Намозова Хурмат Жалиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Цереброваскуляр касалликда чегаравий неврологик-руҳий зарарланишларнинг клиник ва диагностик ўзига хослиги» 14.00.13 – Неврология, 14.00.18 – Психиатрия ва наркология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1. PhD/Tib4289.
Илмий раҳбарлар: Саноева Матлуба Жахонкуловна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Мухамадиева Нигина Баходировна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ходжаева Назира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: цереброваскуляр касалликлар таркибидаги сурункали мия ишемиясида чегаравий неврологик-руҳий ҳолатларни таҳлил этиш,  босқичлар ривожланишига кўра клиник ва диагностик ўзига хослигини қиёсий ўрганиш, клиник, инструментал мезонларга кўра  ташхислаш алгоритмини яратишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали мия ишемиясида церебрал гемодинамиканинг зарарланиши координатор, кохлеовестибуляр, псевдобулбар, экстрапирамидал, вегетатив ва чуқур психокогнитив бузилишлар ривожланишига сабаб бўлиши ҳамда уларнинг шаклланиш даражаси касаллик чуқурлашиш босқичига боғлиқлиги аниқланган;
сурункали мия ишемиясида психокогнитив фаолият бузилиши қондаги биохимик кўрсаткичлар, хусусан, С-реактив оқсил, Д-димер, цистатин-С, атерогенлик индекси, лейкоцитларнинг ошиши, витамин Д3нинг пасайишига боғлиқлиги ҳамда уларнинг касаллик босқичига кўра чуқурлашиши аниқланган;
сурункали мия ишемиясида диффуз γ-, δ-, θ-патологик тўлқинлар пайдо бўлиши, пўстлоқнинг ташқи ва ички атрофияси шаклланиши, нейропсихокогнитив бузилишларнинг бош мия оқ моддаси ва перивентрикуляр соҳаларида пайдо бўлган энцефаломаляция ўчоқларининг жойлашуви, ўлчами ва сони билан мусбат корреляцион боғлиқлиги (р=0,7-0,8) исботланган;
сурункали мия ишемиясини ташхислашнинг чегаравий неврологик, психопатологик бузилишлар психореабилитацияси ва профилактика тамойилларига асосланган босқичма-босқич алгоритми ишлаб чиқилган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Цереброваскуляр касалликлар таркибидаги сурункали мия ишемиясида чегаравий неврологик-руҳий ҳолатни,  босқичлар ривожланишига кўра клиник ва инструментал мезонларни илмий таҳлил этиш натижаси асосида:  
биринчи илмий янгилик. Сурункали мия ишемиясида церебрал гемодинамиканинг зарарланиши координатор, кохлеовестибуляр, псевдобулбар, экстрапирамидал, вегетатив ва чуқур психокогнитив бузилишлар ривожланишига сабаб бўлиши ҳамда уларнинг шаклланиш даражаси касаллик чуқурлашиш босқичига боғлиқлиги аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали мия ишемияси комплекс нейропсихологик, лаборатор, гемодинамик, нейровизуал, нейрофизиологик ривожланиш хусусиятларини таҳлил қилиш асосида эрта малакали неврологик, тиббий психологик, руҳий тикланиш муолажаларини ўтказиш имкони яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали мия ишемиясида ривожланадиган чегаравий ҳолатни ташхислаш усули асосида ҳар бир бемор учун 714000 сўм иқтисод қилинган, ҳамда мақсадли даво муолажаси ташхисланган чегаравий ҳолат бўйича танланиши тавсия этилган. Хулоса: сурункали мия ишемиясида ривожланадиган чегаравий ҳолатни ташхислаш натижасида ҳар бир бемор учун 714000 сўмлик иқтисодий самарага эришилган.
иккинчи илмий янгилик. сурункали мия ишемиясида психокогнитив фаолият бузилиши қондаги биохимик кўрсаткичлар, хусусан, С-реактив оқсил, Д-димер, цистатин-С, атерогенлик индекси, лейкоцитларнинг ошиши, витамин Д3нинг пасайишига боғлиқлиги ҳамда уларнинг касаллик босқичига кўра чуқурлашиши аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали мия ишемиясида психопатизатсия ҳолатининг оғирлик даражаси касаллик босқичига боғлиқ бўлиб чуқур когнитив ўзгаришларга олиб келиши невролог, психиатр ва умумий амалиёт шифокорлари учун даволаш, реабилитатсия ва профилактик тадбирларни танлашга хизмат қилган ҳамда ногиронлик ва ўлим ҳолатининг олдини олишга имкон яратган. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали мия ишемияси билан мурожаат қилган  беморларда чегаравий ҳолатни ташхислаш касаллик ташхисотига тўғри ёндашиш, даволашни ҳам психоемотсионал, ҳам когнитив ҳолатни эътиборга олиб тўғри танлаш, психопатологик ҳолатнинг янада чуқурлашмаслик профилактикасини ўтказиш, статсионар даволаш давомийлигини қисқартириш, мақсадли ва индивидуал даволаш муолажасини танлаш орқали ҳар бир бемор учун 623000 сўм бюджет маблағларини тежашга имкон берган. Хулоса: ҳаёт сифатининг яхшиланиши, ногиронлик ва ўлим ҳолатини камайтиришга эришилган.
учинчи илмий янгилик. сурункали мия ишемиясида диффуз γ-, δ-, θ-патологик тўлқинлар пайдо бўлиши, пўстлоқнинг ташқи ва ички атрофияси шаклланиши, нейропсихокогнитив бузилишларнинг бош мия оқ моддаси ва перивентрикуляр соҳаларида пайдо бўлган энцефаломаляция ўчоқларининг жойлашуви, ўлчами ва сони билан мусбат корреляцион боғлиқлиги (р=0,7-0,8) исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали мия ишемиясида когнитив фаолият бузилиши қондаги биохимик кўрсаткичлар, нейрофизиологик, нейровизуал ва гемодинимик ўзгаришлар билан боғлиқлигининг исботланганлиги невролог, психиатр ва умумий амалиёт шифокорлари учун бош мия томир касалликларида ногиронлик ривожланишининг олдини олувчи профилактик ёндашиш ҳамда эрта ташхислаш усулларини танлаш имконини яратган. Иқтисодий самарадорлиги: когнитив, психоэмоционал ҳолатни таҳлил этувчи сўровнама, шкала ва тестларнинг миллий нормативларини яратиш асосида 95,9% иқтисодий самарадорликка ва ҳар бир бемор учун 1512000 сўм иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: сурункали мия ишемиясида психоемотсионал ва когнитив ҳолатни баҳолаш ҳамда инструментал текширув усулларини қўллаш орқали бош мия чуқур зарарланиши профилактикаси ва реабилитация усулларини танлаш, эрта малакали неврологик, тиббий психологик, руҳий тикланиш муолажаларини яратишга имкон берган.
тўртинчи илмий янгилик. сурункали мия ишемиясини ташхислашнинг чегаравий неврологик, психопатологик бузилишлар психореабилитацияси ва профилактика тамойилларига асосланган босқичма-босқич алгоритми ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: СМИни ташхислашнинг яратилган босқима-босқич алгоритми орқали чегаравий неврологик, нейропсихологик зарарланишларнинг психореабилитатсияси ва профилактикасига асос солинган бўлиб беморларни ижтимоий ва маиший жиҳатдан ўзини бошқариш, оила аъзолари, яқинлари томонидан тўғри парвариш қилишга  шароит яратган. Иқтисодий самарадорлиги: яратилган алгоритм статсионар даво давомийлигини қисқартириш, амбулатор даво муолажасини мақсадли тавсия этиш, ётоқ даврининг камайиши, ногиронлик даражасини имкон қадар пасайтириш орқали давлат бюджети ҳисобидан ҳар бир бемор учун 714000 сўм маблағ тежалишига эришилган. Хулоса: Сурункали мия ишемиясида ногиронлик ривожланиш профилактикасини белгилаш, хасталанган аҳоли орасида эрта малакали неврологик, тиббий психологик, руҳий тикланиш муолажаларини ўтказиш, ўз-ўзига хизмат қилиш, уй юмушлари ва маиший фаолиятга имкон қадар мустақил қатнашиш имконини беради.
Сурункали мия ишемияси  билан азият чеккан беморларда оғир клиник, нейропсихологик ўзгаришларни ўз вақтида ташхислаб даволаш, реабилитатсия ҳамда профилактик усулларни тўғри танлаш орқали чуқур ногриронлик ва ҳатто ўлим ҳолатларини камайтиришга имкон яратилган бўлиб, соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (14.05.2025 й;  буйруқ № 762-2-42-ТБ/225-сон) ва Республика ихтисослаштирилган рухий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази психиатрия хизмати бўйича Навоий вилоят филиали (16.05.2025 й; буйруқ  42-сон) амалий тиббиётига жорий қилинган. Унинг натижасида касаллик кечиши барқарорлашган, беморларни касалхонада даволаниш  муддатлари камайган ва  уларнинг ҳаёт сифати ижобий томонга ўзгариши кузатилган. Илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник Кенгашнинг 2025 йил 17 июлдаги 22/09-сонли хулосаси олинган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish