Сойипов Жасурали Жапаралиевичнинг педагогика фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори PhD диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўқувчиларнинг  умумлашган ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини баҳолашга оид физик масалалар асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (ихтисослаштирилган мактаблар мисолида) 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича  фалсафа фанлари доктори (PhD)  (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4558  (В2023.1.PhD/Ped4558 )
Илмий раҳбар: Бабаходжаев Умар Самсақходжаевич  физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Мирзаахмад, ЎзМУ профессори,.  педагогика фанлари доктори, профессор; Бобоев Акрамжон Йўлдошбоевич,  Андижон давлат университети, физика математика фанлари доктори (ДСc)

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўқувчиларнинг умумлашган оъқув-тадқиқотчилик коъникмаларини баҳолашга оид физик масалалар асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўқувчиларда умумлашган ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш босқичлари ва таркибий компонентлари  мазмуни баҳолашга оид физик масалалар ишлашга ижобий муносабатни шакллантириш, баҳолашга оид физик масалаларни мақбул танлаш, уларни  таълим жараёнида қўллай олиш индикаторлари ўртасида қайта алоқани таъминлаш орқали такомиллаштирилган; 
Ўқувчиларда илмий дунёқарашни, мантиқий ва тизимли фикрлашни шунингдек, ўқув тадқиқотчилик кўникмаларини самарали шакллантириш ва ривожлантириш моделини “тушунарлилик ва аниқлик” ва “шахсга йўналтирилганлик” тамойиллари асосида мазмунан модернизациялаштирилган;;
Ўқувчиларни умумлашган ўқув тадқиқотчилик кўникмаларини асосий компонентлари когнетивликни, конвергент ва дивергент фикрлашни, креативликни ривожлантиришга йўналтирилган (“Интегратив-тадқиқотли ўқитиш”, “Муаммоли таълим”, “БББ”, “Cасе стади”) таълим методлари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш методикаси ҳамда дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
Баҳолашга оид физик масалалар ишлаш ёрдамида ўқувчиларда умумлашган ўқув-тадқиқотчилик коʻникмаларини ривожланганлигини баҳолашнинг лаёқатли, истедодли, гениаллик мезонлари ҳамда паст, ўрта, юқори даражалари ва кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган дидактик ресурслар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Физика-математикага ихтисослашган гуруҳларда баҳолашга оид масалалар ишлаш орқали оъқувчиларнинг умумлашган оъқув тадқиқотчилик коъникмаларини ривожлантириш боъйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
Ўқитувчилар учун баҳолашга оид физик масалаларни ишлаш жараёнида масалаларни гуруҳларга ажратиш, физик катталикларни ортиғи ёки ками билан олишни асослаш, тақрибий хисоблашга оид математик формулаларга аҳамият қаратиш орқали умумлашган ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган мазмунан бойитилган методик таъминоти услубий жиҳатдан такомиллаштирилган  ва ўқув жараёнига тадбиқ қилиш орқали физика чуқурлашган гуруҳларда баҳолашга оид масалалар ишлашда юқори самарадорликка эришишда таълимга табақалашган ва шахсга йўналтирилган ҳолда ёндашув ўқувчиларни кўникмаларини ривожланиши динамикасини таъминловчи омиллардан бири экани аниқланган. (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан 2024-йил 11-ноябрги 01/11-5-941-сонли маълумотномаси). Натижада, физика фанини ўқитиш орқали ўқувчиларнинг креатив фикрлашини, мустақил таълим олиш кўникмаларини ривожлантириш орқали интелектуал-рефлексив компетентлигини ошириш, ҳамда  замонавий таълимни ўқув методик таъминоти ва ўқитувчи тафаккурини янада ривожлантириш орқали таълим олувчиларнинг креатив фаолиятини, ижодкорлиги ва тадқиқотчилик қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилган;
Физика бакалавр йоъналиши  талабалари учун “Физикадан танланган масалалар ечиш (баҳолашга оид масалалар)” номли ўқув қўлланма яратилди.  Ушбу ўқув қўлланмада физикадан масалалар ишлаш коъникмалари ва умумлашган оъқув-тадқиқотчилик тушунчаси ҳақида билимлар салмоғи озлигини ҳисобга олиб университетларнинг “Физика” бакалавр йоъналишида оъқитиладиган “Физикадан танланган масалалар” курсининг оъқув дастурларига тадқиқот натижалари сингдирилган. (Наманган давлат университети Кенгашининг 2025 йил 30-майдаги №12 сонли нашрга руҳсат буйругʻи, роʻйхатга олиш рақами №30052585). Натижада талабаларда баҳолашга оид масалалар ишлаш коъникмасини ривожланиб, тадқиқотчилик ва умумлашган тадқиқотчилик тушунчалари оъртасидаги фарқни англаш ва умумлашган тадқиқотчилик олиб бориш коъникмалари ривожланишига эришилган;
Физика ўқитиш жараёнида амалий  машғулотларда фойдаланиш учун “Физикадан баҳолаш масалалари ва уларни ишлаш методикаси” номли услубий қўлланма яратилди (Наманган давлат университети Кенгашининг 2025 йил 19-мартдаги №7 сонли йиғилишида мухокама қилинган ва нашр этишга рухсат берилган). Натижада, талабалар ва ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларида физикадан масалалар ечиш бўйича режалаштирилган ўқув машғулотларини ўтказишнинг йўл ва воситалари билан таништириш ва улардан ўқув жараёнида самарали фойдаланиш маҳоратини шакллантириш, исте'дод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, уларнинг онги ва тафаккурида танқидий фикрлаш ҳамда ижодий фаолиятни ривожлантириш, танланган мавзу бўйича манбаларни ўрганиш, пухта ўзлаштириш, илмий далиллар тўплаш, уларни қайта ишлаш, янги инновацион гўяларни шакллантиришга эришилган;
Ўқувчиларнинг  умумлашган ўқув тадқиқотчилик кўникмаларини асосий компонентлари когнетивлик, конвергент ва дивергент фикрлаш, креативликни ривожлантириш  физик масалаларни тури ва хусусиятига боғлиқлигини аниқлаш орқали берилган таклиф ва тавсиялардан ЁА5-ХТ-1-31884-рақамли “Инновацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисини методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти маълумотномаси).  Натижада  баҳолашга оид физик масалалар ишлаш ёрдамида  ўқувчиларда умумлашган тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;.

Yangiliklarga obuna bo‘lish