Санаев Эрмат Шерматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Дон хомашёсини мақсадли ун маҳсулотларига қайта ишлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/T561.
Илмий маслаҳатчи: Серкаев Қамар Пардаевич, тexника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт кимё-тeхнoлoгия инcтитути, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Баракаев Нусратилла Ражабович, техника фанлари доктори, профессор; Қурбонов Жамшид Мажидович, техника фанлари доктори, профессор; Юлчиев Асилбек Бахтиярбекович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: донли ўсимлик хомашёсини мақсадли ун маҳсулотларига қайта ишлашнинг илмий асослаган технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий арпа навларининг физик-кимёвий таркиби, β-глюкан миқдори ва ун чиқиши орасидаги боғлиқликлар аниқланиб, танланган мақбул навлардан кўп босқичли фракциялаш ва қисқа экструдирлаш технологияси илмий асосланган;
арпанинг юқори намлик ва микроорганизмлар билан ифлосланган гул қобиғи улушини 24,5 дан 0,5% гача камайтириш билан уч босқичли фракциялаш жараёнигача мақбуллашитирилган;
уч босқичли оқлаш жараёнида қобиқларнинг улуши 24,5 дан 14,5% гача, лигнин миқдори 2,4 дан 0,1% гача, умумий микробли ифлосланиш 8,2×106 дан 0,7×103 КОE/г гача камайиши исботланган;
биринчи марта арпа донини уч босқичли фракциялашда β-глюкан концентрациясини 4,5 дан 28,8% гача ошиши асосланган;
юқори ишончли регрессион моделлар (Р2 = 0,91-0,999) асосида арпа донини 160 °С ҳароратда 6-10 с давомида экструдирлашнинг мақбул майёрлари аниқланиб, олинган ун таркибидаги оқсил - 14 %, қанд миқдори 9 % га ошиши исботланган;
тезпишар макаронлар рецептурасига 10 % арпа унини (β-глюкан - 28,8 %) киритиш, глютен миқдорини 10 % га камайтириши исботланиб, хамирнинг реологик кўрсаткичлари ва пиширишдаги йўқотишлар ўртасидаги технологик боғлиқлик илмий асосланган;
экструдирланган арпа унини семизўт пектини билан 2% гача бойитиш, миллий нон маҳсулотларининг анъанавий сифат кўрсаткичларини сақлаши исботланган;
арпа уни таркибидаги β-глюкан концентрациясини ошириш ва глютен миқдорини камайтириш ноннинг физик-кимёвий ва органолептик кўрсаткичларини яхшилаши, миллий нон маҳсулотларининг сақлаш муддати 1,1-1,3 баробар ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Донли ўсимлик хомашёсини мақсадли ун маҳсулотларига қайта ишлашнинг илмий асослаган технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
арпа донидан оқсил ва крахмалга бой унли фракциялар олиш технологияси «Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг «2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истеқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси» нинг 2025 йил 4 сентябрдаги 04-91/09-25 04.09.2025 й. сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий арпа донини 10 мм тирқишли образив барабанда уч босқичли оқлаш, қобиқ улушини 24,5% дан 14,5% га, лигнин миқдорини 2,4% дан 0,1% га, умумий микроблар сонини 8,2×10⁶ дан 0,7×103 КОЕ/г гача камайтириш имконини берган.
ҳаволи фракциялаш билан арпа донидан керамик дискли тош тегирмонда оқсил ва крахмалга бой унли фракциялар олиш технологияси «Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг «2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истеқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси» нинг 2025 йил 4 сентябрдаги 04-91/09-25 04.09.2025 й. сонли маълумотномаси). Натижада, таркибида сувда осон эрийдиган озиқавий толалар, минерал моддалар ва биологик фаол нутриентлар мавжуд арпа унидан тезпишар макарон олиш имконини берган.
гул ва мева қобиғи оқланган маҳаллий арпа донидан оқсил ва крахмалга бой унли фракциялар олиш технологияси «Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг «2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истеқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси» нинг 2025 йил 4 сентябрдаги 04-91/09-25 04.09.2025 й. сонли маълумотномаси). Натижада, оқсиллар 14%, қандлар 9% га оширилган, анаънавий сифат сақланган ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконини берган.