Саидова Ризвон Мустофо қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Адабий таъсир муаммолари тадқиқи (Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Асқад Мухтор, Тоғай Мурод ижоди мисолида)” 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослигидан. Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6075
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Қосимов Усмонжон, филология фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Насиров Азимидин Нормаматович филология фанлари доктори, профессор; Ботирова Шаҳло Исомиддиновна филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади адабий анъана ва ижодий таъсир муаммоларини Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Асқад Мухтор ва Тоғай Мурод ижоди мисолида, форс-тожик ҳамда туркий халқлар адабиётлари билан ижодий алоқаларнинг тадрижий давоми сифатида, замонавий адабий жараён билан узвий боғлиқликда кенг миқёсда ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
адабий анъана ва ижодий таъсир назарияси илк бор Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Асқад Мухтор ва Тоғай Мурод ижодининг изчил таҳлили асосида ўзбек адабиётининг тарихий босқичлари билан боғлиқ ҳолда тизимли ёритилиб, адабий таъсирнинг миллий бадиий тафаккурдаги ўрни ва даврий узлюксизлиги илмий асосда далиллаб берилган;
форс-тожик, рус ва туркий халқлар адабиёти ўртасидаги адабий таъсир ва ижодий алоқаларнинг тадрижий ривожи таҳлил қилиниб, ўзбек адабиётидаги анъанавийлик ва янгиланишнинг ўзаро уйғунлик механизми, шунингдек, миллийлик ва умуминсонийлик нисбатлари назарий жиҳатдан асослаб берилган;
Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Асқад Мухтор ва Тоғай Мурод ижодидаги авлодлараро бадиий мероснинг давомийлиги, услубий изчиллик, ғоявий-маънавий янгиланиш, модерн тафаккур ва тарихий тажриба ўртасидаги адабий ҳамоҳанглик таҳлил қилиниб, ёзувчилар ижодида анъанадан янгиланишга ўтиш босқичлари аниқлаштирилган;
ўзбек адабиётида адабий таъсирни баҳолашнинг типологик мезонлари ишлаб чиқилиб, бадиий индивидуал услуб, поетик тафаккур ва эстетик қарашлар ўртасидаги алоқадорлик консептуал асосда очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Адабий таъсир муаммоларининг ўрганилиши: Абдулла Қодирий, Аббдулла Қаҳҳор, Асқад Мухтор Тоғай Мурод ижоди мисолида тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
адабий анъана ва ижодий таъсир назарияси илк бор Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Асқад Мухтор ва Тоғай Мурод ижодининг изчил таҳлили асосида ўзбек адабиётининг тарихий босқичлари билан боғлиқ ҳолда тизимли ёритилиб, адабий таъсирнинг миллий бадиий тафаккурдаги ўрни ва даврий узлюксизлиги илмий асосда далиллаб берилган хулосалардан 2022-2025 йиллар учун мўлжалланган ЎА-22-25 рақамли “Мустақиллик даври Ўзбек Озарбайжон адабий тили ва алоқалари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган. (Озарбайжон Миллий илмлар Академияси, Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институтининг 2025-йил 6-июндаги № 45-48/АЗЕ маълумотномаси). Натижада, фундаментал тадқиқот лойиҳасининг Озарбайжон адабий тили ва алоқаларини тадқиқ этишга бағишланган бобининг бойитилишига хизмат қилган;
форс-тожик, рус ва туркий халқлар адабиёти ўртасидаги адабий таъсир ва ижодий алоқаларнинг тадрижий ривожи таҳлил қилиниб, ўзбек адабий жараёнидаги анъанавийлик ва янгиланишнинг ўзаро уйғунлик механизми, шунингдек, миллийлик ва умуминсонийлик нисбатлари назарий жиҳатдан асослаб берилган хулосалардан давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги 2023-2025-йилларга мўлжалланган ИТД-1-148-рақамли “Касб таълим мазмунини модеринизациялаш асосида ўқитувчилар касбий компотентлигини ривожлантириш технологиясини яратиш” номли илмий-амалий лойиҳасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2025-йил 27-майдаги 11-05-6340/05-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг назарий қисмининг илмий хулосалар билан бойитилишига хизмат қилган.
Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Асқад Мухтор ва Тоғай Мурод ижодидаги авлодлараро бадиий мероснинг давомийлиги, услубий изчиллик, ғоявий-маънавий янгиланиш, модерн тафаккур ва тарихий тажриба ўртасидаги адабий ҳамоҳанглик таҳлил қилиниб, ёзувчилар ижодида анъанадан янгиланишга ўтиш босқичлари аниқлаштирилган хулосалардан 2021-2024-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз, тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 11-июндаги 16-07-8434/04-сон маълумотномаси). Натижада, амалий лойиҳа фаол истилоҳ ва тушунчалар билан бойиган;
ўзбек адабиётида адабий таъсирни баҳолашнинг типологик мезонлари ишлаб чиқилиб, бадиий индивидуал услуб, поетик тафаккур ва эстетик қарашлар ўртасидаги алоқадорлик консептуал асосда очиб берилган хулосалардан Жиззах вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 3-март куни “Сўз сеҳри” кўрсатувида, 23-май кунги “Субҳидам” дастурининг “Китоб жавонингизга” саҳифаси ссенарийсида фойдаланилган (Жиззах вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 12-августдаги №995/13-10 маълумотномаси). Натижада, илмий-оммабоп мазмундаги кўрсатувларнинг ғоявий-эстетик асослари мустаҳкамланишига хизмат қилган.