Шарипова Махлиёхон Ғайратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Руҳий ҳолат ифодаловчи вербал ва новербал воситалар тадқиқи (“Икки эшик ораси” романи мисолида)” 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil5025.
Илмий раҳбар: Розикова Гулбахор Зайлобидиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:
Фарғона давлат университети, DSc.30.12.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Жамолитдинова Дилноза Мирхожиддиновна; филология фанлари доктори, профессор Ярашева Насиба Жумаевна.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” романида қўлланган руҳий ҳолат ифодаловчи вербал ва новербал бирликларни тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Тилнинг экспрессив (эмотив, эмоционал ёки аффектив) функцияси мулоқотда алоҳида аҳамият касб этиши, экспрессивлик ёрдамида коммуникациянинг жонли, қизиқарли ва ишонарли чиқиши ҳамда тингловчига психологик таъсир кўрсатилиши, “Икки эшик ораси” романидa асар персонажларининг руҳий ҳолати, асосан, уларнинг нутқидан англашилиши, ички кечинмага параллел берилган пейзаж тасвири персонажнинг руҳий ҳолатига ишора қилиши аниқланган;
бадиий матнда жирканиш, ғазаб, қўрқув, хурсандчилик, қайғу ва ҳайрат каби ҳиссиётларнинг фонетик, лексик, морфологик ва синтактик услубий воситалар орқали ифодаланиши; руҳий ҳолатни ифода қилишда лингвогендерологик фарқлар ҳам кузатилиши, хусусан эркакларнинг ўз ҳиссиётини қисқа, лўнда, аниқ, нейтрал лисоний воситалар орқали ифодалаши, ғазаб, жаҳл ҳолатларида вульгар сўзларни қўллашлари; аёлларнинг ижобий ва салбий руҳий ҳолатларни товушларни чўзиб талаффуз қилиш, ундов сўзлар, бўёқдор лексик бирликлардан фойдаланган ҳолда акс эттириши асосланган;
бадиий матнда ассоциатив бирликлар психологик жиҳатдан ўзаро бир-бирига боғланган ҳолда асар қаҳрамонларининг руҳий ҳолатини ўқувчига яққолроқ намоён қилиш вазифасини бажариши, ўқувчи онгида вужудга келган ассоциатив образ қаҳрамоннинг маълум вазиятда ўзини қандай тутгани, ўз руҳий ҳолатини вербал ва новербал воситалар орқали қандай ифода қилгани ҳақида тасаввур пайдо қилиши, бу орқали китобхонга руҳий таъсир ўтказилиши далилланган;
руҳий ҳолатни ифода қилувчи новербал воситалар беихтиёр юзага чиқадиган ва ихтиёрий амалга ошириладиган физиологик ҳолатлар гуруҳларига бўлиниб, бадиий матнда қаҳрамоннинг руҳий ҳолатига мос интонация шивирламоқ, бақирмоқ, қичқирмоқ, чинқирмоқ, шанғилламоқ, вишилламоқ, тўнғилламоқ, ялинмоқ, жеркмоқ, хўрсинмоқ, уф тортмоқ каби лисоний воситалар ҳамда темп ва пауза ёрдамида акс эттирилиши; тана, қўл, бош, кўз ҳаракатлари ёрдамида қаҳрамоннинг руҳий ҳолати ҳамда тингловчига ижобий ва салбий муносабати ифодаланиши, бадиий асарда кинетик воситалар ўқувчи тасаввурида вазиятни янада аниқроқ намоён қилиш учун қўлланилиши, айрим ҳолларда маълум персонажларга хослиги билан фарқланиши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” романида қўлланган руҳий ҳолат ифодаловчи вербал ва новербал бирликларни тадқиқ этиш натижасида олинган хулосалардан:
тилнинг экспрессив (эмотив, эмоционал ёки аффектив) функцияси мулоқотда алоҳида аҳамият касб этиши, экспрессивлик ёрдамида коммуникациянинг жонли, қизиқарли ва ишонарли чиқиши ҳамда тингловчига психологик таъсир кўрсатилиши, “Икки эшик ораси” романида асар персонажларининг руҳий ҳолати, асосан, уларнинг нутқидан англашилиши, ички кечинмага параллел берилган пейзаж тасвири персонажнинг руҳий ҳолатига ишора қилиши аниқланганлигига доир хулосалардан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида бажарилган “Ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалаш ва дастурий мажмуа ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг 2025-йил 6-майдаги 256/01-01-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари амалий лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ва тўпламлар ҳамда тил корпуси ҳақида олиб борилган тадқиқотлар учун илмий-амалий манба сифатида хизмат қилган;
бадиий матнда ассоциатив бирликлар психологик жиҳатдан ўзаро бир-бирига боғланган ҳолда асар қаҳрамонларининг руҳий ҳолатини ўқувчига яққолроқ намоён қилиш вазифасини бажариши, ўқувчи онгида вужудга келган ассоциатив образ қаҳрамоннинг маълум вазиятда ўзини қандай тутгани, ўз руҳий ҳолатини вербал ва новербал воситалар орқали қандай ифода қилгани ҳақида тасаввур пайдо қилиши, бу орқали китобхонга руҳий таъсир ўтказилиши далилланганлигига доир хулосалардан Давлат илмий-техник дастури доирасида амалга оширилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-майдаги 01/4-1894-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот материаллари лойиҳа доирасида яратилган кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформанинг мукаммаллашувига хизмат қилган;
руҳий ҳолатни ифода қилувчи новербал воситалар беихтиёр юзага чиқадиган ва ихтиёрий амалга ошириладиган физиологик ҳолатлар гуруҳларига бўлиниб, бадиий матнда қаҳрамоннинг руҳий ҳолатига мос интонация шивирламоқ, бақирмоқ, қичқирмоқ, чинқирмоқ, шанғилламоқ вишилламоқ, тўнғилламоқ, ялинмоқ, жеркмоқ, хўрсинмоқ, уф тортмоқ каби лисоний воситалар ҳамда темп ва пауза ёрдамида акс эттирилиши; тана, қўл, бош, кўз ҳаракатлари ёрдамида қаҳрамоннинг руҳий ҳолати ҳамда тингловчига ижобий ва салбий муносабати ифодаланиши, бадиий асарда кинетик воситалар ўқувчи тасаввурида вазиятни янада аниқроқ намоён қилиш учун қўлланилиши, айрим ҳолларда маълум персонажларга хослиги билан фарқланиши асосланганлигига оид хулоса ва тавсиялардан 2023-2024-йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси Фарғона вилоят телерадиоканалининг “Хайрли кун”, “Ўзбегим”, “Дурдона” кўрсатувлари сценарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси миллий телерадиокомпанияси “Фарғона вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 1-майдаги 01-12/88-сон маълумотномаси). Дастурларда берилган мазкур илмий натижалар руҳий ҳолат ифодаловчи воситалар ҳақида тушунчага эга бўлиш, мулоқотнинг психолингвистик хусусиятлари ҳамда нутқий фаолиятнинг инсон омили, унинг руҳий ва психик ҳолати билан боғлиқ томонларини ёритиш имконини бериши билан алоҳида аҳамият касб этган.