Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилова Сабида Исроиловнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўқимачилик саноатининг технологик жараёнларида ҳосил бўладиган динамик кучларни ҳисобга олиб текстил ипларининг мустаҳкамлик назариясини ривожлантириш», 01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси,  05.06.01 – Тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқаришлари материалшунослиги (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Т46.

Илмий маслаҳатчи: Султанов Карим Султанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Механика ва иншоотлар сейсмик мустахкамлиги институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.28.02.2018.Т/FM.61.01 асосида бир марталик ИК.

Расмий оппонентлар: Алимова Халимахон Алимовна, техника фанлари доктори, профессор; Мардонов Ботир Мардонович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Абдусаттаров Абдусамат, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик саноати технологик жараёнларида ҳосил бўладиган динамик кучларни ҳисобга олиб, пахта ипларининг мустаҳкамлик назариясини ривожлантириш ва унинг мустаҳкамлигини аниқлаш, баҳолаш ва башорат қилиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахта ипи мустаҳкамлигини ифодоловчи қонуниятларни аниқлаш усули унинг механик ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда чизиқли зичлиги ҳар хил бўлган пахта ипларининг узилиш давридаги мустаҳкамлиги ипни узилгунча чузилиш натижалари асосида ишлаб чиқилган;

пахта ипининг физик-ночизиқ эластик-ёпишқоқ-пластик математик модели Эйринг модели асосида такомиллаштирилган;

пахта ипининг чўзилишидаги ночизиқ деформацияланиш қонунияти, унинг ўзгартирилган механик ҳусусиятларини инобатга олган холда ишлаб чиқилган;

тўқимачилик саноати технологик жараёнларида юзага келадиган динамик кучлар таъсиридан пахта ипининг мустаҳкамлигини аниқлаш усуллари ночизиқ-деформацион назарияси асосида ишлаб чиқилган;

пахта ипининг мустаҳкамлигини аниқлаш ва баҳолашнинг деформацион усули унинг чўзилишдаги деформацияланиш тезлиги, механик ҳусусиятлари, ички ишқаланиш коэффициенти ва чизиқли зичлигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;

пахта ипи эластик-ёпишқоқ-пластик модели тўқимачилик саноати технологик жараёнларида пайдо бўладиган ҳар хил яримциклли ва бошқа динамик кучлар таъсирини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тўқимачилик саноати технологик жараёнларида ҳосил бўладиган динамик кучларни хисобга олиб текстил ипларининг мустаҳкамлик назариясини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

пахта ипи мустаҳкамлигини ифодоловчи қонуниятлари усули чизиқли зичлиги ҳар хил бўлган пахта ипларининг узилиш пайитидаги мустаҳкамлиги ипни узилгунча чузилиш натижалари Т=15,4-160,0 тексгача бўлган пахта ипларининг мустаҳкамлигини аниқлаш, баҳолаш ва башорат қилишнинг бошқа усуллардан фарқли равишда, ипнинг чўзилиш тезлигини ҳисобга олувчи, деформацион усулли “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасаруффидаги «TEXNO TEX» МЧЖ, «SHAMS» ҲКларида жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 6 ноябрдаги ДМ-12-5896-сон маълумотномаси). Натижада ипларнинг мустаҳкамликка ҳисоблаш ишлар ҳажмини 2 маротабага камайтириш ва лойиҳа-ҳисоб ишларининг самарадорлигини  25%га ошириш имкони яратилган;

пахта ипининг мустаҳкамлигини аниқлаш ва бахолашнинг деформацион усули ҳамда тўқимачилик саноати технологик жараёнларида юзага келадиган динамик кучлар таъсиридан мустаҳкамлигини аниқлаш усули “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасаруффидаги «SHOVOT TEXTIL» ҚК МЧЖ корхонасига пахта ипининг оғирлик бўйича нотекислигини (CVm) баҳолашда учун жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 6 ноябрдаги ДМ-12-5896-сон маълумотномаси). Натижада чизиқли зичлиги  Т=20 текс бўлган кард пахта ипининг ҳар бир килограммидан 20%га ошириш имкони яратилган;

тўқимачилик саноати технологик жараёнларида юзага келадиган динамик кучлар таъсиридан пахта ипини мустаҳкамлигини аниқлаш усуллари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси  тасаруффидаги «Iroda Gazmol Buznes» МЧЖ ХКда чизиқли зичлиги танда бўйича Т=29,4 текс ва арқоқ бўйича Т=20 текс (бўз Арт.Р23) бўлган пахта ипларидан тўқима ишлаб чиқиш учун жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 6 ноябрдаги ДМ-12-5896-сон маълумотномаси). Натижада ипларнинг узилишини танда бўйича 23%га, арқоқ бўйича 45%га камайтириш ва тўқиманинг сифатини 22%га ошириш имкони яратилган;

пахта ипининг чўзилишида унинг деформацияланиш тезлиги, механик ҳусусиятлари, ички ишқаланиш коэффициенти ҳамда чизиқли зичлигини ҳисобга олган ҳолда мустаҳкамлигини аниқлаш ва баҳолаш  деформацион усуллари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасаруффидаги «Jamstyle» МЧЖ корхонасида пахта ипининг чизиқли зичлиги Т=60 ва 70тексли пахта ипидан тайёрланган зичлиги 105 г/м2 бўлган тўқимани MBJ6 дастгоҳда тайёрлаш учун жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 6 ноябрдаги ДМ-12-5896-сон маълумотномаси). Натижада чизиқли зичлиги Т=60 ва 70тексли пахта ипининг узилишини 26%га камайтириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish