Зинатдинов Камалатдийин Мнажатдин улининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шўрланган ерларда тупроқ унумдорлиги ва гʻўза ҳосилдорлигини оширувчи органо-минерал компостларнинг самарадорлигини асослаш (Қорақалпогʻистон Республикаси шароитида)” мавзусидаги 06.01.01 – Умумий деҳқончилик. Пахтачилик ихтисослиги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақами: B2022.3.PhD/Qx951
Илмий раҳбар: Исмаилов Узакбай Эмбергенович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/29.08.2023.Qx.172.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Шухрат Худойбердиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Болтаев Сайдулла Махсудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси ўтлоқи-аллювиал ўртача шўрланган тупроқлари шароитида органо-минерал компостларнинг тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигига таъсирини илмий асосда ишлаб чиқиш ҳамда пахтачилик билан шуғулланувчи кластер, фермер хўжаликларига агротавсиялар бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланган тупроқлари шароитида қорамол гўнги ва қизилмия (илдиз) чиқиндиси билан глауконитни ҳар хил нисбатларда аралаштирилган ҳолда компост-1, компост-2, компост-3, компост-4, ва компост-5 тайёрланган ва уларни гʻўзанинг “С-4727” навини етиштиришда қўллаш технологияси ишлаб чиқилган;
ҳар хил таркибдаги органо-минерал компостларнинг тупроқнинг агрокимёвий, агрофизикавий хоссаларига, яъни тупроқ унумдорлиги, сув ўтказувчанлиги, ҳажм массасини камайиши ва ғоваклигини оширишда ижобий таъсири аниқланган;
гектарига 22 тонна органо-минерал компостлар (16 т қорамол гўнги, 3 т глауконит агрорудаси ва 3 т қизилмия чиқиндиси аралашмасидан тайёрланган) шудгор остига солиш ва унга қўшимча минерал ўғитларни Н185 П130 К90 кг/га меъёрида қўллаш гʻўзанинг ўсиб-ривожланиши ижобий таъсир кўрсатиб бош поя баландлиги 10,9 см, ҳосил шохлари ва умумий кўсаклар сони (1.09) 3,3 ва 3,2 донага ҳамда битта кўсакдаги пахта огʻирлиги 0,55 граммга, ҳамда гʻўзанинг гуллаш ва кўсакларининг очилиш динамикаси ижобий таъсири аниқланган;
ҳар хил таркибли компостларни қўллаш орқали гʻўза ҳосилдорлиги ўртача 27,0-30,8 с/га ни ташкил этиб, уларнинг таъсири ва сўнгги таъсирларидан энг юқори ҳосил компост-4 (22 т/га) қўлланилганда олиниб, назоратдан 6,1 с/га қўшимча пахта ҳосили олиниши таъминланган ҳамда пахта толасининг технологик сифат кўрсаткичларига ҳам таъсири илмий асосда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланган тупроқлари шароитида тупроқ унумдорлиги ва гʻўза ҳосилдорлигини оширишда органо-минерал компостларни қўллаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Фермер хўжаликлари ва кластерлар учун “Қорақалпогʻистон Республикасида гʻўзага органо-минерал компостларни қўллаш бўйича тавсиялар” ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 24-сентябрдаги 02/013-3578-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда пахтачиликга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларида тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ҳамда гʻўзадан юқори ҳосил олишда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Гўнг, глауконит ва қизил мия чиқиндиси аралашмасидан тайёрланган 22 т/га органо-минерал компостни қўллаш технологияси Қорақалпоғистон Республикаси Қонликул тумани фермер хўжаликларида 51,0 гектар майдонга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 24-сентябрдаги 02/013-3578-сонли маълумотномаси). Натижада, 16 т/га гўнг, 3 т/га глауконит ва 3 т/га қизилмия чиқиндиси аралашмасидан тайёрланган органо-минерал компостларни шудгор остига қўллашни ишлаб чиқариш шароитида жорий этилганида нисбатан пахтадан 4,2 сентнергача қўшимча ҳосил олиниб, 12,7% рентабелликка эришилган.
Гектарига 16 тонна гўнг, 3 тонна глауконит ва 3 тонна қизилмия чиқиндиси аралаштирилга ҳолда тайёрланган органо-минерал компостни қўллаш Қорақалпоғистон Республикаси Қонгʻирот тумани фермер хўжаликларида 41,0 гектар майдонга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 24-сентябрдаги 02/013-3578-сонли маълумотномаси). Натижада, 22 т/га меъёридаги органо-минерал компостлар қўлланилганда пахтадан 4,4 сентнергача қўшимча ҳосил олинган ва рентабеллик 13,5% ни ташкил қилган.