Тўхтаев Нозим Назир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Эфирлар асосида антидетонацион композициялар олиш ва уларни автомобил бензинлари билан компаундлаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5025.
Илмий раҳбар: Махмудов Мухтор Жамолович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Дўстов Ҳамро Бозорович, кимё фанлари доктори, профессори; Бобомуродова Санобар Юнусовна, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эфирлар асосида антидетонацион композициялар олиш ва уларни автомобил бензинлари билан компаундлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эфирлар асосида олинган антидетонацион қўндирмаларнинг автомобил бензинларига таъсири механизми тадқиқ этилиб, антидетонацион қўндирмаларнинг самарадорлиги биринчи навбатда парафин углеводородлардан термик барқарорлиги паст бўлган парчаланиш маҳсулотлар яъни пероксидларни тўлиқ фаолсизлантириш даражасига ва тезлигига богʻлиқлиги исботланган;
этил-учламчи-бутил эфири, Метил-учламчи-амил эфир, Диизопропил эфирлари ва Этилкарбитол, Бутилкарбитолларнинг 1-7 % консентрацияларида автомобил бензинлари учун Октан-МТ типдаги антидетонацион қўндирма композициялари олиниши илмий асосланган;
АИ-80 бензинига 3% ва АИ-91 бензинга 1% миқдорда Октан-МТ-7 антидетонацион қўндирмасидан қўшилиб, юқори октанли АИ-95 автомобил бензинлари олиниши илмий исботланган;
Октан-МТ-7 антидетонацион қўндирмаси, АИ-80 ва АИ-91 автомобил бензинлари компонентлари асосида АИ-95 юқори октанли автомобил бензинлари ишлаб чиқаришнинг комбинацион технологияси яратилган;
АИ-80+Октан-МТ-7 асосида олинган АИ-95 товар автомобил бензинининг ёниши натижасида чиқувчи газлар миқдори СО – 0,82 г/км, СН – 0,05 г/км, НОХ – 0,05 г/км ҳамда АИ-91+Октан-МТ-7 асосида олинган АИ-95 товар автомобил бензинининг ёниши натижасида чиқувчи газлар миқдори СО – 0,85 г/км, СН – 0,07 г/км ва НОХ – 0,04 г/км эканлиги илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эфирлар асосида антидетонацион композициялар олиш ва уларни автомобил бензинлари билан компаундлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
турли эфирлар асосида автомобил бензинларини антидетонацион хусусиятларини яхшиловчи эфирли композициялар ишлаб чиқариш усули “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2025 йил 31 январдаги 05/01-32-сонли маълумотномаси). Натижада, АИ-80 автомобил бензини ва оксигенат композициялари асосида АИ-95 ва ундан юқори октан сонига эга бўлган маркадаги автомобил бензинлари ишлаб чиқариш имконини беради;
эфирлар ва маҳаллий паст октанли автомобил бензинлари асосида янги таркибли, экологик тоза, юқори дисперс барқарор бўлган автомобил бензинини ишлаб чиқариш технологик тизими “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “2026 - 2030 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2025 йил 31 январдаги 05/01-32-сонли маълумотномаси). Натижада, детонацион ва фазавий барқарорлиги, юқори октан сонли(АИ-95) ЭУРО экологик стандартларига жавоб берувчи автомобил бензинлари ишлаб чиқариш имконини беради.