Бахриддинов Акбар Қаҳрамон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри “Динамик алоқадаги нефт қатламларида филтрация жараёнининг математик модели ва самарали ҳисоблаш алгоритми”, 05.01.07 - “Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5297
Илмий раҳбар: Физика-математика фанлари номзоди, доцент Неъматов Абдуғани 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Джуманов Жамолжон Худойқулович, техника фанлари доктори, профессор; Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Рақамли технологиялари ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Динамик алоқага эга нефт конларидаги ностационар филтрация жараёнларини тавсифловчи такомиллаштирилган математик модел, параллел ҳисоблаш алгоритмлари ва сонли натижаларни визуаллаштирувчи дастурий мажмуани яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
икки ўлчовли  нефт филтрация жараёнининг математик модели дифференциал - айирмали усул асосида сонли моделлаштирилган;
динамик боғланган қатламларда босим ўзгаришининг ўтказувчанлик параметрига таъсирини ҳисобга олган ҳолда нефт филтрация жараёнининг икки ўлчовли такоммиллаштирилган математик модели ишлаб чиқилган;
динамик алоқадаги қатламлардаги нефт филтрация масаласи сонли моделлаштирилган ҳамда уни ечишнинг параллел ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
нефт конларини ўзлаштиришнинг асосий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда мониторинг юритиш ва башорат қилувчи дастурий мажмуа ҳамда унинг функсионал тузилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғовак муҳитда нефтнинг филтрация жараёнининг икки ўлчовли филтрация масалаларини ечишнинг дифференциал-айирмали усулига асосланган самарали параллел ҳисоблаш алгоритми ҳамда яратилган дастурий мажмуа асосида:
«Нефт филтрация масаласини ечишнинг сонли моделлаштириш усули ва самарали ҳисоблаш алгоритми» асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа САНЕГ МЧЖ Муборак ҳудудий ишлаб чиқариш корхонасига жорий қилинган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 14-июндаги 07-07/4990-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ишлаб чиқариш самарадорлиги эса 3% га ошишига эришиш имконини берган;
нефт филтрация масаласини ечишнинг сонли моделлаштириш усули ва самарали ҳисоблаш алгоритми асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа Муборак нефт газ қазиб чиқазиш бошқармасига қарашли Кўкдумалоқ конида жорий қилинган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 14-июндаги 07-07/4990-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида дастурий мажмуанинг синов тариқасида тадбиқ қилишда ҳисоблаш натижаларидаги аниқлик 5-7 % гача ошди ва ҳисоблашга кетган вақт 21% қисқариши имконини берган;
янги нефт газ конлари ва истиқболли майдонларни аниқлашга қаратилган рақамли геоахборот платформаси «Газли нефт газ қазиб чиқариш бошқармаси» объектларига жорий қилинган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 14-июндаги 07-07/4990-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида нефт–газ конларининг ишлаш самарадорлигини 12-15 % га оширишга эришиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish