Отаханова Умида Олимнинг 
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик корхоналарида экспорт ҳажмини оширишда солиқ юкини оптималлаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5054. 
Илмий раҳбар: Юлдашева Умида Асаналиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмоилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик корхоналарида экспорт ҳажмини оширишда солиқ юкини оптималлаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарининг мавжуд имкониятлари ва экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш мақсадида, ушбу корхоналар томонидан хорижий мамлакатларда савдо уйлари ёки дўконлар ташкил этилганда, ҳеч қандай алоҳида рухсат ёки қарорларсиз йилига 100 минг АҚШ долларигача маблағни чет элга эркин ўтказишга имкон бериш таклиф этилган;
тўқимачилик саноат зоналари дирекциялари ва уларда ташкил этиладиган корхоналар учун мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан 2026 йилнинг 1 январига қадар озод этиш таклиф этилган;
“А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорлик субектлари фаолиятида 2026 йилнинг 1 майига қадар солиқ текширувларини ўтказилмаслиги (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорлик субектларига қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш яъни қайтариш бир кун муддат ичида текширувларсиз амалга ошириш таклиф этилган;
тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, импорт қилинадиган хомашё ва бошқа материаллар 2027 йилни 1 январига қадар божхона божларидан озод қилиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик корхоналари экспорт  ҳажмини оширишда солиқ юкини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарининг мавжуд имкониятлари ва экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш мақсадида, ушбу корхоналар томонидан хорижий мамлакатларда савдо уйлари ёки дўконлар ташкил этилганда, ҳеч қандай алоҳида рухсат ёки қарорларсиз йилига 100 минг АҚШ долларигача маблағни чет элга эркин ўтказишга имкон бериш таклифи Оʼзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги ПФ-2 сонли “Пахта-тоʻқимачилик кластерлари фаолиятини қоʻллаб-қувватлаш, тоʻқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тоʻгʻрисида”ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган.  (Солиқ Қўмитасининг 2025-йил 7-майдаги №27/2-54357-сон маълумотномаси).  Натижада, брендлар билан ишлашнинг яхлит тизимини йўлга қўйиш орқали Европа давлатларида кенг қамровли тарғибот компанияларини ташкил қилиш, тажрибали савдо агентларини ишга ёллаган ҳолда етакчи сорсинг компаниялари, бренд ва ритейлерларни жалб қилиш, уларнинг буюртмасини корхоналарга жойлаштирилган.
тўқимачилик саноат зоналари дирекциялари ва уларда ташкил этиладиган корхоналар учун мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 майдаги ПФ-71-сонли “Тоʻқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тоʻгʻрисида”ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Солиқ Қўмитасининг 2025-йил 7-майдаги №27/2-54357-сон маълумотномаси). Натижада, газлама трикотаж мато ишлаб чиқариш ва бўяш ҳажмини ошириш учун инфратузилмавий ва молиявий шарт-шароитлар яратиш орқали ип-калавани қайта ишлаш даражасини 2027-йил якунига қадар босқичма-босқич 100 фоизга етган. 
“А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорлик субектлари фаолиятида 2026-йилнинг 1-майига қадар солиқ текширувларини ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно),  шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорлик субектларига қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш яъни қайтариш бир кун муддат ичида текширувларсиз амалга ошириш таклифи Солиқ қўмитаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Солиқ қўмитасининг 2025-йил 7-майдаги №27/2-54357-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизни “Тўқимачилик хаби”га айлантириш ва камида халқаро даражада тан олинган 10 та маҳаллий брендларни яратиш, корхоналарга ички ва ташқи бозорларда ўз маҳсулотларини сотишга кўмаклашиш бўйича самарали ва манзилли чоралар кўрилган. 
тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, импорт қилинадиган хомашё ва бошқа материаллар 2027-йилни 1-январига қадар божхона божларидан озод қилиш таклифи Солиқ қўмитаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Солиқ Қўмитасининг 2025-йил 7-майдаги №27/2-54357-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг инвестицион жозибадорлигини ва рақобатбардошлигини янада ошириш, ҳудуднинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, тўқимачилик маҳсулотларининг хорижий бозорларга кенгроқ кириб бориши учун шароитлар яратиб берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish