Ходжаев Дилшодхужа Хамидуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Анофтальмик синдромли беморларни реабилитациясига комплекс ёндашиш ва Ўзбекистон Республикасида кўзни протезлаш хизматини такомиллаштириш» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Tib844.
Илмий раҳбар: Юсупов Азамат Фархадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика иҳтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01.
Расмий оппонентлар: Бузруков Батир Тулкунович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимова Зулхумор Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Пелин Кайнак тиббиёт фанлари доктори, профессор (Туркия Республикаси).
Етакчи ташкилот: Бошқирдистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади анофталмик синдромли беморларни жарроҳлик ва ижтимоий реабилитация қилишга нисбатан комплекс ёндашувни ишлаб чиқиш ҳамда кўз протезлаш хизматининг ҳолати бўйича олиб борилган тадқиқот натижаларини инобатга олган ҳолда ушбу хизматни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор мамлакатимизда кўз протезлаш хизмати ҳолатининг комплекс таҳлилида, унинг таркибий, кадрлар ва ташкилий камчиликлари, шунингдек, анофталм билан хасталанган беморларни самарали тиббий-ижтимоий реабилитация тартиби ишлаб чиқилган;
анофтальм билан хасталанган беморларни даволаш жараёнида офтальмопластик, юз-жағ жарроҳи, 3D-технология бўйича мутахассис ва кўз протезини моделини мослаштиришда, анофтальмик орбитали беморларнинг реабилитациясининг самарадорлигини морфометрик, функционал, эстетик ва психосоциал мезонларга асосланган холда баҳолаш омилларининг ўрни асосланган;
анофтальмик орбитани реконструкция қилишда унинг бириктирувчи ва суяк тўқималарининг анатомик ҳолати ва хажмини тиклаш реабилитация сифатини ишончли даражада кўтариши ва ўз навбатида беморларни социал мослашуви даражасини ошириши исботланган; 
илк бор юмшоқ тўқималар ва суяк тузилмаларининг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда анофтальмли орбитанинг анатомик ва функционал ўзгаришларининг таснифлаш орқали клиник  кўринишни объективлаштириш, жарроҳлик муолажаси ва протезлаш тактикасини асосли танлаш имконини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Анофталмик синдром: тушунчалар, Ўзбекистондаги муаммонинг ҳозирги ҳолати бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 4 сентябрдаги 24/37-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор мамлакатимизда кўз протезлаш хизмати ҳолатининг комплекс таҳлилида, унинг таркибий, кадрлар ва ташкилий камчиликлари, шунингдек, анофталм билан хасталанган беморларни самарали тиббий-ижтимоий реабилитация тартиби ишлаб чиқилган. Мазкур натижалар «Анофталм билан хасталанган беморларнинг ҳаёт сифатини мураккаб жарроҳлик реабилитациядан олдин ва кейин баҳолаш» (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси  илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 23 апрелдаги 11-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) ва «Орбита ва кўз ёндош тўқималарида катта даражадаги ўзгаришлар бўлган буфталмли беморларни жарроҳлик реабилитациясига комплекс ёндашув» (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 23 апрелдаги 10-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) услубий тавсияномаларига киритилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.07.2024 йил 73-A/F-сонли ва 27.07.2024 йил 74-A/F-сонли буйруқлар) ва Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси (29.08.2024 йил 33-П-сонли ва 30.08.2024 йил 34-П-сонли буйруқлар) фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: кўз протезига муҳтож беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш ва кўзни протезлаш бўйича олиб борилган ишлар натижасини баҳолаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: анофталмия синдроми бўлган беморнинг ўзини ўзи баҳолаш даражасини ошириб, бу усул унинг тезроқ ишга жойлашиш эҳтимолини оширади. Хулоса: бу усул турли генезли анофталмда кўриш аъзосининг ҳолатини тўғри тиклашга эришиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: анофтальм билан хасталанган беморларни даволаш жараёнида офтальмопластик, юз-жағ жарроҳи, 3D-технология бўйича мутахассис ва кўз протезини моделини мослаштиришда, анофтальмик орбитали беморларнинг реабилитациясининг самарадорлигини морфометрик, функционал, эстетик ва психосоциал мезонларга асосланган холда баҳолаш омилларининг ўрни асосланган Ушбу алгоритм кадрлар тайёрлашнинг икки босқичли тизимини (окулист шифокорлар ва тиббий техниклар) шакллантириш, “Стандарт кўз протезларидан фойдаланиб анофталмик орбитали беморларни протезлаш” миллий клиник протоколини яратиш ҳамда марказлаштирилган таъминот тизимига эга бўлган бешта минтақавий офталмопротезлаш марказлари тармоғини ташкил этишни ўз ичига олади. Мазкур натижалар “Анофталм билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини мураккаб жарроҳлик реабилитациядан олдин ва кейин баҳолаш” (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси  илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 23 апрелдаги 11-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) ва “Орбита ва кўз ёндош тўқималарида катта даражадаги ўзгаришлар бўлган буфталмли беморларни жарроҳлик реабилитациясига комплек ёндашув” (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 23 апрелдаги 10-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) услубий тавсияномаларига киритилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.07.2024 йил 73-A/F-сонли ва 27.07.2024 йил 74-A/F-сонли буйруқлар) ва Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси (29.08.2024 йил 33-П-сонли ва 30.08.2024 йил 34-П-сонли буйруқлар) фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятга мослаштириш, меҳнат бозоридаги фаол иштирокини таъминлаш имкони яратилади. Иқтисодий самарадорлиги: хорижий протезларга боғлиқлик қисқаради, маҳаллий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тизими ривожланади. Хулоса: беморларнинг ҳаёт сифати, ижтимоий фаоллиги ва тенг имкониятларини тиклаш орқали жамиятнинг ижтимоий барқарорлигини мустаҳкамлаш имконинин яратади.
учинчи илмий янгилик: анофтальмик орбитани реконструкция қилишда унинг бириктирувчи ва суяк тўқималарининг анатомик ҳолати ва хажмини тиклаш реабилитация сифатини ишончли даражада кўтариши ва ўз навбатида беморларни социал мослашуви даражасини ошириши исботланган. Мазкур натижалар “Анофталм билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини мураккаб жарроҳлик реабилитациядан олдин ва кейин баҳолаш” (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси  илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 23 апрелдаги 11-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) ва “Орбита ва кўз ёндош тўқималарида катта даражадаги ўзгаришлар бўлган буфталмли беморларни жарроҳлик реабилитациясига комплек ёндашув” (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 23 апрелдаги 10-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) услубий тавсияномаларига киритилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.07.2024 йил 73-A/F-сонли ва 27.07.2024 йил 74-A/F-сонли буйруқлар) ва Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси (29.08.2024 йил 33-П-сонли ва 30.08.2024 йил 34-П-сонли буйруқлар) фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: протезлаш хизматларининг ҳудудлар бўйича адолатли тақсимланиши ва барча аҳоли қатламларига етиб бориши таъминланади. Иқтисодий самарадорлиги: маҳаллий ишлаб чиқариш ёки импорт ўрнини босувчи дастурларни режалаштириш орқали аҳоли манфаати ҳимоя қилинади. Хулоса: аҳолининг эҳтиёжларига мос, тенг ва адолатли протезлаш хизматини ташкил этиш имконияти яратилади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор юмшоқ тўқималар ва суяк тузилмаларининг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда анофтальмли орбитанинг анатомик ва функционал ўзгаришларининг таснифлаш орқали клиник  кўринишни объективлаштириш, жарроҳлик муолажаси ва протезлаш тактикасини асосли танлаш имконини бериши исботланган. Мазкур натижалар “Анофталм билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини мураккаб жарроҳлик реабилитациядан олдин ва кейин баҳолаш” (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси  илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 23 апрелдаги 11-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) ва “Орбита ва кўз ёндош тўқималарида катта даражадаги ўзгаришлар бўлган буфталмли беморларни жарроҳлик реабилитациясига комплек ёндашув” (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 23 апрелдаги 10-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) услубий тавсияномаларига киритилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.07.2024 йил 73-A/F-сонли ва 27.07.2024 йил 74-A/F-сонли буйруқлар) ва Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси (29.08.2024 йил 33-П-сонли ва 30.08.2024 йил 34-П-сонли буйруқлар) фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: беморнинг натижани баҳолаш жараёнида бевосита иштирок этиши унинг жамиятга психологик, ижтимоий мослашуви сифатини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: анофтальм билан беморларда узоқ натижаларнинг яхшиланиши улар иш қобилиятининг тез тикланишига имкон беради. Хулоса: ушбу натижалар жарроҳлик даволаш ва кейинги кўз протезлаш натижаларини сифатли баҳолаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish