Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимов Ижод Рустамжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умуртқа поғонаси остеопорозида перкутан вертебропластика қўллашни оптималлаштириш», 14.00.28–Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib693.

Илмий раҳбар: Алиходжаева Гульнарахон Алаутдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.28.02.2018.Tib.62.01.

Расмий оппонентлар: Макаревич Сергей Валентинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Беларус Республикаси); Кадирбеков Равшанбек Турсунбекович тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт маркази.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг максади: шикастланган умуртқа танасининг таянчлилигини тўлиқ тиклаш орқали умуртқа остеопорозини даволаш натижаларини  яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

остеопороз натижасида умуртқа танасининг патологик синиши туфайли содир бўлган оғриқ кучлилиги ва интенсивлиги касалликнинг ривожланиш даврига боғлиқ бўлиб, умуртқа танасининг компрессия даражаси ва патологик синган умуртқалар сонига боғлиқ эмаслиги исботланган;

умуртқа танасининг остеопоротик синиши билан боғлиқ бўлган оғриқ кучи ва интенсивлигининг касалликнинг ривожланиш даврига боғлиқ ҳамда умуртқа танасининг компрессия даражаси ва патологик синган умуртқалар сонига боғлиқ эмаслиги исботланган;

умуртқа остеопорози бўлган беморларда умуртқа танасидан чиқувчи веноз томирларининг инволюцияси аниқланган ва перкутан вертебропластика муолажасини бажаришда веноспондилография босқичи зарур эмаслиги исботланган;

операциядан кейинги оғриқ синдроми динамикасини солиштирма таҳлил қилиш асосида умуртқа танасининг патологик синишини ПВП орқали даволаш самарадорлиги, умуртқа танасидаги суяк минерал зичлиги танқислиги бўлган қисмларини керакли миқдордаги суяк цементи билан тўлиқ қопланишига боғлиқлиги исботланган;

остеопоротик зарарланган умуртқа танасини тўлдириш учун суяк цементи ҳажмини аниқловчи услуб такомиллаштирилган;

умуртқа остеопорозида умуртқа танасини ПВП орқали суяк цементи билан тўлиқ қоплашда билатерал кириш йўлининг адекватлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Беморларда умуртқа танасининг остеопоротик синишини ташхислаш ва даволаш истиқболлари бўйича олинган натижалар асосида:

“Умуртқаларнинг деструктив зарарланишини даволашда перкутан вертебропластика амалиёти” услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 ноябридаги 8н-д/253-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма умуртқа танаси остеопоротик синган беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш имконини берган;

умуртқа поғонаси остеопорози касаллигини ташхислаш ва жаррохлик амалиёти орқали даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт  марказининг жарроҳлик бўлимларида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий госпитали жарроҳлик бўлимлари клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 ноябрдаги 8н-д/253-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқотларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши натижасида умуртқа остеопорози беморларнинг операциядан кейинги ҳолати 93%гача яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish