Оллоқова Ўғилжон Маманазаровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Она тили таълимида интенсив технологиялар асосида ўқувчиларнинг прагматик компетенсиясини такомиллаштириш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Ўзбек тили) (Педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped8256
Илмий раҳбар: Файзиева Умида Асадовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/04.06.2021.Fil72.09
Расмий оппонентлар: Жўраева Бибиш Мухсиновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Нуриллаева Шаҳло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади она тили таълимида интенсив технологиялар асосида ўқувчиларнинг прагматик компетенсиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
она тили дарсларида ўқув материалларининг интенсив технологиялар асосида таъминланиши ўқувчиларда лингвистик билимларнинг ўзгармас ва ўзгарувчан тушунчаларни шакллантиришнинг интериоризация (тушунчанинг ички қабул қилиниши), экстериоризация (ташқи намоён бўлиши) ва рефлексив-баҳолаш каби хусусиятлари аниқлаштирилган;
она тили таълимида интенсив технологиялар асосида ўқувчиларнинг прагматик компетенсиясини такомиллаштиришга қаратилган дидактик модел мазмуни шахсий таълим дастурида ўқувчининг ўқиш мақсадлари ва фаолият турларини белгилаш ҳамда методик тамойилларни фаол таълим стратегиялари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
она тили таълимида интенсив технологиялар асосида ўқувчиларнинг прагматик компетенсиясини такомиллаштиришнинг методик тизими “Она тили” дарсларида локутив, иллокутив ва перлокутив мазмунга эга методларни қўллаш, шунингдек, ўқувчиларнинг ўзлаштириш натижаларини баҳолаш мезонлари билан диагностика қилиш имконини берувчи дидактик муҳитни яратиш орқали такомиллаштирилган;
дарсдан ташқари машғулотларнинг интеллектуал-ижодий ва коррексион ривожлантирувчи функсияларини ошириш асосида эвристик кўникмаларни ривожлантириш орқали интенсив технологиялар асосида ўқувчиларнинг прагматик компетенсиясини такомиллаштириш самарадорлиги аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили таълимида интенсив технологиялар асосида ўқувчиларнинг прагматик компетенсиясини такомиллаштириш методикаси бўйича эришилган илмий натижаларидан:
она тили таълимида интенсив технологиялар асосида ўқувчиларнинг прагматик компетенсиясини такомиллаштиришнинг методик тизими “Она тили” дарсларида локутив, иллокутив ва перлокутив мазмунга эга методларни қўллаш, шунингдек, ўқувчиларнинг ўзлаштириш натижаларини баҳолаш мезонлари билан диагностика қилиш имконини берувчи дидактик муҳитни яратишга оид тавсиялар “Она тили ва ўқиш саводхонлигидан синфдан ташқари ишлар” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Ресрубликаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи. Гувоҳнома №429-670). Натижада, ўқувчиларнинг прагматик компетенсиясини такомиллаштириш методикаси замонавий ёндашувлар асосида бойитилган;
она тили дарсларида ўқув материалларининг интенсив технологиялар асосида таъминланиши ўқувчиларда лингвистик билимларнинг ўзгармас ва ўзгарувчан тушунчаларни шакллантиришнинг интериоризация (тушунчанинг ички қабул қилиниши), экстериоризация (ташқи намоён бўлиши) ва рефлексив-баҳолаш каби хусусиятлари ҳақидаги илмий-назарий қарашлар ОТ-Ф1-002-рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” номли лойиҳа мазмунига сингдирилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 11-октябрдаги № 01-04/6082-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларининг лингвистик билимларини прагматик асосда идрок этиш компетенсиялари ривожлантирилган, тил сезгирлигини оширишда сезиларли натижаларга эришилган;
дарсдан ташқари машғулотларнинг интеллектуал-ижодий ва коррексион ривожлантирувчи функсияларини ошириш асосида эвристик кўникмаларни ривожлантириш орқали интенсив технологиялар асосида ўқувчиларнинг прагматик компетенсиясини такомиллаштиришга доир илмий хулосалардан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 5-, Олтинсой туманидаги 41-, Жарқўрғон туманидаги 61-, Бухоро вилояти Бухоро туманидаги 3-, 5-, Бухоро шаҳридаги 6-, 10-, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфларида амалиётга татбиқ этилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 16-январдаги 01/11-6-31-сон маълумотномаси). Натижада, дарс жараёнида “Ақл хариталари” билан ишлаш, дидактик ўйинларни уюштириш ҳамда луғат устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини янада такомиллаштиришга эришилган.