Ҳамитов Факҳри Махмут ўглининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Газ саноати корхоналарини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Бекимбетова Гулнора Маратовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпўлатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Газ саноати корхоналарини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тадбиркорлик субектларига табиий ва суюлтирилган газни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини 120 кунгача муддатга фоизлар ҳисобланмаган ва унинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда, кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи бериш таклиф этилган;
газ саноатини молиялаштиришда экологик барқарорликни ҳисобга олган ҳолда, “яшил облигациялар” ва “барқарорликка йўналтирилган кредитлар”ни жорий этиш таклиф этилган;
“маҳалла еттилиги” хулосаси асосида реестрларга киритилмаган, бироқ камбағалликка тушиш хавфи бўлган оилаларга табиий газ учун 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам бериш таклиф этилган;
халқаро консалтинг компаниялари кўмагида устав капиталларида давлат улушини 51 фоиздан кам бўлмаган миқдорда сақлаб қолган ҳолда, маҳаллий ва халқаро фонд бозорларида акцияларни бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш орқали “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖга инвесторлар жалб қилиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Газ саноати корхоналарини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадбиркорлик субектларига табиий ва суюлтирилган газни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини 120 кунгача муддатга фоизлар ҳисобланмаган ва унинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда, кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи бериш таклифи “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ҳудудгазтаъминот” АЖ нинг 2025 йил 14 майдаги 18-24/34-сон маълумотномаси). Натижада, газ импорт қилувчи корхоналар ҚҚСни дарҳол тўламасдан, 120 кунгача кечиктириши уларнинг айланма маблағларини эркинлаштиради. Бу айниқса ишлаб чиқарувчи ва энергетика соҳасидаги корхоналар учун молиявий юкни камайтирган.
газ саноатини молиялаштиришда экологик барқарорликни ҳисобга олган ҳолда, “яшил облигациялар” ва “барқарорликка йўналтирилган кредитлар”ни жорий этиш таклифи “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ҳудудгазтаъминот” АЖ нинг 2025 йил 14 майдаги 18-24/34-сон маълумотномаси). Натижада, газ саноатида экологик ва иқтисодий манфаатлар уйғунлашади, молиявий барқарорлик мустаҳкамланади ва мамлакатнинг яшил иқтисодиётга ўтиш стратегияси амалда рўёбга чиқган. 
“маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ камбағалликка тушиш хавфи бўлган оилаларга табиий газ учун 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам бериш таклифи “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ҳудудгазтаъминот” АЖ нинг 2025 йил 14 майдаги 18-24/34-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва барқарорлиги мустаҳкамланади, камбағалликка қарши курашиш тизими янада манзилли ва маҳалла даражасида самарали механизмга айланган;
халқаро консалтинг компаниялари кўмагида устав капиталларида давлат улушини 51 фоиздан кам бўлмаган миқдорда сақлаб қолган ҳолда, маҳаллий ва халқаро фонд бозорларида акцияларни бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш орқали “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖга инвесторлар жалб қилиш таклифи “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ҳудудгазтаъминот” АЖ нинг 2025 йил 14 майдаги 18-24/34-сон маълумотномаси). Натижада газ саноати корхоналари фаолиятининг шаффофлиги, рақобатбардошлиги ва инвестицион жозибадорлиги ортади, халқаро бозорларга чиқиш орқали янги молиявий ресурслар жалб қилинади, давлат эса ўз улушини сақлаган ҳолда стратегик бошқарувни давом эттирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish