Абрамова Навбаҳор Тўлқинжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тилини ўқитишда талабалар ёзув компетенсиясини такомиллаштиришда лингвомаданий ёндашув”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4956.
Илмий раҳбар: Гулямова Мавлуда Хамитовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02.
Расмий оппонентлар: Сабирова Гулноза Садиковна, педагогика фанлари доктори, доцент; Алимов Фарҳод Шарабидинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўқитишда талабалар ёзув компетенсиясини лингвомаданий ёндашув асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёзув компетенсиясининг ўқув-методик корпуси инновацион CЛИЛ технологиясининг “4C” моделидаги “cогнитион” ва “cултуре” компонентларини интерактив-маданий ёзма “ассигнмент”ларга горизонтал интеграция қилиш орқали маданиятлараро ифодавийлик ва мазмунни англаш хусусиятига кўра такомиллаштирилган;
талабаларнинг ёзув компетенсиясини такомиллаштиришга хизмат қилувчи ЭЕИБ таълим механизмининг самарадорлиги узлюксиз таълимга асосланган тил ўқитишнинг CД моделидаги “эқуилибратион” компонентини лингвомаданий парадигма доирасидаги “Акс эттириш → Тасвир → Йўл харитаси → Жамоа” блок-схемасига функсионал узвийлаштириш орқали далилланган;
ёзув компетенсиясини такомиллаштиришда аниқланган физиологик, лингвистик ва когнитив тоифаларга мансуб қийинчиликлар типологиясини бартараф этиш имкониятлари маданиятлараро риторика (ИРТ) алгоритмининг “жанр конвенсиялар” компонентига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ёзув компетенсиясини такомиллаштиришга хизмат қилувчи ВИАТОН мезонлар модули замонавий ЛИРА технологиясининг “рефлеcт” компонентини ДОК (Дептҳ оф Кноwледге) таксономиясининг “стратегик фикрлаш” даражасига когнитив-интермодал интеграция қилиш асосида, ёзувда риторик ҳаракатларга устунлик беришга кўра ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тилга ихтисослаштирилган ОТМ бакалавр талабаларининг ёзув компетенсиясини лингвомаданий ёндашув орқали такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёзув компетенсиясининг ўқув-методик корпуси инновацион CЛИЛ технологиясининг “4C” моделидаги “cогнитион” ва “cултуре” компонентларини интерактив-маданий ёзма “ассигнмент”ларга горизонтал интеграция қилиш орқали маданиятлараро ифодавийлик ва мазмунни англаш хусусиятига кўра такомиллаштирилган ва илмий-назарий мулоҳазалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2020-2022-йилларда амалга оширилган ФЗ-2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” номли лойиҳада фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 24-февралдаги 04/11-2939-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклифларнинг жорий қилиниши талабалар ёзув компетенсиясини такомиллаштиришнинг муҳим индикатори сифатида асосланишига хизмат қилган;
талабаларнинг ёзув компетенсиясини такомиллаштиришга хизмат қилувчи ЭЕИБ таълим механизмининг самарадорлиги узлюксиз таълимга асосланган тил ўқитишнинг CД моделидаги “эқуилибратион” компонентини лингвомаданий парадигма доирасидаги “Акс эттириш → Тасвир → Йўл харитаси → Жамоа” блок-схемасига функсионал узвийлаштириш орқали далилланган ва ушбу механизмдан Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган АИ-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларда умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 12-июлдаги 305-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари таълим турлари ҳамкорлигини янада кучайтиришга, инглиз тилини ўқитишда талабалар ёзув компетенсиясини такомиллаштиришда лингвомаданий ёндашувнинг назарий ва услубий асосларини таҳлил қилишга ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ёзув компетенсиясини такомиллаштиришда аниқланган физиологик, лингвистик ва когнитив тоифаларга мансуб қийинчиликлар типологиясини бартараф этиш имкониятлари маданиятлараро риторика (ИРТ) алгоритмининг “жанр конвенсиялар” компонентига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлиги хусусидаги таклифлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Европа иттифоқи томонидан (Гумболдт университети, Германия) 2022-2025 йилларда “Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cреидит мобилитй Кей аcтион 1- Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” мавзусидаги инновацион лойиҳада кенг фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 5-февралдаги 04/1-456-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот иши материалларидан, лойиҳа доирасида қўлланма ва ишланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган;
талабаларнинг ёзув компетенсиясини такомиллаштиришга хизмат қилувчи ВИАТОН мезонлар модули замонавий ЛИРА технологиясининг “рефлеcт” компонентини ДОК (Дептҳ оф Кноwледге) таксономиясининг “стратегик фикрлаш” даражасига когнитив-интермодал интеграция қилиш асосида, ёзувда риторик ҳаракатларга устунлик бериш мақсадида қуйи курс талабаларининг ёзма топшириқларини баҳолаш мезонлари такомиллаштирилганлигига доир илмий-амалий тавсиялар ва хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган СУЗ 280021ГР3106-рақамли “Тҳе Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” “Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва компютер саводхонлигини ошириш” номли лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 11-июлдаги 01/408-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган ресурслар мазмунини бойитишга эришилган.