Акрамова Гулҳаё Мехриддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг деонтологик кўникмаларини ривожлантириш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси.Педагогик таълимотлар тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped4713
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро  давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, PhD.03/12.02.2025.Ped.167.01 
Илмий раҳбар: Маъмуров Баходир Бахшуллоевич, педагогика фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Курбанова Гулноз Негматовна педагогика фанлари доктори, профессор; Болтаева Мохичеҳра Жамшид қизи, педагогика фанлари доктори,доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий деонтологик фаолиятга тайёрлаш мазмунини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг деонтологик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари педагогик бурч, мажбурият, шахсий масъулият ва профессионал ахлоқийликни жисмоний тарбия жараёнининг ижтимоий-педагогик миссияси билан уйғунлаштириш асосида аниқланган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг деонтологик кўникмаларини ривожлантириш механизми когнитив, мотивацион-қадриятли, креатив, ривожлантирувчи компонентлар, жисмоний юкламаларни тўғри тақсимлаш, тиббий-гигиеник ва профилактик функсияларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда деотологик кўникмаларни ривожлантириш моделинининг мазмунли-жараёнли блоки машғулотлар жараёнида жамоада ўз ўрнини топиш, диагностик, дидактик, инсонпарварлик парадигмаси асосида рақобат муҳитини яратиш, интерфаол технологияларнинг рефлексив жиҳатини кенгайтириш шахснинг деонтологик-резонанс даражасини фаоллаштириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг деонтологик кўникмаларини ривожлантириш жараёни самарадорлиги фаолиятли-рефлексив, когнитив-амалий, интеллектуал-ижодий мезонларни тадрижий баҳолашнинг юқори, ўрта ва паст даражаларига мувофиқлиги трансформатив-динамик ўсишни таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг деонтологик кўникмаларини ривожлантириш механизмлари  бўйича олинган натижалар асосида:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида деонтологик кўникмаларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари педагогик бурч, мажбурият, шахсий масъулият ва профессионал ахлоқийликни жисмоний тарбия жараёнининг ижтимоий-педагогик миссияси билан уйғунлаштириш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари учун “Касбий мажбуриятлар” қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган 5112000- Жисмоний маданият таълим йўналишида “Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланманинг назарий ва амалий масалаларини бойитишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021- йил 1-мартдаги 110-сонли буйруғига 110-108- рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчисида деонтологик  кўникмаларини ривожлантиришнинг   педагогик имкониятларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг деонтологик кўникмаларини ривожлантириш механизми когнитив, мотивацион-қадриятли, креатив, ривожлантирувчи компонентлар, жисмоний юкламаларни тўғри тақсимлаш, тиббий-гигиеник ва профилактик функсияларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан йўриқномасини ишлаб чиқишда фойдаланилган  Жисмоний маданият таълим йўналишида “Жисмоний тарбия ва спорт педагогикаси” номли ўқув қўлланманинг назарий ва амалий масалаларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024- йил 1-августдаги 277-сонли буйруғига 277-275- рақамли гувоҳнома).  Натижада, бўлажак ўқитувчиларда деонтологик кўникмаларни ривожлантириш  механизми  такомиллаштирилган;
талабаларда касбий деотологик кўникмаларни ривожлантириш моделинининг мазмунли-жараёнли блоки машғулотлар жараёнида жамоада ўз ўрнини топиш, диагностик, дидактик, инсонпарварлик парадигмаси асосида рақобат муҳитни яратиш, интерфаол технологияларнинг рефлексив жиҳатини кенгайтириш шахснинг деонтологик -резонанс даражасини фаоллаштириш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ўқитувчилар салоҳияти ва малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининиг 2025-йил 7-июндаги 359-сон буйруғи, 359-070 рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда деонтологик кўникмаларни ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчисида деонтологик кўникмаларни ривожлантириш жараёни  самарадорлиги фаолиятли-рефлексив, когнитив-амалий, интеллектуал-ижодий мезонларни тадрижий баҳолашнинг юқори, ўрта ва паст даражаларига мувофиқлиги трансформатив-динамик  ўсишни таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ўқитувчилар салоҳияти ва малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининиг 2025-йил 7-июндаги 359-сон буйруғи, 359-070 рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда деонтологик кўникмаларни ривожлантириш самарадорлиги ҳамда амалий-технологик тизимни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish