Рохимова Нилуфар Эгамбергановнанинг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Таълим мазмунини модернизациялаш шароитида “технология” фани бўйича машғулотларни ташкил этишга компетенсиявий ёндашув” (умумтаълим мактаблари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим)
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped991.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Анаркулова Гулназ Мирзахматовна, педагогика фанлари номзоди, профессор
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик миллий маҳорат институти, PhD.28/30.12.2019.Ped.68.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Абдуҳалим Хамидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қўйсинов Одил Алмурадович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим мазмунини модернизациялаш шароитида технология фани бўйича машғулотларни ташкил этишга компетенсиявий ёндашув бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларида технология фанини ўқитишнинг дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг шахсий ривожланишида ижодий, танқидий ва тизимли фикрлашни ривожлантириш, муаммоли вазиятларни натижага йўналтириш ҳамда касбий йўналишга тайёрлаш жараёнларини эҳтиёжга мувофиқ ташхисли шакллантириш асосида аниқланган;
технология фанини ўқитиш методикаси амалиётга йўналтирилган машғулотларни мақсадли режалаштириш, техник моделлаштириш, мини макетлар тайёрлаш, ижодий топшириқларни ҳамкорликда ишлаш ҳамда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари, қизиқишлари ва қобилиятларини эҳтиёжларга мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
технология фани бўйича машғулотларни ташкил этишда компетенсиявий ёндашувга асосланган дидактик модел дарс мақсадини аниқ компетенсияларга боғлаб йўналтириш, амалий фаолиятни қўллаб-қувватловчи муҳитни диверсификациялаш ҳамда кейс-стади, дебат, лойиҳа имкониятларини мустақил ва ностандарт қарорлар қабул қилишга таъсирини ҳамкорлик педагогикаси доирасида дидактик аргументлаш асосида такомиллаштирилган;
компетенсиявий ёндашув методикаси самарадорлиги билимларни ҳаётда қўллашда танқидий ва ижодий фикрлашни, муаммоли вазиятларда ечим топиш қобилиятига кўра рефлексив машқларни бажаришда ўз-ўзини танқидий баҳолаш ҳамда ижодкорлик, иш усулларини яхшилаш ва реал ҳаётга зарур қобилиятларни шакллантирувчи имкониятларга айлантириш асосида аниқлаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим мазмунини модернизациялаш шароитида технология фани бўйича машғулотларни ташкил этишга компетенсиявий ёндашув бўйича олинган тавсиялардан:
умумий ўрта таълим мактабларида технология фанини ўқитишнинг дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг шахсий ривожланишида ижодий, танқидий ва тизимли фикрлашни ривожлантириш, муаммоли вазиятларни натижага йўналтириш ҳамда касбий йўналишга тайёрлаш жараёнларини эҳтиёжга мувофиқ ташхисли шакллантириш асосида аниқлаштириш бўйича тавсиялар “Хоразм вилояти ёшлар дафтарига кирган ёшларни, банд бўлмаган ёшларни ва ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд оила фарзандларини касб-ҳунар, илм-фан тўгаракларида ўқитишни ташкил қилиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 4-ноябрдаги 11-05-6313/04 сон далолатномаси). Натижада технология фанини ўқитишнинг педагогик имкониятларини аниқлаш орқали таълим мазмуни унификацияланган;
технология фанини ўқитиш методикаси амалиётга йўналтирилган машғулотларни мақсадли режалаштириш, техник моделлаштириш, мини макетлар тайёрлаш, ижодий топшириқларни ҳамкорликда ишлаш ҳамда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари, қизиқишлари ва қобилиятларини эҳтиёжларга мослаштириш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Технология ва уни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 4-ноябрдаги 11-05-6313/04 сон далолатномаси). Натижада Технология фани дастури мазмуни такомиллаштирилган;
технология фани бўйича машғулотларни ташкил этишда компетенсиявий ёндашувга асосланган дидактик модел дарс мақсадини аниқ компетенсияларга боғлаб йўналтириш, амалий фаолиятни қўллаб-қувватловчи муҳитни диверсификациялаш ҳамда кейс-стади, дебат, лойиҳа имкониятларини мустақил ва ностандарт қарорлар қабул қилишга таъсирини ҳамкорлик педагогикаси доирасида дидактик аргументлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич таълим фанлари назарияси” фани бўйича дарслик мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 4-ноябрдаги 11-05-6313/04 сон далолатномаси). Натижада технология фанини ўқитишда фанга оид компетенсияларни шакллантириш жараёни модели такомиллаштиришган;
компетенсиявий ёндашув методикаси самарадорлиги билимларни ҳаётда қўллашда танқидий ва ижодий фикрлашни, муаммоли вазиятларда ечим топиш қобилиятига кўра рефлексив машқларни бажаришда ўз-ўзини танқидий баҳолаш ҳамда ижодкорлик, иш усулларини яхшилаш ва реал ҳаётга зарур қобилиятларни шакллантирувчи имкониятларга айлантириш бўйича тавсиялардан умумтаълим мактаблари 6-7-синф технология фани дарсликларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясининг 2022–йил 30–декабрдаги 03–4740–сонли маълумотномаси). Натижада умумтаълим мактабларида технология фани машғулотларни ташкил этиш самарадорлигини аниқлашга эришилган.