асрларда Қуйи Амударё ҳудуди Дашти Қипчоқ ва Амударё-Сирдарё оралиғида контакт ҳудуд вазифасини ўтаб, этномаданий жараёнлар учун муҳим бир “кўприк” бўлиб хизмат қилгани бу ер маҳаллий аҳолиси орасида ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ ва туркман халқларининг келиб чиқиши битта негизга бориб тақалиши бўйича “қариндош уруғлар” ва “муштарак шажаралар” тушунчасининг пайдо бўлгани мисолида ёзма манба ва этнографик материаллар асосида ўз тасдиғини топган;
- Қуйи Амударё ҳудуди маҳаллий аҳолисининг қабила ва уруғларга бўлиниш шаклида ўзаро ўхшашлик борлиги аниқланиб, буни қорақалпоқларнинг иттифоқчи (қўш) уруғ тизими сўнгги ўрта асрларда Хоразм воҳаси ва унга қўшни ҳудудларнинг ўзбек аҳолисида мавжуд бўлган 4 та иттифоқчи уруғ: “қият – қўнғирот”, “уйғур – найман”, “қангли – қипчоқ” ва “нўкис - манғит” гуруҳлари билан яқин ўхшашликка эга бўлгани мисолида далилланган. 
- Қуйи Амударё ва унга қўшни ҳудудлар маҳаллий аҳолисининг сўнгги ўрта асрлардаги этник шаклланиш босқичида асосан Дашти Қипчоқ ва Амударё – Сирдарё оралиғида яшаган туркий уруғларнинг иштироки катта бўлгани қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ ва нўғой халқларининг этник таркибида учрайдиган “қипчоқ”, “қўнғирот”, “қият”, “қангли”, “найман”, “уйшун”, “дўрман”, “манғит”, “ўймовут”, “қўштамғали” (қўстамғалı), “қазаяқли”, “ачамайли” (ашамайлı), “муйтан”, “ябу”, “қирқ” ва ҳоказолар мисолида исботлаб берилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти: Кутилаётган тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, сўнгги ўрта асрларда Қуйи Амударё ҳудуди Марказий Осиё халқлари, хусусан, қардош халқлар тарихи, маданияти ва этник хусусиятлари кўрсатиб берилган. Қўлга киритилажак илмий натижалар олий таълим муассасалари, мактаб ва академик лицейларда ватанимиз тарихини ўқитишда дарслик, ўқув қўлланма  ва дастурлар  тузишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Кутилаётган тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, Марказий Осиё халқлари орасида ўзаро ҳамжиҳатлик тобора кучайиб бораётган бугунги кунда ушбу халқлар орасидаги тотувлик ва қардошлик туйғуларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: “Сўнгги ўрта асрларда Қуйи Амударё ҳудудида юз берган этносиёсий жараёнлар тарихи” мавзусидаги  диссертация  бўйича  қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
ХВИ-ХХ асрлардаги Жанубий Оролбўйидаги этносиёсий ва этномаданий жараёнлар, ушбу худудда яшаётган қардош туркий халқлар уруғ тизимидаги ўхшашликлари, Қуйи Амударёдаги этносиёсий жараёнлар ва унинг ҳудуд аҳолиси этник шаклланишидаги ўрни, ўзбек ва қорақалпоқ этнонимлари ва уларнинг туркий халқлардаги параллелари, Қуйи Амударё худудларида кечган этник жараёнларда қозоқ ва туркманларнинг ўрни ҳақида сўз боради. Шу билан бирга Жанубий Оролбўйидаги этномаданий туризм имкониятларини аниқлаш ва уларни янада ривожлантиришга қаратилган тадбирларни ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ёнидаги Туризм қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси туризм бошқармасининг 2024 йил, 29 апрелдаги №01-06/04-634-сонли далолатномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши сўнгги ўрта асрлар давридаги Қуйи Амударё ҳудудидаги халқларнинг этно-сиёсий тарихига оид қарашларни такомиллаштиришга хизмат қилган; 
Қорақалпоғистоннинг туризм тарихи халқимизнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, моддий маданияти, тарихи билан биргаликда ўша даврдаги этносиёсий маданияти, бу борада қўлга киритган илғор ютуқларини нафақат юртимиз фуқаролари, балки хорижий меҳмонларга ҳам намойиш этиш ва шу орқали Қорақалпоғистон маданиятининг юксак бўлганлигини кенг тарғиб қилиш имкониятлари ҳақида кўргазмалар қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ёнидаги Туризм қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси туризм бошқармасининг 2024 йил, 29 апрелдаги №01-06/04-634-сонли далолатномаси). Натижада туризмни ривожлантириш учун тарихий-этнографик ва маданий мероснинг ресурс сифатидаги аҳамиятини оширишга қаратилган ишларни амалга оширишда хизмат қилмоқда.
Қуйи Амударё ўзининг географик жойлашуви ва табиий иқлими туфайли қадим ва илк ўрта асрларда бўлгани каби сўнгги ўрта асрларда ҳам Марказий Осиёнинг муҳим ҳудудларидан бири сифатида минтақадаги этномаданий жараёнлар учун фаол “географик макон” вазифасини бажаргани аниқланиб, ҳудуддаги ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ ва туркман уруғлари иштирок этгани, уларнинг уруғ тизимига хос атамалар – “уруғ” (урıw, ру), “тўп” (тармоқ уруғ), ўхшаш этнонимлар учраши мисолида далилланган. Сўнгги ўрта асрларда Қуйи Амударё ҳудуди Дашти Қипчоқ ва Амударё-Сирдарё оралиғида контакт ҳудуд вазифасини ўтаб, этномаданий жараёнлар учун муҳим бир “кўприк” вазифасини ўтагани бу ернинг маҳаллий аҳолиси орасида ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ ва туркман халқларининг келиб чиқиши битта негизга бориб тақалиши бўйича “қариндош уруғлар” ва “муштарак шажаралар” тушунчасининг пайдо бўлгани мисолида ёзма манба ва этнографик материаллар асосида ўз тасдиғини топганлиги ҳақидаги хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг “Навруз”, “Муносабат”, “Қорақалпоғистон тарихи” каби дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2024 йил 4 апрелдаги № 05-22/174 рақамли маълумотномаси). Кўрсатувлар телетомашабинларга Жанубий Оролбўйининг сўнги ўрта асрлар даврининг тарихи масалаларини ёритишда янги маълумотлар билан танишишларига хизмат қилган.
Тақдим этилган манбаларнинг нусхалари, илгари сурилган илимий қарашлар, ғоялар, билдирилган таклифлар ва хулосалар музейда янги кўргазмаларни ташкил этишда ва тарихий, маданий меросни тарғиб қилишда мавзуга оид Қуйи  Амударё худудларидаги этносиёсий жараёнлар тарихи бўйича топланган  малумотлари муҳим аҳамият касб этади. Диссертация малумотлари ва илмий натижаларидан, ундаги илмий-назарий қарашлари ва илмий-методик тавсиялари, илмий янгиликларидан Қорақалпоғистон тарихи ва маданияти давлат музейининг экскурсия матнларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси маданий мерос бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2024 йил 3 июл кунги 207 сонли маълумотномаси)

Yangiliklarga obuna bo‘lish