Мамадиёров Бурхон Нормуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Наноселлюлозанинг карбоксиметил ва (мет)акрилат хосилаларининг синтези, тузилиши ва хоссалари”, 02.00.05 - Селлюлоза ва селлюлоза-қогʼоз ишлаб чиқариш кимёси ва технологияси, 02.00.12-Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/К722.
Илмий раҳбар: Атаханов Абдумутолиб Абдупатто ўғли, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.К/FM/Т.36.01.
Расмий оппанентлар: Шомуратов Шавкат Абдуганиевич., кимё фанлари доктори; Юнусов Ҳайдар Эргашович., техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тақиқот мақсади наноселлюлозанинг карбоксиметил, глицидилметакрилат, акрилат ва метакрилат ҳосилаларини синтез қилиш, уларнинг тузилиш ва хоссаларини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бора наноселлюлоза асосида юқори алмашиниш даражасига эга сувда эрувчан карбоксиметилнаноселлюлоза синтез қилинган, жараёнининг мақбул шароитлари аниқланган;
илк бора глицидил метакрилатни наноселлюлозага пайванд қилиш орқали наноселлюлозанинг янги глисидилметакрилнаноселлюлоза эфири синтез қилинди, хоссалари ва тузилиши аниқланди;
илк бора таркибида қўш бўғ гуруҳи тутган наноселлюлозанинг акрилнаноселлюлоза ва метакрилнаноселлюлоза янги ҳосилалари синтез қилинди ва тузилиши ҳамда физик-кимёвий хоссалари аниқланди;
илк бора наноселлюлоза асосида синтез қилинган карбоксиметилнаноселлюлоза, глисидилметакрилатнаноселлюлоза, акрилнаноселлюлоза ва метакрилнаноселлюлозаларнинг юқори мукоадгезив хоссага эга эканлиги ва улар асосида мукоадгезив препаратлар олиш имкониятлари мавжудлиги аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
“Наноселлюлозанинг карбоксиметил ва (мет)акрилат хосилаларининг синтези, тузилиши ва хоссалари” бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Наноселлюлоза олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (ИАП 0509, 28.11.2017 й.). Натижада наноселлюлоза ҳосилалари (шу жумладан, На-КМС, ГМНС, МАНС, АНС) модификациялаш орқали мукоадгезион хоссага эга бўлган намуналар олиш имконини берган;
Наноселлюлоза учун техник шартлар (Ц 25261285-02:2016) “Узстандарт” агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган. Мазкур техник шарт маҳсулотларнинг сифати ва технология жараёнини назорат қилиш имконини берган.