Пайғамова Маҳлиё Илхомжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Оқова сувлар таркибидаги органик бирикмаларни тозалаш учун ўсимлик биомассаси асосида углеродли адсорбентлар олиш технологияси», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/К901.
Илмий раҳбар: Очилов Ғолибжон Мамаюнусович, кимё фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қўқон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/08.05.2025.К/Т.130.04.
Расмий оппонентлар: Абдикамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори, профессор; Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик биомассаси асосида термик ва кимёвий фаоллаштиришган кўмир адсорбентлар олиш, олинган адсорбентларнинг структур тузилиши, физик- кимёвий ва адсорбсион хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дарахт биомассаси асосида 800 °C да термик фаоллаштириш натижасида ФТОК намуналарида углерод миқдорининг 77,72 % дан 92,71 % га ортиши, кислород миқдори эса 14,53 % дан 3,78 % гача камайиши ҳамда калсийга бой аралашмалар 6,85 % дан 2,02 % гача сезиларли даражада камайиши, бу эса ≤4,5 нм диаметрдаги тармоқланган тор ёриқлардан ташкил топган ғовакли структурали морфологик тузилмадан ташкил топиши аниқланган;
ФТИР таҳлиллари асосида термик-кимёвий фаоллаштириш жараёнида намуналар сирт юзасида –ОҲ, –C=О каби гуруҳларига бой функсионал адсорбсион фаол марказлар шаклланиши кўрсатиб берилди, бу адсорбентларнинг органик ифлослантирувчи моддалар билан селектив адсорбсиясини таъминлаш учун муҳим омил сифатида илмий асосланган;
ФТЕК ва ФТОК кўмир намуналари 400–900 °C ҳарорат оралиғида термик фаоллаштирилганда, уларнинг азот бўйича адсорбсияси мос равишда 125,8 ва 128,1 см3/г СТП дан 239,5–248,2 см3/г СТП га ортиб, бу эса микроғовакларнинг шаклланиши ва адсорбсион марказларнинг миқдорини ортиши натижаси эканлиги илмий асосланган;
КОҲ билан 800 °C ҳароратда кимёвий фаоллаштириш натижасида олинган кўмир намуналарининг азот адсорбсияси И тип изотермаси Ҳ4 типдаги гистерезис асосида шаклланади, бунда КОҲ билан фаоллантириш тор ёриқли микроғовакларнинг (Р≈ 22-30 Å) ва ҳажман каттароқ ғовакли каналлар ҳамда ёриқларнинг шаклланишига олиб келади, бу микроғоваклар ҳажмининг термик фаоллантирилган намуналарга нисбатан олти баравар ортиши (Ва≈1,2 см³/г гача) ва нисбий юзасининг етти баробар (С=1015 м²/г гача) ортиши аниқланган;
ФТЕК ва ФТОК туридаги кўмирларнинг 800 °C да ишқор билан фаоллаштириш бензол молекулаларига нисбатан сорбсион сиғимини 800оC да термик фаоллаштирилган намуналарга қараганда 45–50 % га оширган, бундан қўшимча микроғовакларнинг ҳосил бўлиши ва таркибида адсорбсион марказлар миқдори ортганлиги билан боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Термик ва кимёвий фаоллаштирилган углеродли адсорбентлар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
органик бирикмаларнинг фаоллаштирилган кўмирларга адсорбсияси ҳақидаги маълумотлар ва хулосалар “Кимё” ёʻналиши бакалавр босқичи талабалари учун мўлжалланган “Коллоид кимё” номли дарсликнинг мазмунида ўз аксини топган (Сертификат №951493). Натижада, бу олий таълим муассасалари бакалавр талабаларининг ўсимлик биомассасини физик ва кимёвий усулларда фаоллаштириш, адсорбентлардаги органик ва ноорганик бирикмалар адсорбсиялаш механизмлари бўйича билимларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш имконини беради;
термик ва кимёвий фаоллаштирилган углеродли материалларни адсорбсион тозалаш усули Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида амалиётга жорий этилган (“Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг 2025 йил 3 октябрдаги 01/6-953 сонли маълумотномаси асосида). Натижада, оқова сувлардаги сувда эриган углеводородларни термик фаоллантирилган адсорбент намуналари 72 % га, кимёвий фаоллантирилган намуналари 97 % га тозалаган ҳамда минерал аралашмалар, хусусан натрий, калий, калсий, магний, хлоридлар, сулфатлар, гидрокарбонат, темир (ИИИ) ва қуруқ қолдиқлар миқдорини 4-5 марта камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish