Абдурахманова Зухра Тохир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон  озиқ-овқат бозори истеъмоли жараёнларини эконометрик тадқиқ қилиш”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2921.
Илмий раҳбар: Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Беркинов Бозорбой, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Исакова Наима Икромжановна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон озиқ-овқат бозори истеъмол жараёнларини белгиловчи омиллар тизимини назарий асослаш, услубий ёндашувларни ишлаб чиқиш ва уларнинг миқдорий таъсирини эконометрик моделлар ёрдамида баҳолаш ҳамда истеъмол жараёнларини самарали бошқариш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “озиқ-овқат бозори” тушунчасининг иқтисодий мазмуни озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ва таклифнинг ўзаро таъсири орқали нарх, сифат ва ассортимент шаклланиши жараёнини нафақат товар айирбошлаш муносабатлари, балки жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулот яратиш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг стратегик иқтисодий механизми сифатида такомиллаштирилган;
аҳолининг алоҳида даромад гуруҳлари бўйича озиқ-овқат маҳсулотларини жон бошига истеъмол қилишда умумий даромадларнинг юқори ва қуйи чегаралари ўртасидаги нисбатни аниқлаш орқали уй хўжаликлари расионининг энергия қиймати, истеъмол қилинадиган оқсиллар, ёгʻ ва углеводлар миқдори ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш асосланган;
аҳоли томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари (мева ва резавор, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, картошка, ўсимлик ёғи, сут ва сут маҳсулотлари, нон ва нон маҳсулотлари)ни истеъмол қилиш бозорининг ривожланиш трендларини таҳлил қилиш асосида 2030-йилга қадар ялпи талабнинг ўзгариши динамикаси прогноз параметрлари баҳоланган;
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси, аҳоли реал даромадлари даражаси ва кам таъминланганлик доирасидаги даромадларга эга аҳоли улушининг чизиқли, экспоненсиал  ва логарифмик моделлар асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда озиқ-овқат бозорини ривожланиш тенденсияларини эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “озиқ-овқат бозори” тушунчасининг иқтисодий мазмуни озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ва таклифнинг ўзаро таъсири орқали нарх, сифат ва ассортимент шаклланиши жараёнини нафақат товар айирбошлаш муносабатлари, балки жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулот яратиш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг стратегик иқтисодий механизми сифатида такомиллаштиришга оид назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Озиқ-овқат товарлари товаршунослиги” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйругʻи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда озиқ-овқат бозорининг функсионал тузилмаси фаолиятини ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогноз қилиш алгоритми орқали такомиллаштирилган “озиқ-овқат бозори” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
аҳолининг алоҳида даромад гуруҳлари бўйича озиқ-овқат маҳсулотларини жон бошига истеъмол қилишда умумий даромадларнинг юқори ва қуйи чегаралари ўртасидаги нисбатни аниқлаш орқали уй хўжаликлари расионининг энергия қиймати, истеъмол қилинадиган оқсиллар, ёгʻ ва углеводлар миқдори ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази ва унинг такибидаги ташкилотлар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази 2025-йил 2-июндаги 05/03-04-299-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Ўзбекистон Республикаси аҳоли жон бошига ўртача эквивалент даромад даражаси паст бўлган хонадоннинг ҳар бир оила аъзоси нон ва нон маҳсулотларини - 17%, гўшт ва гўшт маҳсулотларини - 63%, балиқ ва балиқ маҳсулотларини - 68%, сут ва пишлоқ - 57%, тухум - 53%, мевалар, резаворлар, ёнгʻоқлар, узум - 71%, сабзавотлар-14% ва қандолат маҳсулотларини - 56% камроқ истеъмол қилиши аниқланган;
аҳоли томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари (мева ва резавор, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, картошка, ўсимлик ёғи, сут ва сут маҳсулотлари, нон ва нон маҳсулотлари)ни истеъмол қилиш бозорининг ривожланиш трендларини таҳлил қилиш асосида 2030-йилга қадар ялпи талабнинг ўзгариши динамикаси прогноз параметрларини баҳолаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази ва унинг такибидаги ташкилотлар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази 2025-йил 2-июндаги 05/03-04-299-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликда келтирилган моделларнинг ўртача квадратик ва ўртача мутлақ хатосининг қийматини ҳисобга олган ҳолда, олинган натижаларга кўра, 2024-йилда ўртача 233,22 кг.га тўгʻри келган бўлса, 2030-йилга бўриб бу кўрсаткич 15,92 кг.га ошиши ҳисобидан 249,14 кг.га этишини аниқлаш имконини берган;
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси, аҳоли реал даромадлари даражаси ва кам таъминланганлик доирасидаги даромадларга эга аҳоли улушининг чизиқли, экспоненсиал  ва логарифмик моделлар асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази ва унинг такибидаги ташкилотлар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази 2025-йил 2-июндаги 05/03-04-299-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 16- февралдаги ПФ-36-сон “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги Фармони ижросини таъминлашда истиқбол параметрларни баҳолаш ҳамда улар ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish